1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ғоя ва мақсадлар...

14:03 / 24.03.2017 2944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жамикихалойиқни яратиб, уларнинг адад ҳисобини билган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин!Аввалгию охиргилар илоҳи ҳамда ҳисоб кунида қайтиш ҳам Унинг ҳузурига бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, ёлғиз Ўзи, Унинг шериги ҳам йўқ деб гувоҳлик бераман. Саййидимиз ва набиййимиз Муҳаммад У Зотнинг бандаси ва танланган омонатдор расули эканига ҳам гувоҳлик бераман. Аллоҳ у зотга, аҳли-оилаларига ҳамда саҳобаларигасаловоту-дурудлар айтсин. Аммо баъд:

Азизлар!Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолоинсонни бошқа мавжудотлардан фарқли ўлароқ, тафаккур ва тадаббур қиладиган, ақл юргизадиган, ўтмиши ва ҳозирига қараб келажакка назар сола оладиган ва шунга кўра ўзининг келажак пойдеворини мустаҳкамлайдиган ақли расо, фикри теран, изланувчан ва интилувчан бир мавжудот қилиб яратди.

Бироқ Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло инсонни Ўзининг яратган мавжудотлари орасидаги энг сара гултожи сифатида яратар экан, уни ўз ҳолига ташлаб қўйилса, у фақат ва фақат тўғри йўлдан озадиган ва оздирадиган,адашадиган ва адаштирадиган, барча ҳақ-ҳуқуқларни оёқости қилиб пой-мол этадиганбир гумроҳ махлуққа айланиб қолишини билган ҳолда ҳамда унинг ўзидаги барча яхши хислатларини ишга солиб намоён қилиши, шу билан бахт-саодатга эришиши учун уни адашган вақтида унга ҳақ йўлни кўрсатибдоим тўғри йўлга йўллайдиган омил сифатида тез-тез пайғамбарлар орқали ҳидоят йўлини кўрсатиб турган.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло бирон иш қилса, уни ҳеч ҳам беҳикмат, бемақсад ва бекорга қилмайди. Балки минг турли ҳикмат ва ғоя билан қилади.Атрофимизни ўраб турган бутун коинот, бу ер курраси, ундаги барча нарсалар, тоғ-тошлару қир-адирлар, боғ-бўстонлару чўл-саҳролар, шаҳарлару-қишлоқлар, денгиз-дарёлару сув-анҳорлар, дов-дарахтлару ўт-ўланлар, паррандю-дарранда барча барча ҳайвону-жонзотларни шулар жумласидан биз инсонни минг ҳикмат билан ва мақсад-ғоя сари яратди. Бу ҳақда Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Ўз китоби Қуръони каримда шунда марҳамат қилади:


وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِينَ (38) مَا خَلَقْنَاهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ (39)


«Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ!Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, Лекин уларнинг кўплари билмаслар».(Духон 38-39).


وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَإِنَّ السَّاعَةَ لَآتِيَةٌ فَاصْفَحِ الصَّفْحَ الْجَمِيلَ (85)


«Бизосмонларуерниваулардагинарсаларниҳақ ила яратдик. Албатта, Соаткелгувчидир. Бас, сен чиройлиўтимқил».(Ҳижр – 85)


أَوَلَمْ يَتَفَكَّرُوا فِي أَنْفُسِهِمْ مَا خَلَقَ اللَّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَجَلٍ مُسَمًّى وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ النَّاسِ بِلِقَاءِ رَبِّهِمْ لَكَافِرُونَ (8)


«Ахир, улар, ўзларича, Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан ва маълум муддатга яратганини тафаккур қилиб кўрмасларми?! Ҳақиқатан, одамлардан кўплари Роббиларига рўбарў бўлишга куфр келтиргувчидирлар». (Рум – 8)


وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاءَ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا بَاطِلًا ذَلِكَ ظَنُّ الَّذِينَ كَفَرُوا فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ كَفَرُوا مِنَ النَّارِ (27)


«Бизосмонуернивауларнингорасидагинарсаларнибеҳудаяратганимизйўқ. Бу, куфркелтирганларнинггумонидир. Бас, куфркелтирганларучундўзахдан вой бўлсин!».(Сод – 27)


Демак, бутун борлиқнинг яралиши бежиз беҳикмат эмас экан. Балки бир ҳақиқат ила яратилганки, инсон ўз ақли ила уни идрок этиши ва ана ўша ҳақиқат сари интилиши ва унинг муқтазосига кўра ҳаёт кечириши лозимдир.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло бутун борлиқни Ўзининг буюк ва чексиз қудрат соҳиби эканини, биз кўраётган ва кўрмаётган атрофимиздаги каттаю-кичик ва узоқ-яқиндагибарча нарсаларни яратувчи холиқиэканини кўрсатиб қўйиши ва шу боис инсон буқудрат қаршисида ўзининг нақадар ожиз эканини ҳис этибгина қолмай, балки, бу қудратнинг паноҳига ўтиб, Унинг измига кирганлигини ва Унинг ҳукмига бўйинсуниб итоат этганини ва У тарафидан содир бўладиган ишларнинг барчасига – гарчи бу иш унинг хоҳиш истакларига зид бўлса ҳам – тамомила рози эканини, уни бутун вужуди ила қабул қилганини изҳор қилмоғи даркор. Зеро, убудият-бандалик бурчи шуни тақозо этади. Бу ҳақда Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Ўз китоби Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:


وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ (56)مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ (57) إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ (58)


“Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим.Мен улардан ризқ хоҳламайман ва Мени овқатланти-ришларини ҳам хоҳламасман.Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир».(Зориёт 56-58)


Демак, азизлар! Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло инсонни ер юзида яратишидан бўлган ягона мақсад-ғояси фақат Ўзигагина ибодат қилиши экан. Ибодат тушунчасидан узоқ бўлган ёки уни ҳали яхши ўзлаштирмаган, унинг ҳақиқатига тушуниб етмаганлар учун бу ғоя бироз эриш туюулиши мумкин;

“Нима биз энди ҳеч нарса иш қилмай кунимизни фақат ибодат билан ўтказишимиз керакми? Қўлимизга Қуръон ё тесбеҳ ё шу каби бирон нарса олиб умримизни тоат-ибодатга бағишлаб дунёни унутайликми? Уй-рўзҳор, иш, касбу-кор, меҳнат, ривожланиш, тараққиёт каби нарсаларчи? Улар кимга ва нимага?”, деган турли маънодаги саволлар фикримизни эгаллай бошлайди. 

Азизлар! Биз авваламбор бу ҳақиқатни тушуниб уни англашимиз учун ибодат сўзини ўзини маъносини англамоғимиз лозим. Ибодат сўзи бизни тушунчамиздаги маълум диний русм-русумларни амалга оширишнинг ўзи бўлибгина қолмай, балки, ўша диний русм-русумларни амалга ошираётган вақтда ҳам ва ундан ташқари ҳолатларда ҳам, яъни, бизни тушунчамиздаги динга боғлиқ бўлмаган турли ҳолатларда оилада, ишда, кўчада, дўстлар даврасида ва ҳ.к. барча ҳолатларнинг барчасида инсон ўз Роббиси ила бирга эканлигини ҳис этиши, У уни кузатиб турганлигини, унинг қилаётган барча амаллари ҳатти-ҳаракатларидан бохабар эканини билиши ва шунга кўра барча ҳолатда Унга муҳтож эканини тушунган ҳолда Унинг кўрсатмаларига эргашиши, Унинг розилигини топишга интилиши ҳамда ҳаётини шунга бағишлашидир. Бу маънони қисқароқ айтганда убудият-бандалик бурчи дейилади. 


(давоми бор...)


Зуфаржон Шосалимов


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан дўстлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу сўрадилар Эй Аллоҳнинг Расули, соллаллоҳу алайҳи васаллам, сочингизни нима давоми...

2710 14:31 / 27.03.2017
Салаф солиҳларнинг ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, улар суннатга амал қилиш борасида бизга гўзал намуна бўлишган. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ quotҚайси давоми...

2440 11:45 / 27.03.2017
Аҳмад Маҳмуд Ҳазиний. Нодирхон Ҳасан, quotФанquot нашриёти.Абу Исо Термизий. Саҳиҳ Термизий, quotҒафур Ғуломquot нариёти, 1993 йил.Абу Мансур Мотуридий. Х.Исломий, quotҒафур давоми...

11955 14:17 / 15.03.2017
Келинкуёв никоҳ вақтида бирбирларининг қўлларига узук тақиш одатини халқимиз ўрислардан ўрганган. Бунинг христианликка алоқаси борми Нима учун узук айнан давоми...

5426 14:21 / 15.03.2017