1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ўзгартирилган илм лафзларининг баёнида

09:35 / 22.03.2017 3327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билгинки, мазлум илмлар билан шаръий илмларни (бир-бирига) аралашиб кетиши натижасида маҳмуд илмларнинг номлар бузилиши, ўзгариши, фосид мақсадлар сабабли ўтмиш солиҳлар ва илк асрдаги зотлар сўзлаган маънодаги бошқа маъноларга кўчиришлик келиб чиқди.
Асл маъноси ўзгарган лафзлар бештадир: фиқҳ, илм, тавҳид, тазкир ва ҳикмат. Ушбу номлар махмуд исмлардир. У номлар билан диндаги мансаб соҳиблари ҳисобланганлар. Лекин ҳозир бу номлар мазлум маъноларга ўгирилгандан ушбу номлар мазкур маънолари билан одамларга кенг тарқаб кетгани боис (одамларнинг) қалблари ушбу ном билан сифатланувчидан нафратланади.

Биринчи ном лафз: Фиқҳ. Уни бошқа маъноларга ўгирмай айрим масалаларга хослаб қўллаганлар. Зеро, уни фатволардаги кам учрайдиган фаръий масалаларни танишлик унинг нозик иллатларидан тўхташлик у ҳақда узундан-узун сўзларни кўпайтириш ва унга алоқадор бўлган фикрларни ёд олишга хослаганлар кимки ўша фаръий масалаларга қаттиқроқ киришган ва у билан кўпроқ шуғулланган бўлса уни фақиҳ деганлар.
Фиқҳ номини илк асрда мутлақ охират илмига амалларни бузувчи нафс офатларнинг нозик жиҳатларини танишга дунё фақирлигини кучли англаб охират неъматларини сари қаттиқ интилишга ва қалбга хавфни устун қилишга қўллаганлар ушбу сўзга Аллоҳ таолонинг: «…Динни ўрганиб қавмларни уларнинг олдиларига қайтган вақтларида қавмлар Аллоҳнинг азобидан сақланишлари учун уларни огоҳлантиргани қолмайдиларми?» деган сўзи сизга далолат қилади. Ояти каримадан ҳосил бўлган нарса талоқ, иътоқ, лиъон, салом ва ижаранинг фаръий масалалари эмас (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантириш ва қўрқитишлик бу фиқҳдир. Бу фаръий масала билан на огоҳ қилиш ва қўрқитишлик бу фиқҳдир. Бу фаръий масала билан на огоҳ қилиш ва на қўрқитиш хосил бўлади. Балки фаръий масалани ўрганишга киришиб кетганларни кўриб турганимиз каби у (илм) қалбни доимий тарзул қаттиқ кириш ва ундан қўрқувни чиқаришга киришишдир. Аллоҳ таоло: «… уларнинг диллари бору англай олмайдилар…» деган. Аллоҳ таоло бу оятдан фатвони эмас ишонган маъноларини кўзда тутган. Шу ерда ўқувчи нотўғри тушуниб қолмаслиги учун, юқоридаги жумлаларга изоҳ бермоқликни лозим топдик. Ушбу китобни шарҳи «Итқоф ас-Саодат» номли асар муаллифи Аллома саййид Муҳаммад бин Муҳаммад Ғусайний аз-Зубайда айтадиларки: «Ушбу сўзлар Ғаззолийнинг замонасига хос. Чунки одамлар турли фаръий масалаларни ёдлаб олиб фитналар кўпайган эди. Аммо ҳозирги асримизга ушбу сўзларни далил қилинмайди.
Фиқҳ билан фаҳм луғатда бир маънони англатган икки исмдир. Ва уни қидиради ва ҳозир ҳам шу маъносида ишлатилади. Аллоҳ таоло: «(Эй мўминлар), аниқки сизлар (мунофиқларнинг) дилларида Аллоҳдан кўра қўрқинчлироқдирсизлар. Бунга сабаб, улар Аллоҳнинг қудратини англамайдиган қавм эканликларидир», деган. Аллоҳ таоло ушбу оятда мунофиқларнинг Аллоҳдан қўрқишларининг озлиги ва улар махлуқнинг қудратини буюк кўришларини, улар фаҳмлар ҳолда эканлигига ишорат қилмоқда.
Сен назар ташла, бу яъни оятдан кўзланган мақсад фатволарнинг фаръий масалаларини ёд олмагани натижасими ёки биз зикр қилган илмларнинг йўқлиги натижасими?!
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига вакил бўлиб келган кимсаларни «фақиҳлар ва олимлар» деганлар. Саъд бин Иброҳим аз-Зуҳрий (р.ҳ.)дан: «Мадиналикларнинг қайсилари фақиҳроқдир?!», деб сўраганида, у киши: «Аллоҳ таолога тақводорроқ бўлганлари», деб жавоб бердилар. Гўё у киши бу гаплари билан фиқҳнинг самарасига ишорат қилдилар.
Тақво, фатво ва ҳукмлар эмас ботиний илм самарасидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Фақиҳларнинг фақиҳи ким эканлигини сизларга айтиб берайми?», дедилар. Саҳобалар: «Ҳа, айтиб беринг», дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Инсонларни Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз қилмаган, уларни Аллоҳнинг макридан хотиржам қилмаган, Аллоҳнинг фазлидан ноумид этмаган ва бошқа китобларга қизиқиб Қуръони каримни ташламаган» (ҳақиқий фақиҳдир) дедилар. Анас бин Молик (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: «Саҳардан то қуёш чиққунча Аллоҳ таолони зикр қилаётган қавм билан ўтирмоқлигим, мен учун тўрт қул озод қилмоғимдан маҳбуброқдир», деган сўзларни ривоят қилиб, Язийд ар-Раққоший ва Зиёд ан ан-Нумайрийга ўгириб: «Зикр мажлислари, сизларнинг биттангиз сўзни узундан узоқ қилиб келган ваъз насиҳатини қисса қилиб берадиган мажлисларингиз каби бўлмаган. Бизлар ўтириб иймон ҳақида сўзлашар, Қуръонни тафаккур қилар, динни бир-биримизга тушунтирар ва Аллоҳ таолонинг бизларнинг устимиздаги неъматларини санаб, тушунар эдик», дедилар. Демак, (Анас (р.а.) сўзига эътибор берсанг), Қуръон тақиббурини ва неъматларни санашлик, тушунушлик деб номланяпти. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Банда ҳақиқий фақиҳ бўла олмайди, мудом у бандалардан Аллоҳ учун ғазабланмагунча ва Қуръоннинг кўп қирраларини кўрмагунча» деганлар. Ва яна Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мана бу сўзларини Абу Дардодан мавқуф ўлароқ ривоят қилинади: «Сўнгра ўз нафсига юзланиб, янада қаттиқроқ нафратда бўлади».
Фарҳад ас-Сабҳий (р.а.) Ҳасан Басрийдан (р.а.) бир нарса ҳақида сўради. Ҳасан Басрий жавоб бердилар. Фарҳад: «Фуқаҳолар сеннинг фатволарингга қарши чиқмоқдалар», деди. Шунда Ҳасан Басрий (р.а.): «Онанг сени йўқотиб қўйгур (ижобий маънодаги дуо)! Эй Фарҳодча, сен кўзинг билан фақиҳни кўрганмисан?». Дунёни тарк этиб, охиратга интилиб, динни яхши тушуниб, Раббисини ибодатида бардавом, тақволи, мусулмонларнинг номусларидан нафсини тийган, уларнинг мол-мулкларидан беҳожат ва уларнинг жамоатларига насиҳат қилиб турувчи, ҳақиқий фақиҳдир, дедилар.
Бу сўзларнинг ичида фатволарнинг фаръий масалаларини ёд олувчи, деганлари йўқ. Мен фиқҳ номи, зоҳирий шаръий ҳукмларидаги фатволарнинг ўз ичига келмайди, демайман. Лекин фиқҳ лафзи умумий ва кўп маънони қамраб олиши ёки бошқа илмларга фаръий масалаларни ҳам тобеъ қилиш йўли билан қўлланилган. Уламолар фиқҳ лафзини кўпроқ охират илмига қўллаганлар. Сўнгра фиқҳ лафзи фатво илмига хослашликдан. Одамларни охират илми ва қалб ҳукмларидан юз ўгириб зоҳирий фатво илми билан шуғулланишга ундаш каби чалғитишлар пайдо бўлди.
Улар тобеъинлардан ёрдамчи топдилар (Чунки зоҳирий илм осон ва қулайдир). Чунки ботиний илм яширин бўлиб, тагига етиш мушкул ва унга амал қилиш қийиндир. Ботиний илм илм орқали раҳбарлик, қозилик, обру ва мол-мулкка етишиш мумкин эмаслиги шайтон шариатда маҳмуд ном бўлган фиқҳ илми зоҳирий илмга хослаш йўли орқали қалбларга кўрсатиш учун йўл топади.

Иккинчи лафз: Илм. Бу Аллоҳ таолонинг оятларини ва бандалари, маҳлуқлари ҳақидаги ишларини билишга қўлланилар эди. Ҳатто ҳазрати Умар (р.а.) вафот этган вақтларида Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.): «Илмнинг ўндан тўққизи ўлди», дея илм лафзини алиф ва лом билан маърифа қилиб айтдилар. Сўнг уни Аллоҳ таолони билишлик илми, деб тафсир қилиб бердилар. Одамлар илм лафзини ҳам бошқа фанларга хослаб қўлладилар. Ҳатто уни кўпинча фиқҳий ва бошқа фиқҳий бўлмаган масалалари ҳақида хусуматчилар билан баҳс мунозара қиладиган киши билан машҳур қилдилар. Бас сўнгра: «У илмда олим. У илмда шер каби», дейиладиган бўлди. Кимки фиқҳий масалалар билан баҳслашмаса ва у билан шуғулланмаса у заифлар илмсизлар қаторида кўрилиб. Уни илм аҳли жамоаси ичида ҳисоблайдилар. Лекин илм ва уламоларнинг фазилати ҳақида варид бўлган ҳадисларнинг кўпи Аллоҳ таолони, унинг ҳукмлари, оофъоллари ва сифатларини билган уламолар ҳақида бўлган. Ҳозир эса, ихтилофли масалаларда тортишув услубидан бошқа шариат илмларидан бирор нарсани ўзига қамраб ололмаган кишига мутлақ қўлланилмоқда. Шунинг баробарида у тафсир, ҳадис, мазҳиб илми ва бошқа илмларда бехабар бўлгани ҳолда уни буюк уламолардан саналмоқда. Ушбу нарса яъни илм лафзини ўринсиз ерларда қўллашлик натижасида талаби илмда бўлган бир қанча киши баҳсли ва ихтилофли масалалар билан машғул бўлишига сабаб бўлмоқда.

Учинчи лафз: Тавҳид. Бу ном ҳозирги пайтда сўзлашлик соатини ва мужодала услубини билиш хусусиятчисининг зиддиятли тарафларини йиғиб олиш, у ҳақида кўп савол бериб оғиз кўпиртиришга қудратли шубҳаларни қўзғаш ва уларни мулзам қилишдан иборат бўлиб қолди. Хатто улардан бир тоифа ўзларига одил ва тавҳид аҳли дея лақаб қўйганлар. Каломчиларнинг тавҳид олимлари дея номланди. Шунинг билан биргаликда ушбу синоатга хос бўлган барча нарсалардан бирортаси ҳам илк аср (аср - саодат)да маълум эмас эди. Балки илм жадал ва хусуматлашиш эшигини очса, саҳобалар улар қаттиқ инкор қилар эдилар.
Аммо илк тинглашдаёқ зеҳнлар уни қабул қилишга ошиққан зоҳирий далиллардан иборат Қуръони карим ўз ичига қамраб олган билим, барча учун маълум бўлган илмдир. Ваҳоланки, Қуръонни билмоқ. Илмнинг ҳаммасини билмоқ демакдир. Тавҳид саҳобаларга кўра бугун кўпчиллик тушунмайдиган каломчилар тушунмайдиган, бошқа ишдан иборатдир, Агар каломчилар уни тушунганларида эди. тавҳид лафзи билан ўзларини сифатламаган бўлардилар. Тавҳид бу ишларнинг барчасида сабаб ва воситаларга қарамаган ҳолда фақат Аллоҳ таолодан деб билмоқликдир. Бас, неки яхши ва ёмон у барчасини фақат Аллоҳдан деб билади. Бу нарса «Китоб ат-таваккул»да баёни келадиган, таваккулнинг маъноларидан бири юксак мақомдир. Унинг меваларидан яна: маҳлуқга шикоят қилмаслик, уларга ғазаб қилмаслик ва Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози ва таслим бўлишдир. Унинг меваларидан бири Абу Бакр (р.а.) касал бўлган вақтларида, у кишига: «Сизга табиб чақирайликми?!», деганларида ул зот: «Табиб мени касал қилди», деганлари ёки у кишидан: «Табиб касаллигингиз ҳақида сизга нима деяпти?», деб сўраганларида У киши: «Табиб менга мен истаган нарсамни амалга оширувчиман», деди.
Китоб таваккул ва тавҳид китобида бунга оид маълумотлар келади.
Тавҳид нафис жавҳар бўлиб унинг икки қобиғи бор. Уларнинг биттаси мағизга нисбатан иккинчисидан йироқдир. Бас, одамлар қобиғига ва қобиғнинг ҳимоячилик санъатига хосладилар ва асосий мағизни унутиб қолдирдилар.
Биринчи қобиқ: у сен тилинг билан «ла илаҳа иллаллоҳ» демоқлигингдир. Бу насронийларнинг очиқ изҳор қилган учлик эътиқодларига зид бўлган тавҳид деб номланади. Лекин бу тавҳид ичи ташқисига тескари бўлган мунофиқдан ҳам содир бўлади.
Иккинчи қобиқ: ушбу («Ла илаҳа иллаллоҳ») сўзининг мазмунига қалбда инкор ва мухолифлик бўлмасли балки қалбнинг зоҳири унга эътиқод қилиш. Шунингдек, уни тасдиқлашни ўз ичига қамраб олади. У авом халқнинг тавҳидидир. Каломчилар юқорида ўтганидек (мубтадиъ) бидъатчиларнинг чалғитишларидан ушбу қобиқнинг қўриқчиларидир.
Учинчиси мағиздир: улар воситачиларга қарашни кесиб ташлайдиган назар билан, ишларнинг барчаси Аллоҳ таолодан деб билишлик унга Ундан ўзгага ибодат қилмай, уни ибодати билан ёлғиз деб билиб ибодат қилмоғидир. Ҳою ҳавасга эргашганлар ушбу тавҳид доирасидан чиқади. Демак, барча хою ҳавасга эргашувчи хою ҳавасни ўзига маъбуд қилиб олгандир. Аллоҳ таоло: (Эй Муҳаммад) ҳавою ҳавасни ўзига «илоҳ» қилиб олган кимсани кўрганмисиз?… деган. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таолонинг наздида ерда маъбуд илоҳларнинг энг ғазаблиси ҳавойи нафсдир», дейдилар. Ҳақиқатдан ҳам ушбуларни тааммул қилиб натижа чиқарган одам, бутга ибодат қилувчи, бутга ибодат қилмаётганини балки ҳавойи нафсига ибодат қилаётганини кўрамиз. Зеро унинг нафси ота боболарининг нафсига мойил бўлувчидир. Натижада у шу майлга эргашади. Нафснинг урф-одатларга майл бўлиши, ҳавор деб номланадиган маъноларидан биридир.
Махлуқларга ғазабланиш ва уларга баъзи ҳолларда мурожаат қилиш тушунчаси ушбу тавҳид доирасидан чиқади. Чунки ҳар нарса Аллоҳдан деб билган одам қандай қилиб бировга ғазаб қилади. Демак, тавҳид ушбу мақомдан иборат бўлиб, у сиддиқларнинг мақомидир. Энди сен, тавҳид лафзи нимага ўгрилганига ва уни қайси қобиқ билан ўралганига назар ташла. Ҳақиқий мақтанишга мустаҳқиқ бўлиш шаънидан воз кечиш билан маҳмуд исм билан ўзаро фаҳрланиш ва мақтанишда бу илмни қандай қилиб асос қилиб олдилар. Уни маҳмуд номини мақтаниш ва фахрланишда қўллаш учун олдилар. Бу нарса гўё бир одам тонг оттириб, юзини қиблага буриб «Мен ҳақ йўлга мойил бўлган ҳолимда юзимни осмонлар ва ерни яратган зотга қаратдим», деган одамнинг қуруқ гапига ўхшайди.
Агар у қалбининг юзини холис Аллоҳ таолога қаратмаган бўлса, демак, у ҳар куни ушбу ёлғон сўзи билан Аллоҳ таолога юзма-юз бўлади. Кабаъ эса осмонлару ерни яратган зотнинг тарафи эмаски, каъбага юзланган одам унга юзлашган ҳисоблансин. Агар ирода қилаётган одам сўзи билан қалб юзини ирода қилган бўлса, ана ўша талаб этилган ибодатдир. Энди унинг қалби ўз шаҳвати ва дунё ҳожатлари ичида фаромуш, мол дунё жамлаш, обру мартаба буларга етишишлари ҳақида турли хайрларни ўйлаган ва ўзини бутунлай уларга қаратган одамнинг сўзи қандай қилиб рост бўлсин? Бинобарин қандай қилиб осмонлару ерни яратган зотга юзини қаратган бўлсин?!
У айтаётган ушбу калима тавҳиднинг ҳақиқатини билдирувчи хабардир. Демак, муваҳҳид ёлғиз Аллоҳдан ўзгани кўрмайдиган ва юзини фақатгина Унга қаратадиган кишидир.
Ушбу ҳолат Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳ денг. Сўнгра уларни ўзлари шўнғиган нотўғри йўллардан адашган ҳолларида тарк этинг!» деган сўзи ушбу оятга амал қилишдир.
Бу оятдаги «Аллоҳ денг…» деган сўзидан мақсад тил билан сўзламоқ эмас. Чунки тил дилнинг таржимони бўлса ҳам гоҳ рост, гоҳ ёлғон сўзлайди. Аллоҳ таолонинг назарда тутган жойи у тилнинг таржимони қалбдир. У қалб, тавҳиднинг манбаи ва манъбаидир.
Тўртинчи лафз. Зикр ва тазкир.
Аллоҳ таоло айтадики: «Ва Қуръон билан панд-насиҳат қилинг! Зеро, панд-насиҳат мўминларга наф етказур». Зикр мажлисларининг мақталгани ҳақида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар: «Агар жаннат боғчаларининг олдидан ўтсангиз ундан истеъмол қилинглар». У зотга: «Жаннат боғчалари нима?», деб сўраганларида: «Зикр мажлислари», деб жавоб бердилар». Яна бир ҳадиси шарифда маҳлуқларга (мусаллот бўлган) фаришталардан бошқа дунёда саёҳат қилиб юрувчи Аллоҳ таолонинг хос фаришталари бор. Агар улар зикр мажлислари кўрсалар, қидирган нарсангизга келинглар деб бир-бирларини чақирадилар. Сўнг мажлис аҳли ҳузурига келадилар ва уларни ўраб олиб, уларга қулоқ тутадилар. Огоҳ бўлинг эй, Аллоҳни кўп зикр қилинг ва ўз нафсларингизни ҳам панд насиҳат қилинг»
Лекин ҳозирги замонамизда кўриб турганингиздек зикр лафзини кўпгина воизлар ҳисса, шеър, шатха ва томат (ушбу икки калимани келгусида баён қиламиз. Изоҳ) каби нарсаларга қўллаб келяптилар. Аммо қиссалар баидъат нарсалардан иборат бўлиб, салафи солиҳлар қиссахонлар билан ўтирганликдан қайтаргинликлари ворид бўлган. Улар қиссахонлик на расулуллоҳ (с.а.в.), на ҳазрати абу Бакр, на Умар (р.а.) замонларида бўлмаган. Қачонки фитна пайдо бўлган эди, қиссахонлар ҳам келиб чиқди деганлар. Ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Умар масжиддан чиқиб мени, масжиддан чиқишимга бир қисса айтувчи мажбур қилди. Агар у масжидда бўлмаганда эди, мен масжиддан чиқмаган бўлар эди. Зумра айтадики: «Мен Сўфёни Саврийга, биз қиссахонга юзларимизни қаратиб ўтирамиз, дедим. Шунда у киши «Бидъатларга орқаларингизни қаратиб ўтиринглар», деди» Муҳаммад ибн Аъвн айтади, мен ибн Сийрин ҳузурларига келдим у киши: бугун нима хабар бор?- деб сўрадилар. Мен: Амир қиссахонларни қисса айтишларини таъқиқлади, дедим. У киши тўғри иш қилибди дедилар. Амаъаш Басра жомиъ масжидига кирганида бир қиссахон: Амаъаш бизга шундай ҳадис айтганини эшитиб қолди. Шунда у киши мажлис ҳалқасининг ўртасига кириб, қўлтиқ ости юнгларини юла бошладилар. Бу ҳолни кўрган ҳикоячи: «Уялмайсизми, эй шайх?», деди.
Шунда Аъмаш: «Нега уялмайин мен бир суннатни бажараётган бўлсам, сен эса ёлғон сўзлаяпсан. Мен Аъмаш бўламан қачон сенга бу гапни айтдим, дедилар».
Аҳмад бин Ҳанбал айтадилар: «Одамларнинг кўп ёлғон гапиргани қиссахон ва кўп савол сўрайдиганларидир».
Саҳобалар: «Қуръони каримни ўқишдан ҳам афзалми?!», деб сўраганларида Расулуллоҳ (с.а.в.): «Илмсиз Қуръон ўқимоқ наф бермайди», деб жавоб бердилар.
Аъто (р.а.) айтадилар: «Зикр мажлисида иштирок этмоқ етмишта лаҳв (бефойда) мажлисга каффорат бўлади». Ушбу ҳадисларни усти ялтироқлар нафсларини поклашга хужжат қилиб олибдилар ва тазкир номларини ўзларининг ботил хурофотларига олиб ҳақиқий махмуд бўлган зикр йўлидан ғафлатда қолмишлар. Натижада турли ихтилофли, нуқсон ва зиёдаси бўлган қисссалар билан оввора бўладилар. Ушбу ҳадислар қуръони каримда ворид бўлган қиссаларни тинглашлик билан ундан нафратланадигани ва гарчи у рост бўлса ҳам зарар келтирадигани бордир. Кимки нафси учун ушбу қисса эжшигини очса рост билан ёлғонни ва фойдали билан зарарлини аралаштириб юборади. Шу боис қисса айтишдан қайтарилган.
Шунинг учун Аҳмад бинни Ҳанбал (р.а.): «одамларни ростгўй қиссахонга жуда эҳтиёжлари бор», деганлар. Агар қисса Пайғамбарлар қиссаларидан бўлиб, уларнинг дин ишларига алоқадор бўлган ва қиссахон ростгўй, ривояти саҳиҳ бўлса, ундай қиссадан зарар йўқ деб биламан. Қиссахон ёлғондан, маъноларни идрок этишдан ва узун тафаккур билан тушуниб етиш мумкин бўлган қиссани идрок этишдан онги етмайдиган енгил ва хато холатлар ҳақидаги ҳикоялар айтишдан сақлансин. Чунки олим шу қисса сабабли ўзининг енгил елпи хатоларда ўзини оқлайди ва нафси учун узр тайёрлайди ва у фалончи фалончи айрим машойих ва буюклардан ҳикоя қилинган барчамиз гуноҳкормиз, ҳечқиси йўқ, агар мен Аллоҳга гуноҳ қилган бўлсам, мендан кўра буюклар ҳам гуноҳ қилган, деб гуноҳ қилади. Ва яна ўзи билмаган ҳолда Аллоҳга қарши журъат қилганини кўрсатади. Демак, ушбу икки махзур қиссалардан узоқда бўлса унинг қисса айтишидан зарар йўқдир. Ана шунда Қуръони карим ичига олган мақталган қиссалар ва саҳиҳ китобларда ривояти саҳиҳ бўлган хабарлар тоат ибодатга тарғиб қилувчи ҳикоялар тўқишга ижозат сўрайдилар. Ва бу билан қалбни ҳаққа даъват қилишга қасд қилганини даъво қилади. Бу шайтон қвасвасаларидандир. Зеро рост сўзда ёлғондан сақланишдан имкон бор.
Аллоҳ таоло ва унинг расули зикр қилган нарсаларда ваъзда ёлғон тўқимоқдан беҳожатлик мавжуд. Ҳар қанақаси бўлмасин сўзда қофия келтиришга уриниш макруҳ бўлиб, у сохтакорлик саналади.
Саъд бин Абу Ваққос ўғиллари Умар сажда қилаётганини эшитиб унга: Бу айтаётганинг менга сени ёмон кўрсатяпти. Токи сен тавба қилмагунингча, ишингни ҳал қилиб бермайман, дедилар.
Умар оталари ҳузурига бир иш юзасидан келган эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Абдуллоҳ бин Равоҳа сажаъ қилишдан сақлан. (Шу билан гўё қайтарилган ясама сажаъ икки калимадан зиёда бўлган сўздир). Шу боис бир одам мурғакнинг хуни ҳақида биз ичмаган, емаган, овоз чиқармаган, туғилганида йиғламаган гўдакка қандай қилиб хун тўлаймиз, деб гапини узайтирганида Набий (с.а.в.) «Аъробийларнинг сажиъси каби сажоъми», дедилар.
Аммо шеърни мавизаларда кўп айтиш мазмумдир. Аллоҳ таоло: «Шоирларга йўлдан озганлар эргашур. (Уларнинг сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни қилишларини кўрмадингизми, деган. Яна Аллоҳ таоло: «Муҳаммадга шеър ўргатмадик ва шоирлик улар учун дуруст эмасдир», деган.
Воизлар одати қилиб олган кўпгина шеърлар ишқ ҳақида, маъшуқнинг жамоли, висол руҳи ва фироқ оламини тавсифлашга тааллуқдир. Мажлисга қўпол, авом халқ тўпланади. Уларнинг ботини шаҳватлар билан тўлган, қалблари чиройли сувратга мойил бўлишга тайёр эмас. Шу боис шеърлар уларнинг қалбларидаги нарсаларни ҳаракатга келтириб, шаҳват оловини ёқиб юборади. Натижада қичқириб рақсга тушиб кетадилар. Буларнинг аксари ёки ҳаммаси фасоднинг бир турига олиб боради. Демак, шеърни мавизалигини ва ҳикматлилигини сўзини қувватлаш ва жалб қилиш учун қўлламоғи лозим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Шеърда ҳикмат бордир», деганлар. Агар аҳли мажлиснинг қалблари Аллоҳ севгиси билан тўлган хос кишилар ташкил қилган бўлса, улар билан бирга бошқа инсонлар бўлмаса, зоҳирий маънолари маҳлуқларга далолат қилувчи шеърларнни улар ҳузурида айтишликнинг зарари йўқдир. Чунки тингловчи ҳар бир эшитганнинг қалбига ҳоким бўлган нарсага жойлайди. Чунончи бунинг тафсили «Само боби»да келади. Шу туфайли Жунайд Боғдодий ўн киши атрофидаги инсонларга гапирар эдилар. Агар улар кўпайиб кетсалар суҳбатларини тўхтатар эдилар. Ҳеч қачон у киши илм мажлисларининг аҳли 20 га етмаган. Ибни Солимнинг эшикларининг олдига бир гуруҳ одамлар келди. У кишига: «Сизнинг асҳобларингиз келдилар. Сиз улар билан суҳбатлашинг», дейилди. Ибн Солим: «Йўқ, улар менинг асҳобларим эмас, улар фақат мажлис асҳоби бўлишлари мумкин. Менинг асҳобим хос кишилардир», дея жавоб бердилар.
Аммо Шатх эса: «Биз ундан айрим сўфийлар пайдо қилган сўзнинг икки турини кўзлашни назарда тутамиз. Уларнинг биринчиси, Аллоҳ таоло билан бўлган ишқ ҳақидаги узундан узоқ даъволар ва зоҳирий амаллардан беҳожат бўлган висолдир. Ҳатто бир гуруҳ сўфийлар Аллоҳ таоло билан бирлашиб кетгани, ўртадан парданинг кўтарилгани кўз билан мушоҳада қилгани ва ҳисоб ила сўзлашганини даъво қилишга бориб етган. Улар бизларга шундай дейилди, биз бундай жавоб бердик, дея ушбу сўзлари билан ушбу турдаги калималарни айтгани туфайли ўзларини осилган Ҳусайин бин Мансурга ўхшатадилар. Ва унинг «Анал Ҳақ» деган сўзини далил қиладилар. Шунингдек, Абу Язид Бистомийдан ҳикоя қилишган, у киши «субхани, субхани», яъни «мен шерикдан холиман», ёки менинг «тенгим йўқ», деган сўзларни далил қиладилар. Бу турдаги сўзлар авом халққа катта зарари бор. Ҳатто бир гуруҳ деҳқонлар ўзларининг деҳқончиликларини тарк қилиб шу каби даъволарни изҳор қила бошладилар. Шу каби сўзлар инсон табиатига лаззат беради. Зеро, бундай сўзлардан киши буюк мақомларга эришишлик гумон деб ҳисоблаш билан нафсни поклаб амалларидан чекинди.
Ақлсизлар бундай ичи пўк усти ялтироқ калималарни қабул қилмасдан ва бундай сўзларни ўзлари учун даъво қилишдан тортинмайдилар. Қачонки буларнинг даъволари инкор этилса улар: бу эътирознинг манбаи – илм ва баҳслашишдан келиб чиққан. Илм – пардалидир, баҳс эса нафснинг ишидир. Бундай сўзлар фақатгина Ҳақнинг нури кашф бўлишлиги билан ботиндан келади, деб айтардилар.
Бу ва бу каби даъволарнинг ёмонлиги мамлактларда ёйилиб кетган. Ва унинг зарари аъвом ҳалққа улкандир. Ҳатто бундай даъволардан ким сўзласа уни қатл этмоқ Аллоҳнинг динида ўн кишини тирилтирмоқдан афзал. Аммо Абу Язид Бистомийдан қилинган ривоят саҳиҳ бўлмаслиги мумкин. Агар уни у кишидан у кишидан эшитилган бўлса балки у зот Аллоҳ таолонинг сўзини ўзлари такрорлаб турган пайтида эшитган бўлиши мумкин. Бундан сўзларни у зотдан фақатгина ҳикоя қилинаётган йўли орқали тушунмоқлик лозимдир. Иккинчиси: маъноси тушунарсиз бўлган шатх калималаридир. Унинг ташқи кўриниши чиройли ибораларни даҳшатли аммо унинг негизида маъноси йўқ сўзлардир.
Бундай сўзлар сўзловчиси тарафидан тушунмаган ҳолатда ақлнинг қосирлиги туфайли ва эшитган сўзининг маъносини тушуниб етишга илми ноқислиги туфайли хаёлидаги васвасалардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Бу қисм сўзлар кўпчиликни ташкил қилади. Ёки сўзловчи учун зоҳирий маъноси тушунарлигу лекин у илм билан кам шуғуллангани ва ялтироқ лафзлар билан қўлланилган ибораларнинг маъноларини табир қилиш йўлларини билмаслиги туфайли унинг замирига ишорат қилишини ўйлаб айтилган сўзларни тушуниб етишга қодир эмас. Бу каби сўзлардан ҳеч қандай наф йўқ, фақат булар қалбларни яралайди. Ақлларни даҳшатга солиб зеҳнларини ҳайрат кўчасига солиб қўяди. Ёки ундан кўзланган маъноларни тушуниб қолишига олиб келади. Натижада ҳар кимнинг тушунчаси у каби сўзлардан ўз истак ва хоҳишига кўра бўлиб қолади.
Сизлардан бирингиз бир қавмга улар тушунмайдиган сўз айтмасин, акс ҳолда улар ўртасида фитна бўлади, деганлар. Ва яна: «Одамларга улар биладиган нарсалар билан гапиринг улар тушунмайдиган нарсани гапирманг. (Улар тушунмайдиган нарсани гапириб) Аллоҳ ва расулини ёлғончи қилишларини хоҳлагансизми?» деганлар.
Ушбу ҳадис сўзлаётган сўзини тушунадиган, аммо тингловчининг онгига еткиза олмайдиганларга оиддир. Энди сўзловчини тушунмайдиган нарсаларда қандай бўларди. Агар тингловчи қолиб сўзловчи ўзи тушунадиган сўз бўлса ўзи уни гапириш дуруст эмас. Исо (а.с.): «Ҳикматни унинг аҳли бўлмаганлар даврасига ташиманг. Ҳикматга зулм қилиб қўясиз. Шунингдек ҳикматни ҳикмат аҳлидан қайтарманг. Унда ҳикмат аҳлига зулм қилиб қўясиз. Шулар даъвони дард жойига қўядиган ҳозиқ, табиб каби бўлинг» деганлар. Бошқа бир лафзда: «Кимки ҳикматни ҳикмат аҳли бўлмаганлар олдига қўйса, у жоҳил бўлибди. Кимки аҳлини ҳикматдан қайтарса у зулм қилибди. Ҳикматнинг ҳаққи бор ва унинг аҳли ҳам бор. Сен ҳар бир ҳақ эгасининг ҳаққини бергин», дейилган. Аммо (томмот) ёмонликларга келсак, унга ҳам шатх ҳақида сўзлаганимиз оиддир. Томманинг яна бир ўзига хос жиҳати борки, у шаръий лафзларни зоҳирий тушунчасидан тушунчаларга фойда келмайдиган ботиний ишлоарга ўгиришдир. Ботинийлар тавиллардаги одатлари каби бу ҳам ҳаромдир ва унинг зарари ҳам буюкдир. Чунки лафзлар шариат соҳиби тарафидан бўлган нақлга таянмаган ҳолда ва ақлий далил томонидан туғиладиган заруратсиз зоҳирий муқтазосидан ўгирилса, ушбу ўгирилишлик лафзларнинг ишончлилигининг ботил эканлигини тақозо этади. Ва у сабабли Аллоҳ ва расулининг каломининг манфаати тушиб кетади. Чунки ундан зеҳнга келган нарсага ишонилмайди, ботиннинг эса боғлиқлик ери йўқ. Балки у ҳақда тушунчалар қарама-қарши бўлади. Ва турли вотҳлар уни йўйиш мумкин бўлади. Бу ҳам зарари буюк ёйилган бидъатлардандир. Албатта унинг соҳиблари қилган таъвиллари орқали ҳайратга солишни қасд қиладилар. Зеро, нафслар нодир нарсаларга мойилдир ва ундан лаззат олади. Шу йўл орқали ботинийлар ўз фикрларига мувофиқлаштириб калималарининг зоҳирини таъвил қилиш билан шариатни бузишга эришмоқчи бўлади. Биз уларнинг мазҳабларини ботинийларга раддия ҳақида тасниф этилган «мустазҳар» китобида ҳикоя қилганмиз. Аҳли томмотнинг таъвилининг мисоли Аллоҳ таолонинг //***// деган сўзидаги таъвилидан – «Фираъвн сўзидан мурод кишининг қалбига ишоратдир»-дедилар. Фиравндан мурод инсониятга қарши ҳаддан ошган қалбдир. Яна бир ояти карима яъни Аллоҳ таолодан бошқани эътимод қилиб суяниладиган нарсани улоқтирмоқ лозим, дейилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларидаги таъвил **** яъни, «Сахарлик қилинг, чунки сахарликда барака бордир», деган сўзидан мурод сахарлик вақтида истиғфор айтишни ирода қилдилар. Шунга ўхшаш мисолдир. Хатто улар Қуръони каримнинг бошидан охиригача зоҳирий маъносини бузуб ташламоқда. Ибн Аббос ва бошқа уламолардан нақл қитлган тафсирларни таҳриф қилдилар. Унинг айримлари қатъий ботинлиги маълумдир. Масалан Фиравнни қалбга таъвил қилинганидек. Зеро, Фиравн тарихий шахс бўлиб унинг мавжуд бўлгани ва Мусо (а.с.) уни даъват этганлари бизга хавотир йўли ила етган. Абу Жаҳл ва Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб ва бошқа кофирлар бунга мисолдир.
Шайтон ва малоикалар жинсидан эмаски, ҳис қилиш орқали билиб бўлмай у лафзларни таъвил қилишга эҳтиёж туғилса, шунингдек сахарликни истиғфорга йўйиш кабидир. Чунки Расулуллоҳ сахарликда таом еганлар ва «сахарлик қилинглар» ва «баракали овқатга келинглар», деганлар». Бунинг ботиллиги хавотир ва ҳис қилиш орқали нақлан ботиллиги билинадиган ишлардир. Айрим таъвиллар ғолиб гумон билан билинади ва билиш, ҳис этиш мумкин бўлмаган ишларда бу таъвилларнинг барчаси ҳаром адашишлик. Диннинг халқага бузилиб бермоқдир. Бу таъвилотларда на саҳбадан на тобеъиндан ва на халққа даъват этишга қарамай Ҳасан Басрийдан бирон нарса нақл қилинмаган. Уларга расулуллоҳ (с.а.в.)нинг «Кимки Қуръонни ўзининг райига қараб тафсирласа ўзига жаҳаннамдан жой ҳозирласин», деган сўзларининг маъноси фақат мана шу турда намоён бўлади. Ва у ғарази ва фикри бир ишни қарор топтириш ва ҳақиқатни аниқлаштирмоқчи бўлиб Қуръон гувоҳлигини ва ҳақиқатини аниқлаштирмоқчи бўлиб Қуръон гувоҳлигини ўзи томонга тортиш ва уни унга йўйишдир. Ваҳоланки унда у сўзни у маънога таъвил қилишда на луғавий, на лафзий, на нақлий далолат йўқдир. Бундан Қуръоннни истинбот ва фикр билан тафсир қилиш деган маънони тушунмаслик керак. Айрим оятлар борки, у ҳақда саҳоба ва муфассирлардан беш, олти ва еттитагача маънолари нақл қилинган. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ (с.а.в.)дан нақл қилинмаганини яхши биламиз. Гоҳида у маъно бир-бирига зид бўлиб бир маънода у жамланмаслиги мумкин. Демак, ушбу маънони узун тафаккур ва гўзал тушунча орқали исбор қилгандир.
Шу боис Расулуллоҳ (с.а.в.) Ибн Аббос учун «Аллоҳим уни дин илмларида фақиҳ қил ва унга Қуръон таълимини ўргат», деб дуо қилган. Томот аҳлидан кимки шу каби таъвилларни лафзидан кўзланган мақсад эмаслигини билгани ҳолда у билан халқни халқга даъват қилаётган дея ўйлаб жоиз бўлса у шариат ҳақида сўзламаган лекин тўғри бўлишига қарамасдан Расулуллоҳ (с.а.в.)га тўқима ва уйдирма сўз айтишга жоиз деган кимсага ўхшайди. Гўё тўғри дея қараётган ҳар бир масалага Расулуллоҳ (с.а.в.) га нисбат бериб хадис ўқиган киши каби. Демак бу зулм ва залолатдир ва расулуллоҳ (с.а.в.)нинг «Кимки менга қасддан ёлғон тўқиса у жойини жаҳаннамдан ҳозирласин»,деган сўзларидаги тушунчанинг ичидагисидир. Балки ушбуларнинг таъвилидаги ёмонлик оғир ва буюкдир. Чунки бу лафзларнинг ишончлилигини ўзгартирувчи ва у лафзлардан фойдаланиш ҳамда Қуръони каримдан умумий тушунча хосил қилиш йўлини очувчидир.
Ана энди сен халқни даъват этувчиларни шайтон маҳмуд илмлардан мазмум илмларга қандай бурганини билиб олдинг. Бас, буларнинг барчаси ёмон уламолар исмларни ўзгартириб ишлатган найрангидандир. Агар сен илк асрда танилган нарсага қарамай машҳур исмларга таянган ҳолда ана ўшаларга эргашсанг гўё ҳаким деб номлаб эргашиб юрган ҳикмат орқали шарафни талаб қилган кишидек бўлиб қоласан. Чунки ҳаким номи ҳозирги асрда табиб, шоир, ва мунажжимларга қўлланмоқда. Ва бу лафзларни ўзгартирганидан ғафлатда бўлингани сабабидандир.
Бешинчи лафз: Ҳикмат. Чунки ҳаким номи табиб, шоир ва мунажжимларга қўлланмоқда ҳатто кўчаларда энг қуйи табақали ошиқ ўйнайдиганга ҳам. Холбуки ҳикмат Аллоҳ У ўзи истаган кимсага ҳикматни беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки унга кўп яхшилик берилибди, дея уни мақтаган. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам: «Киши ҳикматдан бир калима ўрганмоғи у учун дунё ва унинг ичидаги барча нарсалардан хайрлидир», деганларидир. Бас, сен ҳикмат нимадан иборату ва нима нарсага ўгирилганига қулоқ сол ва у билан юқорида зикри ўтган лафзларни қиёс қил ва ёмон уламоларнинг найранглари сабабли алданиб қолишдан эҳтиёт бўл. Зеро, уларнинг динга бўлган зарари шайтонларнинг зараридан каттароқ. Чунки шайтон уларнинг воситачилиги билан халқининг қалбидан динни суғуриб олишга аста-секин эришади. Шу туфайли ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) халқнинг ёмонидан сўралганларида узот жавоб бермадилар. Балки, «Аллоҳим кечиргин», дедилар. Саҳобалар такрор сўрайверганларидан сўнг «Улар ёмон олимлардир», дедилар. Сен маҳмуд ва мазмум илмни ва унинг чигал ерини билиб олдинг. Энди нафсинг учун боқиб салафларга эргашиш ёки ғурур орқали пастга тушуб ҳалафларга ўхшашликда ихтиёр сендадир.
Салаф рози бўлган илмларнинг барчаси йўқ бўлиб кетади. Одамлар машғул бўлган ишларнинг кўпи янги пайдо бўлган ва бидъат ишлардир. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Ислом ғариб ҳолда бошланди, яъни яқинда бошланганидек ғариб ҳолига қайтади. Шунда: «Ғариблар учун хурсандлик бўлсин», деганларида «ғариблар кимлар?», деб сўрабдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Улар одамлар бузиб юборишган суннатимни ислоҳ этадиган ва ўлдириб юборишган суннатимни тирилтирувчи кимсалардир», деган сўзлари нақадар тўғридир. «Улар бугун сиз унинг устида турган нарсани мустаҳкам ушловчилардир», дейилган. Бошқа бир ҳадисда: «Ғариблар кўп инсонлар орасидаги озгина солиҳ кишилардир. Халқнинг ичида уларни яхши кўрадиганлардан сўзга, уларнинг ёмон кўрадиганлар кўпроқдир», дейилган. Ҳақиқатда ушбу илмлар (яъни салафлар илми) ғарибга айланиб қолди. Шу даражадаки уни эсловчисига нафрат этилади. Шунинг учун ҳам Саври (р.ҳ.): «Агар сен дўстлари кўп олимларни кўрсанг балки у ҳақ билан ботилни қориштириб юборган, чунки у ҳақни сўзловчи бўлса унга нафрат қилардилар...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бизларни шайтон йўлларидан юрмасликка, ундан эҳтиёт бўлишга чақириб шундай дейди quotЭй, имон келтирганлар Ёппасига итоатга киришингиз давоми...

3087 10:10 / 27.03.2017
Ҳозирги биз яшаб турган замон шундай замонки, унда ёмонликлар, фитна фасодлар кўпайиб кетди, шу каби унда балоофатлар зиёда бўлди. Ана шу холатларда биз давоми...

5595 17:25 / 27.03.2017
Кўрсатув хақида умумий фикрларим шундан иборатки, ҳеч бир олим ҳақида бундай кенг қамровли силсилавий кўрсатув олинмаган. Жуда ҳам илмий ва тарихий манбаларга давоми...

717 13:42 / 29.09.2023
Бурунни ювиш истиншоқ фойдалари.Инсон ўпкасига чанг ва заҳарли моддалардан холи бўлган тоза ҳаво керак. Ўпкага кирадиган ҳавонинг намлик даражаси 80 бўлиши лозим. давоми...

2967 14:40 / 22.04.2017