1447 йил 29 ражаб | 2026 йил 18 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ барчамизни Ўзининг муҳаббатига сазовор қилсин

07:41 / 09 январь 868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: كَانَ مِنْ دُعَاءِ دَاوُدَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالْعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ، اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ الْبَارِدِ، قَالَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا ذَكَرَ دَاوُدَ يُحَدِّثُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَعْبَدَ الْبَشَرِ.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Довуднинг дуосида «Аллоҳим! Мен сендан муҳаббатингни сўрайман, Сенга муҳаббат қилганнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман.

Аллоҳим! Сенинг муҳаббатингни менга ўзимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, совуқ сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин» бор эди», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Довудни эслаб гапирсалар:

«У башарнинг энг ибодатлиси эди», дер эдилар».

Бу дуода банданинг Аллоҳ таолога муҳаббати ва Аллоҳ таолонинг бандага муҳаббати сўралмоқда. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг муҳаббатига сазовор қилсин ва қалбларида Ўзининг муҳаббатидан бошқа нарсага жой қолмаган бандаларидан қилсин!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Уч киши Аллоҳ таоло кафиллигидадир Аллоҳнинг йўлида ғазотга чиққан давоми...

3721 10:42 / 07.07.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар. Абу Довуд, Насаий, давоми...

1836 10:15 / 13.02.2025
. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Бомдод намозидан кейин давоми...

1315 05:18 / 02.11.2025
Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиАлбатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда . .Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймул давоми...

1679 09:00 / 18.11.2024