Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
...Қумсоатга ўхшаб ўтиб бораётган умримиз бирор лаҳза ҳам тўхтаб турмайди. Бу қумсоат яшаётган ҳаётини мангу деб ўйлайдиганлар устидан куладиган соатдир. Бу соат бизнинг наздимизда тўғри айланаётган бўлса-да, ўлим учун тескари йўналиш хосил қилган. Фақат олдинга ҳаракатланади. Ҳар бир дақиқа ўтар экан, манзилга шунча яқинлашаётганимиз исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир..
Келинг, сиз билан биргаликда «дунё нима», деган саволга жавоб излаб кўрамиз. Сиз бир умр ниманидир қўлга киритиш ёки нимагадир етишиш учун интилиб яшайсиз. Жамиятда ўз ўрнингизни топишга уринасиз, шу билан биргаликда, молиявий томондан мукаммал ҳаётни ҳам орзу қиласиз. Ёшлигингизни бир эслаб кўринг-а. Талабалик даврларини... Синов имтихонларига қаттиқ тайёрланганингиз эсингиздами? Ундан ҳам олдинги даврни ҳеч қачон унута олмасангиз керак?! Чунки сиз ўшанда талаба бўлиш учун кириш имтихонларига қаттиқ ҳозирлик кўргансиз. Кўпчилик айнан ана шу онларни ҳаётнинг бурилиш даври деб ҳисоблайди. Университетга кириш билан келажак ишлари ҳал бўлди, деган нотўғри эътиқод пайдо бўлади.
Шунинг учун бўлса керак, ёш ўспирин олий дарго ҳга кириш учун бор имкониятини ишга солади. Тинмасдан китоблар ўқийди, ширин уйқуларидан ҳам воз кечади. Ана шу тайёргарлик даврида талабалик остонасидаги йигит ўйин кулгуни ҳам тарк этади. Кўряпсизми, биргина университетга кириш учун оддий йигитдан юксак сабр ва қаноат талаб қилинмоқда. Агар орзуманд қалб эгасида бу хусусият топилмаса, имтихондан ўта олмаслиги турган гап.
Имтихондан муваффақиятли ўтиб олган ўспирин энди ҳотиржам бўлади, деб ўйлайсизми? Йўқ, энди ҳаёт учун курашиши керак. Уй-жойни яхшилаш учун янада кўпроқ ме ҳнат қилиши талаб этилади ундан. Чунки гўзал масканлар катта пуллар эвазига қўлга киритилади. Ўзининг устида қаттиқ ишлай бошлайди. Талабалик даврига қараганда янада сабр ва матонатли инсонга айланади.
Шулар билан бир қаторда, инсон жамиятда обрў қозонмоқчи бўлса, ёки маш ҳур шахс сифатида танилишни истаса, олдинги даврларидан ҳам каттароқ чидам ҳамда саботини намойиш этиши лозим. Бу мақсадни олдига қўйган ҳар қандай киши талабалик даврида эътиборида бўлмаган бекорчи вақтларини ишга сарфлайди, уй-жой излаётганда йўл қўйган баъзи камчиликларини такрорламасликка уринади. Яъни, бутун фикру хаёли иш бўлиб қолади, сабрнинг янада юксакроқ кўриниши акс эта бошлайди унда. Шундагина орзу қилган ҳаётига эришади.
Афсуски, буларнинг бирортасига ишониб бўлмайди. Улар давр ўтиши билан йўқ бўлиб кетадиган нарсалардир. Бу ҳолат бир муддатлик ёниб ўчадиган шамга ўхшайди. Шамнинг ўчиши билан хонани қоронғулик қуршаб олгани каби, инсоннинг ўлими юқорида таъкидланган каттадан-катта ма ҳоратлар эвазига қўлга киритилган муваффақиятларни чилпарчин қилиб ташлайди. Биргина воқеа туфайли инсон дунёдаги ҳамма нарсасидан ма ҳрум бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.
Мисол учун, университетга кириш учун қаттиқ тайёрланган йигит имтихондан бир кун олдин авто ҳалокатга учраб, вафот этиши мумкин эмасми? Бундан уни ҳеч ким кафолатлаб қўймаган. Ёки бир умр уй-жой қилиш учун меҳнат қилган одам кичкина эхтиётсизлик туфайли бор-бутидан ма ҳрум бўлганини эшитмаганмисиз?
Аммо, яна бир ҳақиқат ҳам мавжудки, арзимаган сабаб билан йўқ бўлиб кетадиган дунёдан кейин боқий ҳаёт бизни қарши олади. Дорулбақо учун тўпланган за ҳираларни дунёнинг энг катта тўфонлари ҳам тўзғита олмайди. У - ўлимдан кейинги ҳаётдир. Бу дунё - Аллоҳ таолонинг синов дунёси, холос. Вақтинчалик, жуда ҳам оз муддатга берилган дунё... Бир муддат ичида оламлар раббиси ҳар биримизни абадий дунё учун синайди. Шу боис, биз ана ўша - абадий дунёимизнинг обод бўлишлиги учун яшашимиз даркор. Акс ҳолда, Аллоҳнинг ҳузурига борганимизда пушаймон бўлиб қолишимиз мумкин.
Аллоҳ таоло ҳар бир мавжудотни ўзига яраша мақсад ила яратган. Одамлар ҳақида сўз борар экан, қуръони каримнинг «Аз-Зариат» сураси, 51. 56-ояти мазмунан таржима қилинса, «Одамларни фақат Менга сажда қилишлари учун яратдим», деган маъноларни уқишимиз мумкин.
Демак, фақат Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун яратилган махлуқот чекланган мухлат ичида ҳаёт кечириши ирода қилинган экан. Ўртача олтмиш, етмиш ва саксон ёшлар давомида еб-ичиб имтихон дунёсини бошдан ўтказмоғи лозим бўлади.
Қумсоатга ўхшаб ўтиб бораётган умримиз бирор лаҳза ҳам тўхтаб турмайди. Бу қумсоат яшаётган ҳаётини мангу деб ўйлайдиганлар устидан куладиган соатдир. Бу соат бизнинг наздимизда тўғри айланаётган бўлса-да, ўлим учун тескари йўналиш хосил қилган. Фақат олдинга ҳаракатланади. Ҳар бир дақиқа ўтар экан, манзилга шунча яқинлашаётганимиз исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.
Қуръони Каримда Парвардигоримиз бу дунёни абадий ҳаёт олдида оз муддат эканлиги ҳақида хабар беради. « Ҳаёти дунё келажак билан таққосланганда, фақат фойдаланиш давридир» . Раъд, 26. Ақли бор, эси-хуши жойида, Аллоҳ берган инсофдан озгина улуши бор кишилар инсоният мукаммал яратилганини тан олишади. Улар яна шуни идрок қилишадики, мукаммал инсоннинг яратилиш мақсади фақат уй-жой қилиш, фарзанд орттириш ёки бошқа маиший манфаатларга қаратилмаган. Инсон бу дунёда фақат синалади. Ҳақиқий ҳаётини гўзал қилишлик учун курашадими, йўқми, буни ўзи белгилаб олади.
ИНСОН ҚУВОНЧ ВА ТАШВИШ БИЛАН СИНАЛАДИ
Инсон ҳаёти дунёсида кўпгина тўсиқларни енгиб ўтишига тўғри келади. Кутилмаганда учрайдиган ҳалокатлар, тасодифий мушкулотлар ҳаммани қийнаб қўяди. Дейлик, бой одам қийналиб топган пулларини бир куннинг ўзида йўқотиб қўйиши ва камбағал кишига айланиб қолиши мумкин. Сафдошлари орасида ўзини омадли санаган бўлса-да, биргина хатосини бир умр тузатолмай қолган инсонлар бор орамизда. Биргина ҳалокат тадбиркор кишини бир умрга ногирон қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу дунёдаги барча мусибат - Аллоҳнинг тақдиридандир, кимдир қийин кунлар билан, кимдир қувончли дамлар билан синалади. Ана шу нозик нуқтада ким: «Бу кунлар Аллоҳдандир, Аллоҳнинг ҳар бир иши хайрлидир, яхшидир» деган эътиқодда собит турсагина, бахтли инсон ҳисобланади.
Одамларни кўрасиз, Аллоҳ таолонинг фазли ва карами ила бир умр жуда бадавлат бўлиб яшайдилар. Дунёда улар учун муаммонинг ўзи йўқ, хисоби. Бу нимадан далолат. Агар мол-у давлатга кўмилиб қолган инсон Аллоҳга шукр қилмаса, уни қандай қилиб маънан бой киши деб бўлади?! Унга шунчалик неъматини берган Зотга ҳамд айтмаслик дунёдаги энг катта кўрнамаклик бўлмайдими? Аллоҳ таоло одамлар орасида айнан уни танлаб, бе ҳисоб неъматлар берган бўлса-ю, қандай қилиб Аллоҳнинг китоби - Қуръони каримни ўқимаслик, унга амал қилмаслик мумкин?!
Шунинг учун ҳам, бойлик кўпинча инсонни алдаб қўядиган фитна ҳисобланади. Бе ҳисоб мулк, салтанату, бойликлар инсонни туғёнга етаклайдиган энг яқин воситадир. Ҳақиқий мўминларгина ҳар қандай шароитда тассарруфотларидаги бойлик устидан ҳоким бўла оладилар, бошқаларга ўхшаб мулкларига қул бўлиб қолмайдилар. Қуръони Каримда Аллоҳ инсонларни нималар билан синашини маълум қилар экан, ушбу синовларни қандай қабул қилиш керак эканлигини ҳам тушунтиради.
“Албатта биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»,- дейдиган сабрли кишиларга хушхубур беринг! Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловат (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар Ҳақ Йўлни топгувчидирлар. Бақара, 155-157.
АЛЛОҲ МЎМИНЛАРНИНГ ҚАЛБЛАРИНИ ЭВАЗИГА ЖАННАТ БЕРИШЛИК БИЛАН СОТИБ ОЛГАН
Ҳаёти дунёда инсонни тўғри йўлдан буриб юборувчи кўпгина синов йўллари мавжуддир. Ташқи кўринишга алданиб қолиш натижасида инсон кейинги ҳаётини унута бошлайди, фоний дунёга алданиб қолади. Аллоҳ таоло инсонни дўзах сари олиб борадиган йўлларни инсонларнинг кўзига зийнатлаб қўйган. Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас китобида қуйидагиларни марҳамат қилади: (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар. Яхши амалга буюриб, исён - гуноҳдан қайтарадилар ва яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандир. Оли Имрон, 14.
Инсон дунё гўзалликларига ҳаддан ташқари маҳлий бўлмасин, бу ажойиботлар унга на бу дунёда, на боқий дунёда насиб этмайди. Чунки уларнинг фитнаси туфайли қиёматда надомат чекиб қолишлик мумкин. Бу дунё эса шам ўчиб ёнадиган даражада қисқадир. Аллоҳ таоло бу дунё билан абадий ҳаётни Ал Қаҳф сурасининг 45-46-оятларида гўзал услуб билан қиёслайди.
(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, одамларга) ҳаёти дунё мисолини келтиринг! (У) худди бир сув кабидирки, биз осмондан ёғдиргач, (аввал - киши ҳаётининг баҳорида) у сабабли замин ибототи (бир-бирига) аралашиб-чирмашиб кетур, сўнгра (ҳаёт Кузи келгач), шамоллар учириб кетадиган хас-хашакка айланиб қолур. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодир бўлган Зотдир.Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Парвардигорингиз наздида эса (абадий) қолгувчи яхши амаллар савоблироқ ва орзулироқ (орзу қилишга арзирлироқдир). Каҳф, 45, 46.
Инсон дунёсини нима гўзал қилиши мумкин. Бойлик, гўзал уй- ҳовли, қимматбаҳо кийимлар, лавозим ҳамда шу ҳрат, обрў- эътибор... Шуларми? Йўқ, буларнинг барчаси Аллоҳ таоло сизга тақдир қилган кундан бошлаб саробга айланади. Сочилиб кетади, тўзғиб кетади.
Афсуски, ҳамма ўлим келишини тан олса-да, қайта тирилишга ишонмайдиган одамлар орамизда юришибди. Улар ўлиб қолмасдан бурун бугунги дунёларини гўзал қилмоқдалар. Мол-давлатга кўмилиб қолсалар ҳамки, яна ва яна чиройлироқ ҳаёт учун интилмоқдалар. Халқ орасида тенгсиз обрў қозониш ниятида тун-у кунини бедор ўтказаётганлар камми орамизда?! Касбдошлари ичида беназир эканлигини намойиш этиш илинжида бутун умр бўйдоқ ўтаётганлар ҳам кўп топилади.
Бир куни аниқ ва равшан саробга айланиб кетадиган орзу-мақсадлари йўлида одамлар бориб-бориб ЎЛИМни эсдан чиқарадиган а ҳволга тушиб қолишяпти. Дунёлари ҳаддан ташқари безалиб кетганидан қалбларига кир тушмоқда. Ҳақиқат ёғдусидан ба ҳра олишдан ма ҳрум бўлиб қолган қалб эса қиёматни рад этади. Дунё фитнасига алданиб қолганларнинг наздида, ўлим-сўнгги бекат. Ундан кейин бирор бир бекат йўқ. Қиёматни инкор қилган кишилар ўлимдан кейинги бекатни йўқлик деб биладилар. Шунинг учун ҳам уларнинг жамики уринишлари фақат ва фақат фоний дунёга қаратилгандир. Фақат ўзларини ўйлайдилар, ўз манфаатлари йўлида ҳеч қандай жиноятдан ҳам тап тортмайдилар.
Қалбида заррача иймони бор кишилар ўлимни икки дунё оралиғидаги бир ҳолат деб тушунишади. Улар яқин кунлар ичида Аллоҳ билан рўбаро бўладиган соат бонг уради, деб эътиқод қилишади. Абадий дунёнинг жаннатига тушиш учун оз муддатлик ҳаётни ғам-ғуссада ўтказиш учун ҳам тайёр турадилар. Чунки улар жаннатнинг Қуръони каримдаги васфларига ишонган эдилар.
Албатта Аллоҳ мўминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди — улар Аллоҳ Йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар. (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз. Мана шу ҳақиқатан, буюк саодатдир.Тавба, 111.
ИЛОҲИЙ ТАҚДИРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
Дунё имтихонида катта ҳикматлар яширинган. Ҳидоят топганлар наздида, бу дунёнинг ҳар бир сонияси Аллоҳдандир. Ҳар қандай кунига рози бўладилар, оғир мусибатларни ҳам хурсанд ҳолда қарши оладилар. Аллоҳнинг қадарига ишонган одамдан бўлак ҳеч ким бу ҳолатни бошдан кечира олмайди. Инсон учун тақдир қилинган ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Бизнинг ҳаётимизда ҳеч нарса тасодифий бўлмаган ва бўлмайди ҳам.
Анъом сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло қуйидагиларни марҳамат қилади: Ғайб очқичлари унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шоҳидан узилиб) тушмас, магар у билур. Ер тубларидаги щар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта очиқ китобда (яъни Лавҳул маҳфузда) мавжуддир. Анъом, 59.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир инсонни вақт ўлчови билан яратди. Шунинг учун ҳам биз фақат шу ўлчов билан ба ҳо бера оламиз, яъни, бирор бир ходиса рўй бергандан сўнггина унинг содир бўлганини биламиз. Келажак ишларини эса Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Буюк Парвардигоримиз ўз махлуқотларини яратганидан сўнг, ҳар бирига аниқ ўлчов-қадарни ҳам ёзиб қўйди. У бўладиган ишларни ҳам олдиндан биладиган Зотдир. Биз, фақат бизгина вақт ўлчови билан яшаганимиз боис, ҳар нарсани ўзимизнинг қаричимиз билан ўлчаймиз. Аллоҳ таоло эса замондан, вақт чегарасидан пок Зотдир.
Биз учун мозий, бугун ва келажак бўлиб туюлган замон Аллоҳнинг наздида бир онлик воқеадир. Биз келажак ишларини билмаганимиз учун уларни ҳали бўлмаган, деб ўйлаймиз. Аслида Аллоҳ таоло бизнинг тафаккуримизда ҳали бўлмаган ишларни ҳам билгувчи Зотдир. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким бу илмга эга бўла олмайди. Аллоҳ таоло ҳар бир махлуқотини яратар экан, унинг тақдирини ҳам ёзиб қўйди. Шунинг учун ҳам биз, «Аллоҳ таоло тақдиримизни бирор воқеага тўқнаш келишимиздан олдин ёзиб қўйган», деб эътиқод қилмоғимиз лозим. Шундагина ҳозир яшаётган дунёимиз имтихон дунёси эканлигини қалбан тасдиқлаган бўламиз. Ўтмишимиз, бугунимиз ва эртамиз Аллоҳ таоло учун содир бўлган, деб, қатъий ишончда турмоғимиз даркор. Мана шу нозик нуқта инсон умрининг мазмун мо ҳиятини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам, Аллоҳнинг тақдирига иймон келтирмасдан туриб, инсон ҳеч қачон мўмин бўла олмайди.
Аллоҳнинг тақдирига иймон келтирмаганлардан фарқли ўлароқ, мусулмон инсон ўз Яратувчисининг ҳар бир куни учун рози бўлади, ҳар бир мусибатини юксак бир сабр ила қарши олади. Мусулмонлар учун рўй бераётган ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлаётган ишдир, деб қабул қилади. Зеро, Аллоҳ таоло ҳам Ўзининг китобида шундай марҳамат қилади: (Бирон кимсага) бирон мусибат етмас, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (етур). Ким Аллоҳга иймон келтирса, У Зот унинг қалбини (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилур. Аллоҳ барча нарсани Билгувчидир. Тоғабун, 11.
КЕЛАЖАКДАГИ ВОҚЕАЛАРНИ ОЛДИНДАН КЎРА БИЛИШ
Қувончли ва ташвишли дамларни боғлаб турувчи бир жиҳат бор, у ҳам бўлса иккиси ўткинчидир. Ҳаётда кўп воқеа бўлади. Бир одамни бекордан-бекорга суд қилиб жазолашлари мумкин. Лекин бир кун келиб, ноҳақ айбланган шахс оқланади ва халқ олдида юзи ёруғ бўлади. Мабодо, бу дунёда оқланмаса ҳамки, абадий ҳаёт унинг айбсиз эканлигини бутун башарият олдида исботлаб беражак. Ким уни ноҳақ жазолаган бўлса, албатта, бир куни жавоб берилади. Мўминлар мана шу масалада ҳам бошқалардан кўра ҳотиржамроқдирлар. Ҳатто бекордан-бекорга жазоланаётганларида ҳам, Аллоҳнинг жавобидан умид қилиб, сабр қиладилар, ишонч билан собит турадилар. Қуръонда келган буюк мўъжизани қалбан тасдиқлайдилар: « Ҳар бир қийинчилик кетидан енгиллик бордир!» деб ишонадилар.
Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Шарҳ, 5-6.
Ҳақиқий мўмин тақдирга иймон келтириб, Аллоҳнинг чексиз адолатини ҳам эътироф этади. У биладики, ҳар қандай оғир кундан сўнг енгиллик келади, мусибатнинг илк зарбасидаги сабр туфайли ажр-мукофот бор. Мўмин киши бирор бир сония Аллоҳнинг ра ҳматидан ва адолатидан умидини узмайди. Чунки унинг қалбида аниқ-равшан порлаб турган ҳақиқат шуки, бугун бошига тушаётган мусибат эртага каттадан-катта фойдаларга айланиб кетади. Ёки сиз бошқа йўлни таклиф қилиб кўрасизми? Ахир, ким Аллоҳнинг амрига ҳилоф юра олади? Ким Парвадигор тузиб чиққан тартибни буза олади экан? Тақдирнинг бирор сонияси инсоннинг хо ҳиши билан ўзгариб қолмаслигини иймон эгалари яхши биладилар. Аллоҳ таолодан келаётган мусибатларни ҳурсандчилик билан қарши ола билган инсон иймонидан ҳотиржам бўлиши мумкин.
Тақдирга иймон келтириш натижасида инсон кучли ирода соҳибига айланади. Агар унинг қалбида « ҳар бир сония, ҳар бир дақиқа Аллоҳдандир», деган эътиқод бўлса, унинг бу дунёси ҳотиржамликда, кейинги ҳаёти эса фароғатда ўтади.
Аллоҳнинг ҳидоятидан бенасиб қолганлар ҳотиржамлик нималигини билмай яшайдилар, сал нарсага довдираб қоладилар, қўрқув уларни ҳар сонияда қамраб олаверади. Чунки уларнинг ўлчови бўйича дунё тушунчаси инсоннинг ўлими билан якунланади. Муаммолар гирдобига кириб қолганларида ҳатто ўзларини ўлдирадиган даражага ҳам тушадилар улар. Қуръонда бундай кишилар ҳақида қуйидагича таърифлар ишлатилган:
Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек тор ва танг қилиб қўяр. Шунингдек, Аллоҳ ўз азобини иймонсиз кимсаларга (жазо) қилур. Анъом, 125.
Қуръонда ҳаммаси очиқ ойдин баён қилинмоқда. Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳнинг қадарига ишонмаслик оқибатиқ- катта фожеадир. Улар ўзларига ўзлари муаммолар кашф қилишади. Мўминлар эса иймонсизлардан фарқли ўлароқ, Аллоҳнинг бу дунёдаги ҳар бир неъмати ра ҳмат белгиси эканлигини тасдиқлайдилар. Афсуски, иймони заиф кишилар ва иймон лаззатидан ба ҳра олмаган бечоралар бу ра ҳматнинг асл мо ҳиятини тушунишмайди. Шунинг учун ҳам улар ҳаёти дунёлик даврларида фақат ва фақат қийналиб, азоб чекиб ўтадилар. Аллоҳ таоло Ўз тақдирига иймон келтирмаганларни айни мана шу - ру ҳий қийноқ билан азоблаган бўлса, ажаб эмас. Албатта, Аллоҳ инсонларга бирон зулм-адолатсизлик қилмас. Балки, инсонлар (Яратганга иймон келтирмасликлари билан) ўзларига ўзлари зулм қилурлар. Юнус, 44.
Даҳолардан бири: «Туғилиш - ҳаётга қўйилган биринчи қадамдир», деган экан. Инсон манзили сари ҳар куни бир неча қадам ташлаяпти. Шундай бўлса-да, ҳаммага аёнки, ёш-у, қарининг ўлим билан ўртадаги масофаси бир хилдир. Ўлим тўшагида ётган қария учун келаётган фаришта, ўз йўлида дунё ташвишидан бехабар ёш гўдакни ҳам Аллоҳнинг амри ила олиб кетиши мумкин. Дўстига нималарнидир тушунтириб келаётган ёшгина йигитнинг ўлими ҳалокатга учраган машинанинг сабаби билан келаётгандир, ким билади, дейсиз. Шуниси аниқки, ўлим ҳаммамиз учун ҳам бир хил масофада турган элчидир.
Ўлимни шундай деб эътиқод қилганимиздан кейингина биз учун дунё бор ҳақиқати билан ўз бўйини кўрсатади. Шунинг учун ҳам олимлардан бири шундай деган экан: «Бу дунё узоқ сафарга отланган савдогарнинг йўлидаги ме ҳмонхона ва бозорга ўхшайди. У ўз йўлида давом этиши учун бу мехмонхонада озгина дам олиб, бозордан ўзига керакли нарсаларни сотиб олади. Меҳмон тўхтаган манзилида бекордан бекор вақт ўтказмайди, бозорда ҳам йўлига керак бўлмайдиган нарсаларга қиё ташламайди. Биз ҳам бу дунёни шундай тасаввур қилмоғимиз даркор».
Аллоҳ таоло биз яшаётган дунё сабабли абадий дунёдаги мавқеимизни ҳам белгилаб бермоқда. Тўғри йўлни кўрсатиш учун Аллоҳ таоло инсониятга Қуръони Каримни туширди, ўз пайғамбарларини жўнатди. Оз муддат ичида йўли учун энг керакли нарсаларни сотиб олган савдогар мисоли биз ҳам шу йўлни лозим тутайлик. Фақат шу билангина, бу дунёимизни ҳам, қабрдан бошланадиган кейинги ҳаётимизни ҳам обод айлаган бўламиз.
Мўминлар - Аллоҳнинг қадари содир бўлаётган са ҳнада томошабин бўлибгина қолмай, ундан ўзларига етарли сабоқ олмоқликлари лозим. Қуръони Каримда Буюк Мавломиз бу ҳақда шундай мар ҳамат қилади:
Қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтганки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп художўйлар (кофирларга қарши) жанг қилганларю ҳамда Аллоҳ йўлида ўзларига етган машаққатлар сабабли сусткашлик - заифлик қилмаганлар ва (кофирларга) бўйин эгмаганлар. Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади. Уларнинг айтган гаплари фақат шундан иборат эди: «Парвардигоро, Ўзинг бизнинг гуноҳлармизни ва ишлармизда ҳаддан ошиб қилган хатоларимизни мағфират айла, (жанг майдонида) қадамларимизни собит қил ва бу кофир қавм устига ўзинг бизни ғолиб қил!» Оли Имрон, 146-147.
Қабрлар... Уларнинг ҳар бирида биз-у, сиз каби одамлар ётипти. Улар ҳам бизга ўхшаб телевизор кўришган. Эрта тонгда ўринларидан туриб, нонушта қилишган, мактабга, ишга боришган. Улар ҳам кимнидир яхши кўришган, нимадандир завқланишган ва худди биз каби ҳар куни ўз юмушлари банд бўлган эдилар.
Қабрда ётганларнинг баъзилари эхтимол ўлимидан бир кун кейин банк ҳисобидан қанчадир пул олиши керак эди, яна айримлари кимларгадир беражак қарзларини тўлай олмай кетишди.
Улар ҳам биз-у, сиз сингари турли айёмларни нишонлашарди. Янги йилни хурсандчилик билан кутиб олишарди. Лекин улар бир кунмас бир кун туғилган кун янглиғ ўлим куни ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмиканлар?
« Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир. Сўнгра Ўзимизга қайтарилурсизлар» Анкабут сураси, 57- оят.
Бизнинг коинот шу қадар буюк ва шу қадар баркамол яратилганки, инсон заковати бу улуғворликни тўла идрок этмоғи амри маҳол. Олимларнинг хисоб китоблари ва тахминларига қараганда, коинотда 300 миллиардга яқин галактика мавжуд экан.
Биз билган «сомон йўли» галактикаси ана шу миллиардларнинг бири холос. Битта Сомон йўлининг ўзида 250 миллиардга яқин юлдуз бўлиб, бизнинг қуёшимиз ана шу юлдузлардан биттаси.
Бошқача қилиб айтганда, ер юзидаги қум зарраларини ҳисоблаб чиқилса, уларнинг сони барибир коинотдаги юлдузлар миқдорига етмайди.
Энг қизиғи, бизнинг қуёшимиз бу хилқат ичида оддий бир қум чаларидан биттасичалик келади, холос. Коинот кўламига қиёс қилинганда, ҳатто шу қум заррасидан ҳам кичикроқдир.
Бинобарин, бу ерда яшовчи инсон бени ҳоя муаззам Коинот қаршисида кўзга кўринмайдиган энг кичик томчи заррасидир.
Аммо Инсон, одатда бу ҳақда ҳеч бош қотириб ўтирмайди. У ўзини буюк бир махлуқот сифатида тахмин қилади, фахрланади, кибрланади. Аслида нотавон ва ожиз бир жонзот эканлигини унутиб қўяди.
Ва ҳоланки, инсон куни битганда қазо қилади ҳамда бу дунёдаги қилмишлари учун Аллоҳ ҳузурида ҳисобот беради.
Шундай бўлса ҳам, у ўзининг бу заминда тутган ўрни Коинот олдида бир қум заррасичалик ҳам эмаслигини ўйлаб ўтирмай, бу дунёга тиш-тирноғи билан ёпишиб олади. Ҳолбуки, орадан хиёл вақт ўтар-ўтмас у ўлади ва Заминнинг бир парчагина қисмига дафн этилади. Вале Аллоҳ нариги дунёга рихлат эттириш олдидан унга бу фоний дунёда қилган барча амалларини ва Парвардигори оламнинг иродаси олдида унинг мутлақо нотавон банда эканлигини кўрсатади.
Инсон ҳаётлик чоғида шу оддий ҳақиқатни эсламаслиги нақадар катта фожеа?
Ахир ҳар кунлик умримиз бизга бу ҳақиқатни кўрсатиб келмоқда-ку: Агар Инсоннинг пешонасига ёшликда ўлиш ёзилмаган бўлса, у ҳаётнинг мураккаб синовларига бардош бериб то кексайгунча яшайди ва барибир жон таслим қилади. Зеро, қариликка даво йўқлигини инсоният ҳеч қачон рад эта олмайди-ку...
КЕКСАЛИК
Кўпчилик одамларнинг ҳаёти жўшқин воқеалар қучоғида самарасиз югур-югурлар билан ўтади, улар иш билан бўлиб, умрнинг ўтиб бораётганини сезмайдилар. Кун, ҳафта, ой, йил, аср - буларнинг барчаси худди бир лаҳзадек ўтиб кетади. Одам эса вақт ўтиши билан тез қарий бошлайди. Бироқ, одамлар негадир бу мавжуд ҳақиқатнинг муқаррарлиги ҳақида ўйлашдан ўзларини олиб қочадилар - гўё ҳеч қачон қаримайдиган кишилардек. Ҳолбуки, уларга поёнсиз бўлиб туюлган ёшлик даври ниҳоятда қисқадир. Ҳар бир одам, вақт ўтиши билан кексайишини билади, гарчи ёшлик даврида бу масала ни ҳоятда олис ва ноаниқ бўлиб туюлган бўлса ҳам. Ёш одам бир кун келиб, ўзининг мутлақо ожиз ва нимжон қария бўлиб қолишини ҳатто ўйламайди ҳам.
Улфатлари билан ёш инсонни тасаввур қилинг. У ҳозирча ҳурсанд, аммо бир кун келиб чорасиз, муҳтож ва заиф бир чолга айланиши шубҳасиз.
(шу ерда рангли чиройли расмларни қўйиб юбориш керак)
Ушбу суратларда кулиб турган инсонларни томоша қилиб, кимдир «улар дунёдаги энг бахтли кишилар бўлсалар керак» деб ўйлайди. Ҳа, жуда чиройли, келишган ва кўрган одамни қувонтирадиган сурат. Лекин сизга бу суратлар 1945 йили расмга олинганини айтишимиз керак. Ўша пайтда гулгун чеҳрали инсонларнинг бир кун келиб мана шундай а ҳволга тушиб қолишлари хаёл кўчаларининг ҳеч бўлмаса бир бурчагида бўлганмикан?! Эллик йил ўтганидан сўнг уларнинг ёшликдаги гўзалликларидан асар ҳам қолмаганига бир назар солинг.
Вақт ҳамма нарсани вайрон қилади. Бу ҳаёт қонуни. Масалан, ширин ва хушбўй апельсин вақт ўтиши билан чирий бошлайди. Олма жуда қисқа вақт ичида сўлиб, бузилади. Одамнинг ҳусни ҳам жуда тез ва осон айниши мумкин.
Одамнинг турли даврини билдириб турувчи восита - унинг териси ҳисобланади. Ана шу тери олма ва апельсин сингари йиллар ўтиши билан ўз хусну -тароватини йўқота бошлайди. Инсон ҳаддан ташқари қариб кетса, унинг ажин тушмаган жойи қолмайди, хисоби. Бу ажинлар қақраб қолган ерни эслатади. Унга нима эксангиз ҳам, ҳеч қачон кўкармайди.
Ёш одамнинг териси таранг ва тортилувчан бўлади. Агар уни чимчилаб тортсангиз, шу за ҳоти аввалги ҳолига қайтади. Лекин ажиб ҳолатки, қаригани сари инсон териси қийишқоқлик ҳислатини анча йўқотади, ҳатто сўлиб бужмая бошлайди. Қарилик даври яқинлашган сайин сочлар ҳам оқариб, тўкила бошлайди. Қарилик - ҳар бир аъзонинг емирилишига сабаб бўладиган восита эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас.
Қаригани сари инсоннинг бурун ва қулоғи ҳам ўз шаклини ўзгартиради. Кенгайиб, жуда ҳунук ҳолга келиб қолади. Кошкийди, инсон қарилик чоғида фақат ташқи қиёфасининг гўзаллигидан ма ҳрум бўлса. Унинг ички аъзолари-ю, асаб доираларида ҳам емирилиш юзага келади. Асаб томирлари қайта тикланмас даражада заифлашади, кўзининг атрофини эгаллаб олган ғубор туфайли, кўриш хусусиятига ҳам путур етади. Қулоқ ичидаги эшитиш воситалари парчалана бошлайди. Инсон баданидаги емирилиш бизга оддий бир ҳақиқатни англатади: Дунё ҳақиқатини! Яшамоқликнинг ибтидоси-ю, интихосини!
Ўз ижодлари, гўзал че ҳралари билан бутун дуёни ром қилган маш ҳур кишилар, театр ва кино юлдузлари ё ҳуд сиёсатдонлар қариганда мутлақо ўзгарганлар.
Ёки спортчилар ҳаётига бир назар. Муҳаммад Али бутун дунёга қарата: «Мен ҳаммадан кучлиман!» деб ҳайқирган даврлар ҳам ортда қолди.
Бугун у ҳатто қўлида машъалани ушлаб турадиган даражада ҳам тетик эмас. Ва ҳоланки, айнан шу боксчи бундан бир неча ўн йил муқаддам ўз куч ва қудрати билан дунёнинг исталган боксчисини ер тишлатар эди.
Ишончимиз комилки, сиз ҳам эрта индин - терингиз мана шундай ҳолатга тушиб қолганини кўрасиз. Кўзгуга қараб, ўзингизни шундай ғариб ва заиф кўришингиз аниқ.
ИНСОННИНГ ОЖИЗЛИГИ
Кўп эшитганмиз, жуда катта орзулар оғушида юрган ўспирин давоси йўқ бир дардга дучор бўлади-да, ёшлигидаёқ ҳаёт билан видолашади. Сайёрамизда ҳар куни минглаб ёш инсонлар анкологик ёки бошқа касаллар сабаб бўлиб, вафот этишмоқда. Ҳозирда шу қадар кўп вируслар мавжудки, ҳали инсоният ундан қочиб қутулишнинг чорасини топганича йўқ. Ҳатто пашшачалик кўринишга эга бўлмаган бир вирус соппа-соғ инсонни дунёдан олиб кетиши мумкин. Ҳеч ким бундан кафолатланмаган. Ўзидан-ўзи бош мия томирларидан биттаси узилиб кетиб ўлган одамлар ҳақида кўп эшитганмиз. Миянинг рентген тасвирини бир тасаввур қилиб кўринг. Унда кичкинагина доғ бор. Бу миядаги ўша узилган томир.
Қон айланиш тизимининг бузилиши эса инсонни нари борса, ярим соат яшашини таъминлайди. Ёки яшаган тақдирда ҳам бемор ҳеч қандай ишга яроқсиз, ақлсиз ва шол инсонга айланиб қолади.
Кембриж университетининг юридик факультети талабаси Жереми Каоз бунга ёрқин мисолдир. У ўта қобилиятли, келажаги умидли мутахассис сифатида ба ҳоланган эди. Бир куни у профессор хонасида ўзини нохуш хис қилди ва шу за ҳотиёқ касалхонага жўнатилди. Кейин маълум бўлишича, унинг миясидаги қон томирларидан бири ёрилган экан. Врачлар тезлик билан унга ёрдам кўрсатишга тушишди. Аммо вақт ўтиб кетганди. Мияга қон қуюлиб, Жеремининг хотира системасини бутунлай ишдан чиқарганди. Оқибатда, у ўзининг юридик фаолиятига якун ясашдан бошқа чора топа олмади. Чунки Жереми Каоз ҳатто беш дақиқа олдин рўй берган воқеани ҳам эслаб қола олмайдиган а ҳволга тушиб улгурганди. Қилган ишларини ёзиб, бироздан сўнг эшитиб, беш дақиқа олдин нима бўлганини билиб оладиган бўлиб қолди. Унинг ҳаёти шу қадар оғирлашдики, ҳатто беш дақиқа олдин овқат еган емаганлигини билиш учун ҳам энди Каоз диктафонга мурожаат қилишга мажбур.
Анри Дело Биньори ҳақида ҳам бир оғиз. 21 ёшида у ҳам Кембриж университети толиби сифатида, кўпчилик орасида танилиб улгурганди. Қирқ ёшни қоралаб қўйганида эса, Анри фарзандли бўлди. Бу пайтга келиб қаҳрамонимиз ўз минтақасида машҳур ишбилармонлардан бирига айланганди. Бир куни у ўрнидан турди ва кўзгуга қараб даҳшатдан қотиб қолди. Чап кўзининг остида шиш пайдо бўлганди. Врачларга мурожаат қилганида, улар Биньорининг қовоқ системасида саратон - рак касаллиги авж олганлиги ҳақидаги ташхисни қўйишди. Ана шу саратон касаллиги бир неча куннинг ичида чап кўзга тегишли ҳамма аъзони қамраб олди.
... Япониялик Тошиго Сазаки... У суратга тушган пайтда бахтли оилалардан бирига эгалик қиларди. Бир куни у ҳам касалхонага мажбурий суратда ётқизилди. Врачлар ташхиси унинг мия аъзосида ёриқ пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берарди. Шу хабарни эшитган пайтида ҳам, ундан олдин ҳам бу инсон ўзига қаттиқ ишонарди. Суратда унинг ёнида турган аёл бой кишининг хоними сифатида эхтимол келажакда катта ишларни режалаштириб қўйгандир. Аммо унинг бугунги иши ҳеч қандай юмуш бажара олмайдиган эрини таомлантириш, кийинтириш, ҳожатга олиб боришдан иборат бўлиб қолган.
Лекин бу фоний дунёда одамлар ҳаётига ҳамла қилувчи хавф фақат касалликкина эмас. Бошқа фалокатлар ҳам борки, унинг азоби темир қалбларни ҳам додлатиб юборади. Авто, авиа ва турли ҳалокатлар...
Газета нашрларини қўлингизга олишингиз биланоқ, дунёда қандайдир катта ҳалокат рўй берганлигини ўқийсиз. Касал бўлган одам яқин кунлар ичида ўлишини тасаввур қила олар, аммо ўйнаб-кулиб кетаётган инсон самолёт ичида портлаб кетишини умуман ўйлаб ҳам кўрмаган бўлади. Қайгадир шошган, қайдадир ишини битирмоқчи бўлган ва ким биландир учрашишни режалаштирган эди у. Аммо ўлим уни ўз соатида барибир топиб келди. Ҳозирда ҳамма бараварига: «Тасодифий ҳалокат» деб ба ҳолаётган ходиса сабабли унинг қазоси етди.
Эхтимол, ушбуларни ўқиётган инсонлар орасида ҳам қисматига ёшлик чоғида ёхуд мутлақо кутилмаганда бу дунёни тарк этиш ёзилган одамлар бордир.
Балки сиз ушбу рисолани охирги ого ҳлантириш сифатида ўқиётган бўлишингиз мумкин. Сизга сўнгги маротаба хитоб янграётган бўлиши мумкин эхтимол: ўлимдан кейинги абадий ҳаёт ҳақидаги охирги хитобдир бу балки!
Инсон кундалик ҳаётида неча-неча фожиаларга дуч келади. Энг асосийси шуки, кўп ҳолатларда ўзини ҳаддан ташқари буюк мавжудот деб ҳисоблайдиган одам боласи бу ҳалокатларга етарлича қаршилик кўрсата олмайди, ожиз эканлигини исботлаб қўяди.
Шунинг ўзиёқ биз яшаётган дунёнинг ўткинчи ва ҳақир эканлигига энг яхши далилдир.
БАЛКИ БУ РИСОЛА СИЗГА ЭНГ ОХИРГИ
ОГОҲЛАНТИРИШ СИФАТИДА ҲАВОЛА ҚИЛИНАЁТГАНДИР...
Ҳар бир инсон ўз жисмини доимо покиза сақлаши ва уни ҳар ёқлама парвариш қилиши лозим. Ўзларини жуда гўзал деб ҳисоблаб, теварак-атрофдаги одамлар билан такаббурон муносабатда бўлган инсонлар, аслида, эрталаблари уйқудан уйғонган чоғларида унчалик гўзал эмаслар. Кўпчилик кишилар биз юқорида санаб ўтган камчиликларни табиий ҳол деб ҳисоблайдилар. Лекин биз ана шу одамлардан сўраймиз: Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун одам бу қадар заиф, ночор ва ҳар бир дақиқа ўзини парвариш қилмоғи шарт қилиб яратилган? Нима учун? Агар Аллоҳ таоло амр этса, одамзод ҳаётида юқоридаги камчиликларнинг биронтаси бўлмаслиги мумкин эди-ку.
Мана, бошқа мавжудотларга бир назар солинг. Қоп-қора ер қаърини ёриб чиқиб, ўзига оро бермаса-да, гулнинг гўзаллигига путур етмайди. У ҳар доим тоза, чиройли ҳамда покиза бўлиб тураверади. Аллоҳ таоло инсонни нима учун шундай яратмаган экан, шу оддий саволга на ҳот инсофли одам жавоб излаб кўрмайди?!
Одамга гулнинг тақдири битилганида, ҳеч қаеримиз оғримасди, касал бўлмасдик, кийимларимизни тозалашимизга ҳам эхтиёж бўлмасди. Умуман, биз дунёда ғам нима, ташвиш нима билмай, дунёга келиб ўтиб кетмасмидик?!
Инсон Аллоҳ таоло томонидан заиф, ночор ва ҳар кунлик эхтиёжманд этиб яратилганига етарлича сабаблар бор. У ҳар доим мана шу қусурларини билиб, тан олиб, Парвардигорига ибодат қилмоғи лозим. Ҳақиқий, боқий саодат ва уйғунлик фақат Парвардигорнинг измидадир.
Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиқан) ўт-ўлани деҳқонларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас, уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб колганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир. Ҳадид, 20.
ТАБИИЙ ОФАТЛАР
Инсон умрининг чегараланганлигига касаллик ва тасодифий фалокатлардан бўлак яна бир белги ҳам мавжуд. Бунинг номини табиий офатлардир. Биз яшаётган дунёга ҳар турли тарафдан балолар келиши мумкин. Жуда ҳавфли ҳудудда яшаймиз. Коинотга назар солсак, унда учиб юрган турли-туман комета ва метеоритлар Аллоҳ изн қилган пайтда ер сайёраси а ҳлига офатлар келтириши аниқ. Баъзи метеоритлар ер шарида яшаётган одамларнинг ҳаммасини йўқ қилиб юборадиган даражада каттадир. Асосан ўз тахминларига суянадиган олимларнинг айтишича, ана шундай метеорит бундан миллиард йиллар муқаддам сайёрамизга тушган ва динозаврлар авлодининг йўқолишига сабаб бўлган. Коинотда кезиб юрган ҳар бир метеорит ерга қулаши мумкин, аммо шу ерда ҳақли савол туғилади: ҚАЧОН?
Коинотнинг баъзи синоатлари инсоният учун очилганидан сўнг, бу ҳолатлар Голливуд фильмларининг бизнесига айланиб кетди. Оскар мукофотига даъвогар сифатида қўйилган «Армагедон» фильмида бунинг ажиб манзараси шо ҳиди бўлишимиз мумкин. Фильмда кичик бир метеоритнинг ерга қулаши натижасида, сайёрамиз қандай а ҳволга тушиб қолажаклиги зўр ма ҳорат ила тасвирланган.
Ёки «Кучли зарб» фильмини мисол қилиб олайлик. Унда ҳам кичик бир метеорит сайёрамизга урилиб кетиши натижасида рўй беражак офатлар акс эттирилган. Инсоф билан ба ҳолайдиган бўлсак, бу воқеалар кимнингдир хаёлидан ўтган фантазиялар эмас, балки бўлиши мумкин бўлган воқеаларга ишорадир, холос. Исталган пайтда ер шари шундай ҳолатга тушиб қолиши мумкин.
Агар ер сайёрасини оддий олмага қиёслайдиган бўлсак, биз яшаётган қатлам унинг пўстлоғига ўхшайди. У жуда ҳам ингичка ва ўта нозик яратилган. Қаттиқ бир зарб уни бузиб юбориши эхтимолдан ҳоли эмас.
Инсонга тақдир қилинган сайёрани коинотдан келадиган офатлар безовта қилса кошкийди. Биз яшаётган замин бошқа фалокатлардан ҳам бенасиб қолмаган.
Биз доим ўз қаърига беадад фалокатларни яширган ернинг устида яшаймиз. Бу пўчоқдек ююпқа қатлам оастида ҳарорати минг даражали алангали оташ магма бор.
Турли вулқонлар сабабли тоғли ҳудудларда магни ер қатламини ёриб чиқади ва катта талофатларни етказади. Ер шари чиндан ҳам фалокатлар жарлиги остонасида турибди. Бизнинг кўзимизга ҳайбатли кўринадиган тоғлар ҳам вақти-вақти билан ер қаъридан уйғониб чиқаётган вулқоний ҳаракатлар таъсирида портлашлари мумкин. Ўзини тоғлардан ҳам кучли деб ҳисоблайдиган одамнинг шу пайтдаги ҳоли нима бўлади? Қочишдан бошқа чора топа оладими?
Зилзилалар асрлар давомида инсонлар томонидан бунёд этилганулкан бино-ю, иншоотларни бир ла ҳзада вайронага айлантиради. Бир сониянинг ичида узоқ ўтмишдан ҳикоя қилувчи миноралар, инсоннинг буюк махсули ҳисобланадиган осмонўпар иморатлар чилпарчин бўлиб кетади.
Олимларнинг қайд этишларича, ҳар икки дақиқада ер қимирлаб туради. Фақат ушбу силкинишлар жуда заиф бўлгани сабабли, одамлар сезишмайди. Ер қимирлаган жойларнинг кўпи денгиз-у, окенлар бўлгани учун ҳам уни биз ҳатто билмаймиз ҳам.
Маълумки, ёр қобиғининг кўп қисми чок қилинган, унинг бағридаги ма ҳобатли қатламлар орасида ғовак бўшлиқлар бор, бу ҳолатлар ер қаърида зилзилаларнинг вужудга келиши учун замин ҳозирлайди.
Одамзот барибир ўзи билгандан қолмайди. У ўзининг юксак технологияси ва юксак тафаккури ила яқин йиллар ичида табиий офатларга қарши етарлича кураш олиб бора олишига ишонмоқда. Лекин техника қачон, қайси катта офатга тўсқинлик қила олган? Бирор киши жавоб бера оладими?
Бунга 1995 йили Япониянинг Кобо шаҳрида рўй берган зилзила энг яхши мисол бўла олади. Дунёнинг энг зилзилабардор шаҳарларидан бири сифатида баҳоланган шаҳар вайронага айланди-қолди.
Одамзот томонидан кашф этилган юксак технология нафақат қаршилик қила олмади, балки томошабин вазифасини бажаришга ҳам улгура олмай қолди. Кунчиқар ўлканинг энг таниқли олимлари томонидан кашф этилган «зилзилаларни бир кун олдин аниқлаб берувчи» анжомлар яна бир бора табиий офат олдида ожиз қолишди. Шу қадар катта зилзила рўй беришидан бир неча дақиқа олдин ҳам бу аппаратлар худди ҳеч нарса бўлмайдигандек турган эди. Қоғоз ўйинчоқлар сингари букланиб ташланган бинолар бир неча кун олдин Америка каналларидан бирида: « Ҳар қандай зилзилага ҳам бардош бера оладиган бинолар» деган таърифга лойиқ кўрилган эди.
Қуруқликдаги зизила шундай офатни келтириб чиқаради. Аммо зилзиланинг яна бир тури борки, у уммон ўртасида эпицентр хосил қилганда, цунами деган офат юзага келади!
Таиланд, Шри-Ланка, Индонезия ва яна бир неча мамлакатларда рўй берган офат ҳали кўз ўнгимиздан кетганича йўқ. Цунами натижасида уммон суви энг муста ҳкам қирғоқларни ҳам вайронага айлантириб юборади. Цунами тўфони 30 метр баландликкача кўтарилиши ҳам мумкинки, бу уммон атрофидаги бир неча ша ҳарларни ҳам йўқ қилиб юборадиган даражада кучга эга бўлади, деганидир. Энг ҳайратланарлиси, бу жуда қисқа вақт содир бўлади, одамлар деярли кузатишга ҳам улгура олмай қолишади.
Инсоният тарихида цунами сабабли қанчадан-қанча одам кўз очиб юмгунча ўлим билан учрашган. Бундай тўлқиннинг фақат биттаси қирғоқдаги бутун бир ша ҳарни икки-уч дақиқа ичида буткул йўқ қилиб юбора олади. Маш ҳур курортлардан бирида тасвирга туширилган ушбу лав ҳа цунамининг нечоғлик да ҳшатли офат эканлигини исботлаб беради.
Бир оздан сўнг яна бир тўлқин бостириб киради.
Табиатда тўфон ва қуюн номи билан танилган атмосферавий ходисалар тез-тез содир бўлиб туради. Бу да ҳшатли тўфонлар қудрати шу қадар беназирки, улар бутун-бутун уй ва иморатларни, дарахтлару симёғочларни, машиналар, одамларни гирдобига олиб чирпирак қилиб учира олади.
Инсон ажал хармумининг яксонгар кучи олдида мутлақо ожиздир. Ҳаттоки, кечагина савлат тўкиб турган энг замонавий ша ҳар ҳам бундай кучли бўрон оқибатида буткул йўқ бўлиб кетади. Одамларнинг мақтаниб, бир-бирларига кўз-кўз қилган виллалари-ю, кемалари бир зум ичида бир тўп ахлатга айланиб қолиши мумкин.
Шаррос қуйган ёмғир жаласидан сув тошқини, сел пайдо бўлиб, йўлларида учраган жамики нарсани оқизиб кетади.
Табиий офатлар сабаб бўлиб, тарихда қанчадан қанча одам ҳаёт билан видолашди, дод-вой солиб кўз юмди. Келажакда ҳам бу офатлардан инсон қутулиб қола олмайди. Неча-неча одамга зилзила, цунами, ураган ва бошқа табиий офатлар туфайли ўлим билан учрашиш тақдир қилингани фақат Яратганга аён.
Ушбу рисолани ўқиётганлар қалбида «Мен ҳам эртага шундай офат туфайли кўз юмишим мумкин-ку» деяётганлар топилармикан?! Бу офатлар бизга инсон ўлимдан ҳеч қачон қочиб қутула олмаслиги ва биз яшаётган дунё жуда қисқа муддатлик умр эканлигини тушунтириб берувчи белгилар, холос.
Биз бу ҳолатлардан ўзимизга ибрат ва сабоқ олмоғимиз даркор. Зеро, биз ёпишиб олган дунёимиз бунчалик куйиб пишишимизга арзимайди, унинг йўқ бўлишига ҳатто бир неча дақиқа ҳам талаб қилинмаслигини кўрдик, томоша қилдик.
«ТИТАНИК» ВОҚЕАСИ
Тарихдан кўпгина ибратли воқеаларни уқиб олишимиз мумкин. 1912 йилнинг 10 апрель куни 20-асрнинг энг фожеали воқеаларидан бири содир бўлди. Атлантика уммони марказида дунёдаги энг катта лайнерлардан бири - Титаник кемаси уммон тубидан отилиб чиққан айсбергга урилиб кетиб ҳалокатга учрайди. «Титаник» ўша даврнинг тенгсиз кемаси ҳисобланарди. Британия флотининг фахрига айланган корабль ўз бағрига минглаб кишиларни сиғдира олиши билан эътиборга молик эди. Унинг баландлиги 55 метрни, узунлиги эса 275 метрни ташкил этарди. Юксак техника намунаси сифатида ба ҳоланган эди «Титаник».
Ўша пайтнинг ўзида кўпгина мутахассислар ушбу кораблнинг мукаммал жуссаси умуман чўкмайди, деб тахмин қилгандилар. Аммо агар тақдирида чўкиш ёзилган бўлса, инсониятнинг буюк ихтироси ҳам бу тақдир қаршисида ожиз бир нарсага айланиб қолар экан. Титаник айсбергга тўқнашиб кетганида, пастки қисмидан қаттиқ зарб еди ва даҳшатли суратда совуқ Атлантика қаърига чўкиб кетди. Тақрибан тўқсон йилдан кейин бу воқеа Голливуднинг маш ҳур фильмига сценарий учун асос бўлди.
Ёрдамчи гуруҳ етиб келганида 2920 кишидан 70та одамгина тирик қолган эди. Қолганлар қоп-қоронғу кечада Атлантика уммонининг ўртасида жонларини сақлаб қолиш учун охирги нафасларигача кураш олиб боришди. Ушбу фожеага энг катта сабаб бўлган нарса шуки, корабль ҳайдовчилари мутахассисларнинг «Титаник»ни ҳатто худонинг Ўзи ҳам чўктира олмайди» деган даъволарига ишониб, йўловчиларга етарли миқдорда қутқарув шлемлари олмаган эдилар. Ўлган одамлар ичида Британия аслзодаларларининг кўзга кўринган бадавлат шахслари ҳам борлигини эсдан чиқармаслик керак. Ушбу воқеа яна бир карра инсон Аллоҳнинг тақдири олдида ожиз махлуқ эканлигини исботлаб берди. Титаник воқеаси Аллоҳнинг мавжудлигини арзимаган мол-давлати туфайли унутган қавмнинг ҳалокати сифатида тарих са ҳифаларидан ўрин олажак.
ПОМПЕЙ ФОЖЕАСИ
Яна бир ибратли воқеа бундан бир неча асрлар муқаддам рўй берган. Ўзининг мислсиз мол-мулкига ишониб, кибр либосини кийишга уриниб кўрган қавм Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлиб, тарих са ҳифаларидан Помпей фожеаси деб номланмиш ҳалокат эгаларига айланди. Тарихчиларнинг тақдиқотларига таянадиган бўлсак, бундан 200 минг йиллар муқаддам ҳозирги Сурия мамлакати жойлашган минтақада Помпей халқи яшаган. Бу қавм ҳали Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасидан олдин Аллоҳнинг мар ҳаматига ноил бўлганди. Буюк Парвардигор помпей халқини нодир неъматларидан бири - со ҳибкорлик билан сийлаганди. Халқ шу қадар гўзал ва нақшинкор уйлар бино қилган эдики, ҳали ҳануз тарихчилар уларнинг тарихий қолдиқларини топиб лол қолишади. Ан ҳорларнинг сўлим ва гўзал боғлар ичидан шарқираб оқиши кишилар хаёлини ўғирласа, Помпей халқи мислсиз узумзорлари билан бутун дунёга овоза бўлган эди. Қадимги римликлар яшаган бу диёрлар қавм ҳаддидан ошган куниёқ ҳалокатга учраган. Помпей ша ҳри олдида Геркулан деган ша ҳар бўлиб, унинг а ҳли ҳам худолик даъво қила бошлаган кунлари Аллоҳнинг балосига юз тутганди. Аллоҳ таоло бу икки гўзал ша ҳарни вулқон билан жазолаган. Энг қизиғи, ҳалигача вулқон ичида куни битган одамларнинг қолдиқлари келажак учун ибрат бўлиб қолган. Бу фожеа худди куни кеча рўй бергандек ўликларнинг шаклу шамойили ўзгармай келмоқда. Биз ушбу худосиз мамлакатнинг охирги сонияси нима билан тугаганини мана шу скелетлар орқали билиб олишимиз мумкин. Дунё-дунё бойлик, ҳашаматли бинолар-у, нақшинкор саройлар бу ҳаддан ошган қавмнинг ҳалокатга учрашига сабаб бўлди, холос. Аллоҳ таоло икки минг йилдан зиёдроқ муддат давомида помпей халқининг суякларини чиритмай, Ўзининг йўлида собит бўлган инсонларга ибрат ўлароқ хитоб айламоқда. Аллоҳ таоло агар инсоният ҳаддан ошса, бундан кейин янада аламлироқ ва фожеалироқ офатларини юборишини баён қилмоқда.
Аллоҳ суб ҳана ҳу ва таоло инсониятга хитоб айлаб, шундай дейди:
Ахир улар ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги (пайғамбарларини ёлғончи қилгалари сабабли иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Ўша (ҳалок бўлган кимса)лар булардан (яъни, Макка кофирларидан) кўра кучли-қувватлироқ бўлган ва (ўз) ерларини булар обод қилганидан кўра кўпроқ ҳайдаб (яъни, экинзорларга айлантириб), обод қилган эдилар-ку! Уларга ҳам ўз пайғамбарлари аниқ-равшан ҳужжатлар келтирганларида (у пайғамбарларни ёлғончи қилишгач, Аллоҳнинг ғазабига учраб ҳалок бўлдилар). Бас, Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар (Ҳақ Йўлга юришдан бош тортишлари билан) ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар. Рум, 9.
ЎЛИМ
Кўпчилик ўлимнинг ҳақ эканлиги ҳақида ўйламасликни афзал кўради. Бир кун келиб бу дунёнинг уларсиз давом этишини ҳатто хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Ва ҳоланки, ўлим инсониятнинг ёнида кезиб юрувчи шарпадир. Жа ҳон статистикаси берган маълумотга қараганда, ушбу рисолани ўқиб тугатгунингизга қадар ер юзида олтмишта одам ҳаёт билан видолашади. Одамлар кундалик ҳаётлари давомида ўлимни камдан-кам кўрадилар.
Очиғи, фақат фильмлар ва телевидениеда ўлим ўткир ҳиссиётнинг бир унсури сифатида намойиш қилинади. Лекин ҳақиқатда эса ўлим бизнинг ҳар биримизга кўз тикиб турган қатъий интиходир. Дунёвий ҳаётнинг энг буюк ҳақиқати бу.
Шу бугунгача дунёда сон билан айтишнинг имкони йўқ даражада одамлар яшаб, ўлиб кетдилар. Экранларингиздаги мана бу қолдиқлар бир пайтлари худди сиз ва биз каби орзу-мақсадга тўла, оилали, фарзандли ҳамда куч-қувватга эга инсонлар эди. Улардан нима қолди - фақат скилетлар, қолдиқлар, холос.
Юз йил яшаган одамларнинг деярли ҳаммаси ҳозир орамизда йўқ, десак адашмаган бўламиз. Демакки, яна юз йилдан сўнг биз ва бизни таниган, биз билан учрашган, айни пайтда ҳаёт бўлган инсонларнинг биронтаси қолмайди. Бу занжир бирор бир даврда узилмайди, Аллоҳнинг инсоният учун битган тақдири шу эди ва у ҳеч лаҳза ўз тартибини ўзгартирмайди.
Қўлингиздаги, ёки деворга осиб қўйган осма соатларнинг ҳар бир бонги сиз-у бизни ўлим сари яқинлаштирмоқда. Соат миллари шундай тузилганки, у ҳар бир инсон қаршисидан чиқадиган ўлим учун етакловчи тақдирий воситадир. Вақт тушунчаси ҳар бир киши учун берилган дунёвий ҳаётнинг интихосига ва ўлим пайтига олиб борувчи тескари ҳисобдир.
Ушбу рисолани ўқиётганлардан ҳар биттасининг бу фоний дунёда қанча кунлик, соатли ё дақиқали умри қолгани ёлғиз Аллоҳгагина аён.
Эхтимол, кимгадир рисоланинг охирини ҳам ўқиш насиб этмас. Буни фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи билгувчироқдир.
Нолга қараб кетаётган соат миллари аслида ўлимдан сўнг янги саноқ бошланишига далолат қилади. Абадият сари етакловчи янги ҳаёт сари!
Ўлим кутилмаганда келади. Ўлган одамнинг бадани юрак тўхташи билан совий бошлайди. Ҳарорат тушади ва руҳ инсонни тарк этади.
Ўлим инсоннинг бу дунёдаги сўнгги бекати, аммо абадият олдидаги илк қадами ҳисобланади. Инсон ўзининг яратувчиси - Аллоҳ таоло ҳузурига бу дунёда қилган ҳар бир ишига жавоб бериш учун йўл олади. Аллоҳнинг борлиги, бирлиги ва Унинг ягона илоҳ эканлигига иймон келтирган кишилар ўзларининг соли ҳ амаллари билан Парвардигоримизнинг ра ҳматига ноил бўлиб, жаннат ан ҳорларига лойиқ кўриладилар.
Аллоҳни инкор этганлар, беш кунлик дунёнинг зо ҳирий лаззатларига алданиб ўтганлар эса хаёлларига ҳам келмаган азобни тотиб кўриш учун дўзахга улоқтириладилар.
Инсон бу дунёвий ҳаётнинг алдамчи хою ҳаваслари ва мафтункор ясама гўзалликларига учиб гумро ҳлик қилмаслиги, ўзига Аллоҳ томонидан ато этилган умрнинг чин мо ҳияти ва қийматини унутмаслиги керак. Дунёвий ҳаётдаги муваққат нафосату латофатларнинг биронтаси ҳам инсоннинг энг асосий вазифаси уни ушбу ерда яратиб, унга бемисл ҳаётий лаззатлар ато этган ме ҳрибон Аллоҳи каримнинг иймон эътиқодига ҳамиша амал қилишдан иборатдир. Шундагина у Ҳолиқнинг мар ҳаматига мушарраф бўлади.
Ахир, биз эллик дақиқа ичида ҳар қандай дунёвий бойлик ва гўзалликнинг поёни борлигига гуво ҳ бўлмадикми? Фақат Аллоҳ мангудир.
(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Буюклик ва карам Соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг Юзи — Ўзигина боқий мангу қолур. Ар-Роҳман, 26-27.
ХУЛОСА
Ушбу рисола орқали биз инсон умрининг асл мо ҳиятини англаб етдик. Бизга берилган дунёвий ҳаёт бир кунмас бир кун барибир тугар экан. Ҳар қандай гўзаллик интихо топгани сингари, туғилган чақалоқнинг кўзи вақти соати етиб келганида юмилади. Дунёда нима тўплаган бўлса инсон заррачасини ҳам қўлга кирита олмай, ўлим билан дуч келади. Шу оддий ҳақиқатларни англаб етиб ҳам, на ҳот шундан кейин дунёга боғланиб қоламиз?
Дунёнинг алдамчи гўзалликларига учиб, абадиятдаги ҳақиқий гўзалликдан маҳрум бўлиб қолиш энг катта нодонлик бўлмайдими?
Йўқ, бундан ҳам ортиқ ибрат бўлмаса керак. Аллоҳ таолонинг кўрсатган йўлидан бошқа йўлни тарк этиб, фақат жаннат сари одимлайлик. Дунёга бу қадар ҳирс қўявермайлик, одамларга фақат яхшилик қилайлик, му ҳтожлардан ёрдамимизни дариғ тутмайлик, одамларга нисбатан самимий, адолатли ва ра ҳмли бўлайлик. Энг асосийси, энг катта душманимиз - нафсни жиловлайликки, шундагина икки дунёда ҳам саломат қоламиз.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қиладики,
Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир. Ҳашр, 9.
ДИҚҚАТ! УШБУ РИСОЛА СИЗГА ЎЛИМДАН ОЛДИНГИ
ЭНГ СЎНГГИ ОГОҲЛАНТИРИШ БЎЛИШИ МУМКИН.