1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сабр – фазилат

20:40 / 13.04.2019 4474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сабр – ҳамроҳлиги ҳаётимизнинг ҳар бир они учун зарур фазилат.

Бало, мусибат, касаллик, офатларга сабр... “Раббим, мендан бошқаси йўқми?!” демасдан; Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат, Биз (Айюбни) сабр қилувчи деб топдик. У нақадар яхши бандадир! Ҳақиқатан, у (Аллоҳ йўлига) бутунлай қайтувчидир” (Сод, 44), дея мақтаган ҳазрат Айюб (алайҳиссалом) мисоли...

Мўл-кўл неъматлар ичра ғафлатда қолиб, дунёнинг ўткинчи матоларига алданмай, банда эканимизни унутмасдан сабр... Жинларга, инсонларга, ҳайвонларга, шамолга ҳоким бўлган, катта салтанат эгаси бўлатуриб, доимо бандалик шуури ила ҳаракат қилган ҳазрат Сулаймон (алайҳиссалом) сингари...

Ибодатларга сабр, убудиятга сабр... Рўзанинг машаққатларига, намознинг давомийлигига, ҳажнинг рукнларига, закот ва садақанинг нозикликларига сабр...

Оилада сабр... Жуфтининг хатоларига, фарзанд тарбиясидаги қийинчиликларга, ота-онанинг, ёши улуғларнинг болаларча инжиқликларига, хоҳишларига малолланмасдан, “уф” демасдан… 

Боласидан боласига ёмонлик етганини билса-да, гина-кудурат сақламай, аҳволини, изтиробини ёлғиз Аллоҳ таолога арз қилган ҳазрат Ёқуб (алайҳиссалом) каби сабр (Юсуф, 86)...

Нафсимизнинг тугаш билмаган ҳавасларига, адоқсиз орзуларга, умр бўйи бизни адаштириш пайида бўлган шайтоннинг иғволарига, дўст кўринган душманларимизнинг алдовларига сабр…

Вафосизларга садоқатли бўлишга, унутганларни унутмасликка, келмаганга боришга, сўраганни бўш қайтармасликка, ғийбат қилмасликка, ёлғон гапирмасликка, чақимчилик қилмасликка сабр...

Инсон, мусулмон бўлиб яшашга; дин, эътиқодда собитқадамликка, кишиларни  яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришга, ҳақни ва сабрни тавсия қилишга, унутилган суннатларни иҳё қилиш-жонлантиришга сабр...

Ибодатларга, тиловатларга, қироатларга сабр...

Аллоҳ таоло ҳамма нарсани бутун тафсилотлари билан билишини, бандасини ҳеч қачон унутмаслигини, ҳеч кимга тоқатидан ташқари ишни юкламаслигини, ҳамма нарсанинг энг хайрлисини насиб этишини англаганча сабр...

Бу синовли ҳаёт йўлларида амал билан, таваккул, ғайрат, пешона тери билан, қалбни гуноҳлардан асраб, кўнгил оғритмасдан, ундан ҳам қийини, оғринмасдан юриб боришга сабр...

Борликка ҳам, йўқликка ҳам, меҳнату роҳатга сабр...


* * *

Сабр Қуръон билан қувватланади, ибодатлар билан мустаҳкамланади. Синовлар бандани тоблайди. Борлиқдаги, атрофимиздаги қувончу ташвишлар, борлигу йўқликлар адаштирмасин дей, қўлларимизни дуога очамиз:

“Раббим! Сенга шукрлар бўлсин. Яшаётган умримни, имтҳонларимни мен учун хайрли ва муборак қил. Улардан чиройли ўтишни насиб эт.

Раббим! Касалликлар, қийинчиликлар, балолар келмаса, ғафлат ичида Сени ва Сенга қул эканимизни унутар даражага етамиз. Бизни инкорга, исёнга етаклайдиган, тоқатимиздан ташқарида бўлган, зиммамизга оғир келадиган, Сени унуттирадиган фалокатлардан асра! Сенга яқинлаштирадиган, розилигингга етишимизга васила бўладиган, боши яхшилик, ўртаси яхшилик, охири яхшилик бўлган гўзалликлар бер.

Раббим! Сендан бало, мусибат сўралмайди. Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато эт!”

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи

тайёрлади.



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иблис алайҳилаънанинг васвасасидан мусулмон киши қандай қутулиши мумкин Бунинг чораси борми Албатта, қутулишнинг имкони бор. Қуйида васвасадан сақланишнинг бир давоми...

9200 12:00 / 10.07.2020
Дуо хусусида Юсуф алайҳиссалом қиссаси мўминлар учун гўзал ибратларга тўла. Юсуф алайҳиссалом ҳар бир ҳолатда Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч, таваккул ва садоқат давоми...

6738 08:40 / 17.03.2019
Ҳасан ибн Абдулазиз Ҳошимий Аббосийдан ривоят қилинади .Тушимда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарирни кўриб, .Ўлим қандай бўлди, деб сўрадим. .Фақат яхшилик кўрдим,, деди. давоми...

2127 07:10 / 17.10.2019
Мутааххир уламолар билан мутақаддим уламолар ўртасидаги фарқ тупроқдан токи юлдузга қадардирИккита мисол келтираман1. Имом, аллома, фақиҳ, мутакаллим, наҳв ва давоми...

2263 15:00 / 07.01.2022
Аудиолар

227814 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146543 14:35 / 11.08.2021