1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Инсонларнинг энг яхшиси

10:04 / 24.03.2017 2913 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом инсонларнинг энг яхшиси ва фазилатлиси, олий хулқ соҳиби эдилар, Айниқса, у зотнинг кечиримлари, жўмардликлари, бағрикенгликлари, ҳатто душманларидан ҳам интиқом олмаганлари ибратлидир. Тарихда бунга мисол кўп.


Макка фатҳи куни



Расули акрамнинг амакилари ва эмикдошлари, Ислом душманларига қарши жангларда мислсиз шижоат кўрсатган амир Ҳамза Пайғамбар алайҳиссалом томонларидан «Асадуллоҳ» (Аллоҳнинг йўлбарси) дея улуғланган буюк саркарда эдилар. Ислом ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ашаддий душманлари Абу Суфён ҳамда унинг хотини Ҳинд катта пул эвазига ёллаган ҳабаший қул Ваҳший у зотни Уҳуд жангида шаҳид этди. Бу ҳам кўнглига таскин бермаган Ҳинд саркарданинг жигарини суғуриб олиб, чайнади.

Макка фатҳ этилган кун мушриклардан интиқом олишнинг энг қулай фурсати бўлди. Мусулмонларга неча йиллаб чексиз алам, азоб-уқубат етказган, қийноқларга солган мушрикларни батамом йўқ қилиш имконияти туғилган эди. Аммо кечиргувчи, авф этгувчи Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари бундай йўл тутмадилар. Барча маккаликларга умумий авф эълон қилдилар. Улар орасида ашаддий душман-лари Абу Суфён ибн Ҳарб ва хотини Ҳинд, амаки-ларининг қотили Ваҳший ҳам бор эди. Ваҳшийни кечирган бўлсалар-да, «Кўзимга кўринма!» деб жароҳатли қалбларга таскин беришга урингандилар.

Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи куни авф кўламини жуда кенг олган эдилар. Маккаликлардан фақат ажали етган кишиларгина ўлдирилди.

Расули акрам мағлуб шаҳарга кириб шундай амр қилдилар:

— Абу Суфён уйига кирганлар омондадир. Эшигини қулфлаганлар омондадир. Каъбага кирганлар омондадир.

Аскарларига шундай фармон қилдилар: — Маккага кирар экансиз, сизга ҳужум қилганлар ва қарши чиққанлардан ўзгаларга қурол ишлатманг! Маккаликларнинг молига тегманг! Маккада ножўя ҳаракат қилишдан сақланинг!

Бу Муҳаммад алайҳиссалом бошчилигидаги мусулмон уммати бошига не-не кўргиликларни, азобларни солган, у зот ва бошқа мусулмонларнинг киндик қони тўкилган юртларидан ҳайдаган, барча мол-мулк, уй-жойларини тортиб олган, шунда ҳам тинчимай, улар устига бир неча бор қонли юришлар қилган, ҳозирда эса Ислом қўшинлари қаршисида қўрқувдан дир-дир титраётган маккалик мушрикларга кўрсатилаётган буюк бир авф ва кечирим эди.


Золим авф этилди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда Абу Суфён ибн Ҳорисни учратиб қолдилар. Ундан юзларини ўгириб олдилар, чунки бу золим кимсадан кўп азият чеккан эдилар. У Пайғамбар алайҳиссаломни доимо ҳақорат қилар эди. Расулуллоҳдан илтифот кўрмагач, ҳазрат Алига ёрилди. Ҳазрат Али Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яна бир бор мурожаат қилишни тавсия этдилар: «Юсуфнинг биродарлари каби «Аллоҳга қасамёд қиламизки, Аллоҳ сени биздан устун қилди, биз ҳақиқатда хато қилган эканмиз», дегин. Юсуф алайҳиссалом акаларини авф этганидек, Расулуллоҳ сени афв этсалар, ажаб эмас».

Абу Суфён ибн Ҳорис ҳазрат Апи айтганларини қилди. Бунга жавобан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

— Бугун зиммангизда ҳеч қандай айб ва масъулият йўқ. Аллоҳ сизни авф этсин. Аллоҳ марҳаматлиларнинг энг марҳаматлисидир.


«Аллоҳ сени ғолиб қилмайди»


Ҳайбар жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳар беришди. Салом ибн Машкамнинг хотини Зайнаб бинти Ҳорис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳар қўшиб қовурилган қўй гўштини тақцим қилди. Расули акрам қўйнинг қўл қисмини яхши кўришларини олдинроқ ўрганган аёл ўша жойига кўпроқ заҳар солди. Ҳазрат Расулуллоҳ гўштдан бўлиб олиб чайнаётганларида Аллоҳнинг амри билан гўшттилга кириб: «Мен заҳарланганман», деди. Набий алайҳиссалом дарҳол оғизларидаги гўштни туфлаб ташладйлар. Сўнг бу ёвуз макрнинг ташкилотчиларини тўплаб бундай савол қилдилар:

—    Саволимга тўғри жавоб берасизми?

—    Ҳа, тўғри жавоб берамиз.

—     Қўй гўштини сизлар заҳарладингларми?

—    Ҳа, биз заҳарладик.

—    Нега бу ишни қилдингиз?

—    Агар ёлғончи бўлсанг, сендан қутулар эдик. Борди-ю, агар пайғамбар бўлсанг, бу заҳар сенга таъсир қилмас эди.


Заҳар солган аёлни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб келишди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдиришга қасд қилганини тан олди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Аллоҳ сени мендан ғолиб қилмайди», дедилар. Саҳобалар: «Бу хотинни ўлдирайлик-ми?» деб сўрашганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ!» дея рад этдилар. У аёлга на тегинилди, на жазо берилди.


Ташаккур айтгувчилардан бири


Мусулмонлар бошига кўп кулфат солган Наж-ддаги Бани Ҳаниф қабиласи раиси Сумома ибн Асални муслим суворийлари тутиб келиб, масжиднинг бир четига боғлаб қўйишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнидан ўтар эканлар, сўрадилар:

—    Эй Сумома, аҳволинг қалай?

—    Эй Муҳаммад, агар мени ўлдирсанг, қасос олинадиганлардан бирини ўлдирган бўласан. Мабодо, кечирсанг, ташаккур айтгувчилардан бирини кечирган бўласан. Агар мол истасанг, хоҳлаганинг-ча мол бераман, деди Сумома.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам индамай нари кетдилар. Такрор унинг ёнидан ўтар эканлар, аввалгидай ҳолини сўрадилар. У ҳам юқоридаги жавобни берди. Учинчи бор ўтаётиб ўша саволни берсалар, яна ўша жавобни қайтарди. Бу сафар Набий алайҳиссалом:

—    Сумомани озод қилиб юборинглар! - деб буюрдилар.

Сумома Пайғамбаримизга бундай деди: — Аллоҳга қасамки, ер юзида сендан ортиқ нафратланадиган кишим йўқ эди. Лекин ҳозир сен дунёда энг севимли кишим бўлдинг. Ер юзида сенинг динингдан кўра нафратланадиган диним йўқ эди. Лекин ҳозир менга энг мақбули сенинг дининг бўлди. Суворийларинг мени қўлга олишганида ум-рага кетаётган эдим...


«Қавмимни кечир, Роббим!»


Уҳуд жанги қизиганидан қизир, ўқ-тошлар ёмғири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларидан виз-виз ўтар эди. Саъд ибн Абу Ваққоснинг мушрик укаси Утба отган тош тегиб, Расули акрамнинг лаблари ёрилди, бир тишлари синди. Ибн Ҳишом отган ўқ эса ҳазрат Пайғамба-римизнинг муборак пешоналарини яралади. Қурайшнинг машҳурларидан Ибн Камиа Набий алайҳиссаломга икки бор қилич солди, унинг зарбидан у зот бир чуқурга ёноқлари билан йиқилдилар. Дарҳол етиб келган Али ва Талҳа ҳазрат Пайғамбарни жойларидан турғазишди. Бироқ у зотнинг зирҳларидаги икки ҳалқа юзларига ботиб, ёноқларини ёрган эди.

Аммо жанг майдонидаги ҳайратланарли манзара шу эдики, душман ҳар ўқ узиб зарба берганда Расули акрам:

— Ё Роббим, қавмимни кечир! Улар жоҳилликдан нима қилаётганларини билишмаяпти. Уларни ҳидоятга бошла! - дея ёлвориб дуо қилар эдилар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Парвардигори олам ўзининг илми азалийси билан ҳамма воқеа ва ҳодисаларни олдиндан билади. Лекин, Ўзининг ҳикмати билан бандаларини имтиҳон қилиш учун ғайбий давоми...

11086 14:04 / 24.03.2017
Баъзи кишилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлмиш уламоларни худди оддий инсонлар ҳақида гаплашгандек ўз суҳбатлари учун муҳокама давоми...

2784 21:20 / 21.04.2017
Банда ўзининг яхшиликларга эришишида ҳам, ёмонликлардан сақланишида ҳам доимо Роббисининг раҳматига муҳтож эканини изҳор қилиши барча ибодатларнинг мағзи давоми...

7220 21:12 / 21.04.2017
Бу кўрсатув жуда манфаатли бўлибди. Негаки ҳазратнинг умр йўлларини эшитиб биз ёшлар ғайратимиз, шижоатимиз ошди. Мен ҳазратнинг умр йўллари ёзилган .Исломга давоми...

1352 11:12 / 20.10.2023