1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Иккинчи натийжа: Ботил эканлиги шубҳасиз бўлган хатолар ва янглишмовчиликлар (Салафийлик 8)

05:00 / 13.03.2017 3759 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизнинг эьтирофимизга кўра, инкор қилиш имконсиз бўлган ҳукмлар ва асослар борасидаги миқёс ва таянч -бу юқорида зикр қилинган манҳажнинг муттафақ бўлган қисмига эргашмоқликдир. Ҳудди шунингдек, хато ва янглиш тушунча ва мазҳабларни аниқлаш учун ҳам, айнан мана шу манҳажнинг асос бўлиши шубҳасиздир. Яьни, мана шу муттафақ манҳаж асосида янглиш раьй ва мазҳаблар аниқланади. Бу манҳажга риоя қилиш ва унга эргашмоқнинг нақадар зарур эканлигини аввалги баҳсларимизда баён қилиб ўтдик. Мусулмон уламолар бу манҳажнинг кўплаб қоида ва ҳукмларига иттфоқ қилганларини ҳам қисқача эслатиб ўтдик. Манҳажнинг айрим масалаларида, ёки уларнинг татбиқида мусулмонлар ичида ихтилоф бор эканлиги ҳам инкор бўлмас ҳақийқатдир.

Мана шу манҳажнинг табиий тақозосига биноан, мусулмон олимлар орасида баьзи бир тортишувлар ва ихтилофлар бўлиши мумкин. Бунинг натийжасида баьзи мазҳаблар ва раьйлар юзага келиши одатий ҳолдир. Аммо биз бу шаклдаги тортишув ва ихтилофларни хато, нотўғри ва ҳақ йўлдан оғиш санамаймиз. Зеро бу турдаги ихтилофларнинг ҳақийқий сабабчиси, ўша масаланинг асли ва манҳажнинг услубидир. Аслида бу тортишувни, тортишилаётган мавзу тақозо қилаётган бўлиши мумкин ёки ечим учун тавсия қилинаётган манҳажнинг табиати шуни талаб қилаётган бўлиши мумкин. Ҳа албатта, бу дегани, ўзаро тортишаётган раьйларни таржиҳ қоидаларига итоат қилдириш, кучлилиги ёки кучсизлигига қараб тасниф қилиш, каби қоидалар ишга солинмайди, дегани эмас. Бу қоидалар асосида таржиҳ ва тасниф қилиниши ҳам мана шу манҳаж тақозосидир.

Муҳим бўлган нарса шулки, мана шу каби ихтилофларни “хатолар ва ҳақ йўлдан оғишлар” қисмида келтирмоқчи эмасмиз. Чунки ҳозиргина айтиб ўтганимиздек, бундай ихтилофлар хато дейилиб, улар ҳақ йўлдан оғиш саналмайди. Балки, инша Аллоҳ , бу каби ихтилофларни учинчи қисмда зикр қиламиз ва етарлича баён этамиз.

Биз қуйида, нодир ва янглиш раьйларнинг айримларини мисол сифатида келтириб ўтмоқчимиз. Аммо бу дегани, мисол сифатида келтирилаётган ушбу янглиш раьйлар соҳибларининг барчасини бирдек куфрга чиқазиш ёки уларни Ислом миллати доирасидан ташқарига улоқтириш лозим, дегани эмас. Ушбу янглиш раьйлар орасида ўта қўпол хато саналадиган, ўта нодир раьйлар борки, улар диндан эканлигини билиш зарур бўлган нарсаларни инкор қилиш даражасига бориб етади. Натийжада бу раьй ўз эгасини, Расулуллоҳ с.а.в “очиқ куфр” деб номлаган даражага олиб боради. Баьзи янглиш раьйлар мавжудки, улар луғат уламолари иттифоқ қилган манҳаж қоидаларидан, ва мана ша сабабли ислом шариати уламолари муттафақ бўлган манҳаж қоидалари ҳудудидан ташқарига чиқишгача бориб етадилар. Бундай хатолар бидьатчилик, гоҳида эса, фисқ ва узрсиз ҳолатда ҳақ йўлдан  оғишни келтириб чиқазади... айрим хатолар эса,  куфр даражаси билан фисқ, бидьат даражаси орасига бориб етади. Инсофли тадқиқотчи бундай раьй эгасини кофирга чиқазишга етарли далил топа олмайди, уни жузьий хатолари учун ислом доирасидан ташқарига чиқаза олмайди. Биз мана шу турдаги фикрий бузуқ раьйлар эгаларига нисбатан бирон сўз сўзлашда эҳтиёт чорасини афзал кўрамиз. Бу ўриндаги эҳтиёт чора, уларни имкон қадар Ислом доирасида қолдиришни тақозо қилади. Биз уларга уларнинг фисқ ва бидьатчиликка олиб борувчи хатоларини тушунтирамиз, Аллоҳ бундай нарсаларга изн бермаганлигини билдирамиз, бундай раьйлар уммат уламолари иттифоқ қилган манҳаждан четга чиқиш эканлигини англатамиз, бошқаларни эса, уларнинг хатоларига эргашмаслик ҳамда уларнинг таьсирига тушиб қолмасликдан огоҳлантирамиз ва шу билан бирга уларни Ислом доирасидан ташқарига чиқазмасликни ўзимиз учун афзал кўрамиз.

Мана шу иккинчи қисмга оид бўлган, шак-шубҳасиз хато ва залолат саналмиш раьйлар асосан уч омилдан бирининг самараси ҳисобланади. Биринчи омил- Ислом ҳақиқатидан умуман юз ўгириш. Иккинчи омил- мутаассиблик ёки нафс хоҳишларига эргашиш. Учинчи омил- луғавий ва шарьий масдарларга таянмаган ҳолда қилинган ботил таьвиллар. Синчиклаб, яхшилаб ўрганиб чиқилгандан сўнг маьлум бўлган ҳақийқат шулки, бу тарздаги бузуқ таьвиллар мутассаблик ва нафсу ҳавога эргашишнинг оқибатидир. Ушбу хунук оқибат эса, Аллоҳ азза ва жаллага бўлган ҳақийқий иймоннинг заифлиги самарасидир.

Мазкур уч фикрий бузуқлик омилларининг барчасини йиғиб жамлаб чиққанимизда, уларнинг барчаси нафсу ҳаво эканлиги маьлум бўлади.

Биринчи омилга даҳрийлик, ширк ва ботил динларда мужассам бўлган куфр турлари дохил бўлади. Шунингдек, бу туркумга самовий бўлмаган тўқима динларнинг барчаси, ҳамда самовий деб номланувчи бузилиб кетган динлар ҳам мансуб бўлади.  Аслида, ушбу самовий динлар, асос ва моҳият жиҳатидан Аллоҳ таоло юборган расуллар ва набийлар а.с келтирган Ислом динидан ташқарида эмас. Аммо замонлар ўтиши билан башарий мафкура уйдирмалари натийжасида пайдо бўлган хурофот ва бидьатлар ўша динларга қоришиб кетди. Айрим дунёвий муомалаларни ҳисобга олмаганда, бу динлардан кўп нарса қолмади. Алал оқибат, бу динлар ҳам уйдирма динлар туркумига кириб қолди.

Мана бу туркумдаги куфр ва инкорнинг барча навлари Аллоҳ  маьрифати манҳажининг асосий, энг муҳим қоидаларига тамоман зид келади.  Бундай куфр ва инкорлар таассуб ва нафсу ҳаво тупроқларида ўсиб, атрофга кенг тарқалаверади.

Иккинчи турдаги омилга мансуб бўлган ботиллар туркумига қуйидагиларни мисол қилиш мумкин. Икки шайх имоматини инкор қилиш; умматнинг бу ҳақидаги ижмоьсини билмаганга олиш; саййидимиз Алий р.а га эса, ваҳий, маьсумлик ва шу каби набийларга хос сифатларни нисбат бериш; Расулуллоҳ с.а.в суҳбатлари шарафига ноил бўлганликлари аниқ собит бўлган, салафи солиҳ улар ҳақида истиқомат, тақво ва салоҳиятлилик гувоҳлигини берган саҳобаларни ҳурматсизлантириш.

Баьзи муридлар ўз шайхлари хақида маьсумлик ва бегуноҳлик каби сифатларни нисбат беришлари ҳам мана шу туркумга мисол бўлади. Улар, ўз шайхлари амаллари ва тасарруфларини шарьий насслардан устун кўрадилар. Ҳақиқат эса том аксинча, шарьий насслар ҳар қандай нарса устида туради. Ботил эьтиқод сабабли, ҳеч қандай далил ва ҳужжатсиз ҳолда, рангбаранг, анвойи бузуқ мафкуралар ва бидьатлар пайдо бўла бошлайди. Бундай нарсалар ғулувнинг оқибати бўлиб, улар кўр-кўрона таассуб тупроғида нашьу намо топади.

Мана шу тарздаги бузуқ ақида натижасида, аҳли байт имомлари ҳақида айрим одамлар нотўғри эьтиқод қила бошлайдилар. Яьни, уларнинг эьтиқодига кўра, аҳли байт имомлари орасида шундайлари мавжудки, улар даражасига на муқарраб фаришта, ва на набиййи мурсал ета олади. Бу эьтиқодга жазм ва иқрор қилган кишилардан бири Хумайнийдир.  Хумайний ўзининг “Исломий ҳукумат” номли китобида шундай дейди.  “Имомларимизга, муқарраб малак ҳам, набиййи мурсал ҳам етолмайдиган мақомни нисбат беришлик мазҳабимиз (ақийдавий) заруратларидан биридир..”  бошқа ўринда эса, “бизнинг Аллоҳ билан шундай ҳолатларимиз борки, унга на малаки муқарраб, ва на набиййи мурсал сиғади. Ҳудди шундай манзил Фотимаи Заҳро алайҳо саломда ҳам мавжуд эди.” дейдилар[1].

Шу эьтиқодлар туркумидан яна бири, кабийра  гуноҳ содир этган кимсага нисбатан куфр ва муртадликни вожиб қилишликдир. Хаворижлар айнан мана шундай ғулувга тушиб қолганлар. Ҳатто улар ичидаги “Азрақлар”, киши кабийра гуноҳни хатоан ёки ижтиҳод самараси ўлароқ содир этган бўлсада, унга куфр ва муртадликни нисбат бераверадилар. Шунинг учун “таҳкийм воқеаси” туфайли Алий р.а ни ҳам кофирга чиқазадилар. Ваҳоланки, Алий р.а бу ечимни ноиложликдан қабул қилдилар ва бунга ижтиҳодларига биноан қадам босдилар.

Яна шу туркумдаги ботилга мансуб қарашлардан бири, ҳеч қандай гуноҳ киши иймонига зарар етказмайди, қарашидир. Улар, гуноҳ киши иймонига зарар етказмайди, дейишлари, бу масалани, куфр ҳолатидаги инсонга ҳеч қандай тоат фойда бермайди, ақийдасига таққослашлари эди. Мана шу қарашга эга бўлган кимсаларга “Муржиалар” дейилади. Буларнинг бошида Юнус ибн Авн, Абу Муоз ал-Туманий ва Бишр ал-Марийсийлар туради.

Муржиаларнинг бундай залолатга тушиб қолишларининг асосий сабаби, бу уларнинг  ғулувга кетган хаворижларга жавобан раддия бериш чоғидаги акс ғулувларининг оқибатидир. Аслида эса, на уларнинг ва на буларнинг ўз қарашларига асос бўла оладиган бирон бир далил ёки далилга ўхшаш таьвиллари йўқдир. Умуман олиб қаралганда, ушбу ғулувларнинг ҳеч қайси далилга алоқаси йўқдир.  Ғулув бу нафсий ҳолат бўлиб, у кишини нафсу ҳавоси истибдоди ва енгилтаклик иллати таьсири остида, ўз соҳибини ҳаддан ошиш ва ноҳақликка етаклайди.  Бундай кишилар ўз даьволарига далил топа олмасалар, зудлик билан ўзларига маьқул келадиган бир далил ихтироь қилиб олдилар. Уларнинг бу даражада лоқайдлик қилишларига бирон нарса монеьлик қила олмади. Ҳатто уларнинг кўплари ўзларининг бу уйдирмалар тўла мақсадларига етиш учун озми-кўпми ёлғонларга бош ура бошладилар. Аввалида бепарволик қилинган шунчаки ёлғонлар, ишнинг ниҳоясида шарьий далилларга нисбатан ҳам ёлғон тўқиб чиқазишга олиб келди.  Оли байт р.а ларга нисбат берилган, ҳатто Пайғамбар с.а.в нинг ўзларига нисбат берилаётган тўқима ҳадислар қиссасига эьтибор берсангиз, уларнинг барчаси айнан мана шу ғулувнинг натижаси эканлигини мушоҳада қиласиз. Бундай сохта ҳадисларнинг ҳеч қандай ишончли санади йўқдир.

Учинчи омилга келсак, бунга, ҳеч қандай луғавий мазҳаб қоидаларига мувофиқ келмайдиган  услубда, Қурьон ва Суннат нассларини таьвил қилиш орқали пайдо бўлган тасаввур, эьтиқод ва сулуклар мисол бўлади. Бу бобга дохил бўладиган залолат ва янглишмовчиликлар жуда кўпдир. Бу бузуқ таьвилларнинг аксарияти ақида, исломий мафкурага оиддир, айримлари эса сулукий фарьларга тегишлидир.

Биз бу ўринда, мазкур бобга доир айрим хатоларни мисол сифатида келтириб ўтамиз. Уларнинг барчасини санаб ўтмаймиз. Чунки ушбу китобнинг битилиш мақсади бу эмас.

Бу турга мисол сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин. Аллоҳ таоло сифатларига доир бўлган кўплаб оятлар борки, айрим таьвил қилувчилар уларни бузуқ ва нотўғри маьноларда таьвил қиладилар. Ва натижада, Зоти Илоҳийнинг сифатларини йўққа чиқазиш бошланади. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 64-оятида بَلْ يَدَاهُ مَبْسُوطَتَانِ  (Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқ...) дейди. Аммо нотўғри таьвил қилувчилар ушбу ояти каримадаги “қўл” сўзини таьвил қиладилар ва Аллоҳ таоло ўзи учун исбот қилган нарсани инкор қиладилар. Ҳудди шунингдек, Аллоҳ таоло Тоҳа сурасининг  5-оятида ўзи учун исбот қилган الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى  (У –Роҳман аршни эгаллади) сўзидаги “истиво” калимасини нотўғри таьвил қила бошлайди. Ва натижада, Аллоҳ таоло ўзи учун исбот қилган яна бир сифатни нафий қилади.  Фажр сураси; 22 оятдаги “وَجَاءَ رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفًّا صَفًّا(Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келсалар) сўзидаги “келсалар” маьносини таьвил қилишлари ҳам мана шулар жумласидандир. Бундай таьвил қилгувчилар ўзларининг ушбу янглиш ишларига Аллоҳ таолони ташбиҳ кўринишлари ва янги пайдо бўлишлик каби Унинг зотига зид бўлган сифатлардан покламоқчи бўладилар. Аммо бунинг оқибатида, улар Аллоҳ ўз зотига нисбат берган сифатларни ёлғонга чиқазишдек яна бошқа адашишлик кўчасига кириб кетадилар. Ваҳоланки, иккинчи ҳолатнинг хатари у қочмоқчи бўлган биринчи ҳолат хатаридан кам эмас.

Шояд сиз, бизнинг  “таьтийл”дан нимани қасд қилаётганимизни тушуниб етгандирсиз. Зеро, бундай таьтийллар ўз эгасини хатарли оқибатга олиб боради. Янада хавфлироқ томони шундаки, таьтийл асносида кишининг оёқлари беихтиёр куфр томонга тойиб кетиши мумкин. Калима, одатда, ҳақийқий луғавий мазмунда ёки  мажозий мазмунга кўчириб ўтказишни тақозо қилувчи омилларга кўра, мажозий мазмунда тушунилиши лозим.  “Таьтийл”да эса, калима юқоридаги ҳар иккала мазмундан ҳам маҳрум қолади. Таьтийл қилгувчи кимса калимани, ҳақийқий маьносида ишлатиш мумкин бўла туриб, ҳақийқий маьносида ҳам қолдирмайди, ёки зарурат, бошқа насслар ва ўзга далиллар тақозосига биноан, мажозий маьнога ҳам бурмайди. Мана шу тарздаги ҳолатларни “тилни таьтийл қилиш”, Қурьоннинг нозил қилиниш мақсадига зид келувчи маьноларга буришликни эса, “Қурьонни таьтийл” қилиш деб аталмоқлиги шубҳасиздир.

Ушбу бобда “таьтийл”нинг муқобилида “тажсийм” ва “ташбиҳ” туради. Бу дегани, оятларни зоҳирий маьноларда тушуниш оқибатида, Аллоҳнинг зотига нисбатан махлуқлар ва яратилганлар ҳаётига тегишли бўлган сифатларни тушунишликдир. Масалан, улар (луғавий маьноси “қўл” бўлган) “يد” калимасидан Аллоҳ таоло бизларда яратган маьлум бир аьзони ирода қиладилар. (Луғавий маьноси “эгалламоқ”, “ўрнашмоқ” бўлган) “الاستواء “  калимасидан эса, бизлардан биримизнинг курси ёки диванга ўрнашиб ўтирган каби ўтиришимизни тушунадилар. Араб тилидаги (луғавий маьноси “келмоқ”) “المجيء “ калимасидан бошқа бириси тарафга қадам босиб бориш учун қилинган ҳаракатни тушунадилар.  Ва ҳоказо, шу каби оятларни мана шу тарзда тушунмоқлик кишини, ишнинг сўнгида, Аллоҳ таолони ўхшашлик ва тенгликлардан покловчи муҳкам, қатьий оятларни ҳам таьвил қилишга мажбур қилади. Чунки мана шу тарздаги юзаки тушунишлар оқибатида, тажсийм ва ташбиҳли оятлар  билан Аллоҳ таолони бундай сифатлардан покловчи оятлар орасида зиддият юзага келади. Мазкур зиддиятга барҳам бериш учун улар муҳкам оятларни ҳам асоссиз равишда таьвил қилишга киришадилар.

Турли фирқа ва динлар тарихига назар ташланса, уларнинг айримлари “муьаттила” (яьни, Аллоҳнинг сифатларини бекорга чиқазувчи), айримлари эса “мужассима” (яьни, Аллоҳга махлуқлар каби жисмоният нисбати берувчилар) бўлиб қолганликларига гувоҳ бўламиз. Ҳар иккала тоифа ҳам, биз юқорида зикр қилиб ўтган жамловчи манҳаждан ташқарига чиқиб кетганлиги шубҳасиздир. Мана шу нуқта назардан, ҳар иккала фирқа мафкура ва ижтиҳод жиҳатидан аҳли сунна вал жамоа манҳажидан ташқарига чиққан ҳисобланади.

Мўьтазилалар, мана шу қабилда, мусулмон кишининг қиёмат кунида Роббини кўришини инкор қилганлар. Улар  Қиёмат сураси 22-23 оятлардаги “وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَاضِرَةٌ (22) إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ “ ( “У кунда чиройли юзлар бор. Ўз Роббисига назар солувчилар”) оятидаги ناظرة (назар солувчи) калимасини таьвил қилиб “мунтазир бўлувчи” маьносига йўядилар.  Соғлом фитратли ҳар бир араб билганидек, сиз ҳам биласизки, “назар ташлаш” билан “мунтазир бўлиш”нинг фарқи бор. Иккала калима орасидаги умумий фарқларни билишлик ҳеч қандай араб кишиси учун сир эмас. Биринчи калимани араблар ишлатадиган маьнодан  бошқа маьнога буриб, уни ўзга бир калима маьносига боғлашлик ботил таьвилдир. Бу икки калимани бир бирига боғлашликда ҳеч қандай яқин ёки узоқ боғлиқлик йўқдир. Бундай таьвиллар на узоқ, ва на яқин таьвиллар туркумига киради. Мана шу йўсинда қилинган таьвиллар ботил таьвиллар эканлигига шубҳа йўқдир.

Уларнинг навбатдаги ботил таьвилларидан бири, уларнинг Исро сурасидаги  وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولًا (Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз) оятидаги رَسُولًا  (пайғамбар) калимасини “ақл” деб тушунишларидир. Уларнинг ушбу оятни мана шу тарзда таьвил қилишларига сабаб, уларнинг, феьлнинг яхши ёки ёмонлигини баҳолашда ақл асос, деб билишларидир. Уларнинг наздида, инсон ақлининг ўлчови асосий шарьий миқёс ҳисобланиб, кишининг ақли қайси феьлни қандай баҳоласа, киши ўша феьлни ақли тақозосига кўра адо қилмоқлиги шарьий вожиб бўлиб қолади. Улар ўзларининг мана шу қарашларини исботлаш учун юқоридаги оятни ботил йўл билан таьвил қилганлар. Ва натижада, қавмга пайғамбарлар келмаса ҳам, уларни ақллларининг ҳукми улар учун шарьий асос ҳисобаланаверади, деганлар.

Аммо ояти карима улар қилаётган таьвилни қабул қилмайди. Зеро, “رَسُولً” калимасини Қурьони  каримда жуда кўп зикр қилинган ҳақийқий маьнодан бошқа маьнога буриш имконсиздир.  Бу калима Қурьонда шу қадар кўп такрорланганки, бу калимадан бошқа маьнони англаш мумкин эмас. Аллоҳ таоло “رَسُولً” калимасини бошқа оятларда турли услубларда такрорлаган чоғда ҳам, айнан мана шу маьнода баён  қилган. “رَسُولً” калимасидан  “пайғамбар” маьноси қасд қилинганлигини араб тили луғати тасдиқлайди ва мўьтазилалардан муқаддам яшаб ўтган мусулмон уммати бу калиманинг мана шу маьносига ижмоь қилганлар. Аллоҳ таоло Нисо сурасида  وَرُسُلًا قَدْ قَصَصْنَاهُمْ عَلَيْكَ مِنْ قَبْلُ وَرُسُلًا لَمْ نَقْصُصْهُمْ عَلَيْكَ وَكَلَّمَ اللَّهُ مُوسَى تَكْلِيمًا  (Ва биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик. Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди.) ояти ортидан    رُسُلًا مُبَشِّرِينَ وَمُنْذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا  ( Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ азийз ва ҳакийм бўлган Зотдир.) дейди. Мазкур икки оят, инсонларнинг қиёмат кунидаги, огоҳлантирувчи келган ёки келмаганлиги ҳақидаги ҳужжатлашмоқлик даьвосини йўққа чиқазиш учун пайғамбарлар юборилганлигига қатьий далилдир.  Ўша юборилган пайғамбарлардан айримларини  Аллоҳ таоло ҳазрати Муҳаммад с.а.в га  хабарини берганлиги, аммо кўплари эса зикр қилинмаганлиги ушбу оятдан маьлум бўлмоқда. Аллоҳ таоло ўзи юборган пайғамбарлар хабарларини ҳазрати Муҳаммад с.а.в га қисса қилиб келтирар экан,  ҳеч қайси оқил уларни “ақл” маьносида тафсир қилмаганлар. Ваҳоланки ақл эса, инсонларда аввалда ҳам бўлган, ҳозирда ҳам мавжуд бўлиб улар барча даврда ақлдан бирдек истифода қилиб келмоқдалар.

Яна мана шу тарздаги хато таьвиллардан айримлари, тасаввуф ва илми ботин ниқоби остида содир бўлади. Улар, ўзларининг хом-хаёл ва алахсирашларига асосланган ҳолда, Қурьон ва Суннат нассларини тафсир қиладилар. Улар ўзларининг тафсирларида араб тили, ёки далолат асослари, ёҳуд насслар тафсири қоидаларига мутлақо риоя қилмайдилар.  Ушбу турдаги бузуқ тафсирларга мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин. Соҳтакорларча тасаввуф либосини кийиб олган айрим кимсалардан қилинган ривоятни Олусий тафсир китобида нақл қилган. Бундай кимсалар Каҳф сурасидаги  مَجْمَعَ الْبَحْرَيْنِ  (икки денгиз жамланган жой) тафсирида оятни “шайх валояти билан мурид валоятининг жамланиши” деб таьвил қиладилар. Ҳазрати Мусо а.с  ва унинг ҳамсафари унга суяниб жойлашган  الصَّخْرَةِ (ҳарсанг тош) калимасини эса “нафс” деб тафсир қиладилар. Улар шунингдек, الْحُوتَ (балиқ) калимасини “дунё ва унинг зийнатларига бўлган севги билан тузланган қалб”, السَّفِينَةِ (кема)ни “шариат”, خَرَقَهَا (уни тешиб қўйди)ни “зоҳирни тарк қилиш ва ботинга эргашиш билан тешиб қўйди”,  الغلام(бола) калимасини “нафси аммора”, уни ўлдиришни эса “риёзат қиличи билан уни сўйиш”, дея тафсир қиладилар, ваҳоказо...Олусий тафсирига қаранг.

Баьзи кўзбўямачиларнинг, Аллоҳ таолонинг ҳазрати Мусо а.с ҳақларида ҳикоя қилувчи Тоҳа сурасидаги قَالَ هِيَ عَصَايَ أَتَوَكَّأُ عَلَيْهَا وَأَهُشُّ بِهَا عَلَى غَنَمِي وَلِيَ فِيهَا مَآَرِبُ أُخْرَى قَالَ أَلْقِهَا يَا مُوسَى (У: “Бу асоимдир, унга суянаман, у билан қўйларимга (барг) қоқиб бераман ва унда менинг бошқа ишларим бор”, деди. У: “Эй Мусо, уни ташла”, деди.) сўзларидаги العصا(асо)ни “дунё” дея тафсир қилганликлари ҳам бизга етиб келган. Уларнинг тафсирларига кўра, Аллоҳ таоло ҳазрати Мусо а.с га ташлашни амр қилган асодан мурод “дунё” бўлиб, Аллоҳ таоло Мусо а.с га дунёни ташлашни амр қилаётган бўлиб чиқади.

Ислом даьвосини қилувчи кўзбўямачилар шу тарзда хомхаёл ва фантазияларга берилиб кетдиларки, уларнинг мана шу хом-хаёлларини шарқшунослар, айниқса улар орасидаги ғаразгўйлари, шоду хуррамлик билан кутиб олдилар. Уларнинг фантазияларини йиғиб жамладилар ва ана шу асоссиз  ва вазнсиз кўпиклар билан ўз китоблари ва таьлифотларини тўлдирдилар. Энди фараз қилиб кўринг, агар ўша шарқшунослар ўзларининг “серҳосил” фантазияларини ҳам уларга қўшиб, уларни ҳам Исломдан қилиб кўрсатсалар нима бўлади. Балки улардан ҳеч бўлмаса биронтаси, ҳеч бўлмаса ичида ўзига ўзи “Шарқшунослар (инсофсизлари) билан бизнинг орамиздаги фарқ нимада? Ахир, ҳар иккаласи ҳам хом-хаёл ва гумонлардан иборатку.” деб айтар.

Яҳудий шарқшуноси Игнац Гольдциер (Goldziher) айтади: “Мутасаввифлар ботиний маьно ортидан кетиб, Аллоҳ таолонинг  وَاضْرِبْ لَهُمْ مَثَلًا أَصْحَابَ الْقَرْيَةِ إِذْ جَاءَهَا الْمُرْسَلُونَ(Сен уларга Пайғамбарлар шаҳар аҳолисига келган пайтни мисол қилиб келтир) оятидаги  الْقَرْيَةِ (шаҳар) ни “тана”, “пайғамбарлар”ни эса, “руҳ”, “қалб” ва “ақл” деб таьвил қилдилар.”[2]

Ҳолат қандай бўлишидан қатьий назар, илмий омонатдорлик мана шу қабилдаги хомхаёлдан иборат бўлган ботил таьвилларни “сўфийлик”ка нисбат беришга изн бермайди. Аммо кўплаб ёзувчилар,  уларнинг бошида мусташриқлар, ҳудди мана шу хатога йўл қўядилар. Ҳақиқий илмий тадқиқотчилар бу уммат тарихи давомида турли-туман зиндиқ ва ботинийлар чиқиб турганлигини яхши биладилар. Улар ўзларининг бузуқ фикрлари билан Ислом мафкурасига тасаввуф йўли орқали, тасаввуф ридосига ўраниб, унинг рангига бўянган ҳолда сизиб, яширинча кириб турганлар.  Аслида эса, уларнинг на Ислом билан,  ва на тасаввуф билан алоқаси бордир. Аслида улар ўзларининг бундай йўл тутишлари билан, инсонларни “ҳақиқат” номи остида ибоҳийликка (яьни, ҳеч қандай амр ва қайтариқсиз яшашга), “важд” (яьни, қалбнинг охиратга оид бўлган ғам, қўрқув ёки руьят каби нарсаларни ҳис қилиши) ва “фано”  (яьни, Аллоҳдан ўзга нарсаларни фано қилиш) номи остида турли туман зиндиқлик ва хулулга (яьни, Аллоҳ таолони баьзи бир махлуқлар сувратида кўриниши каби куфр аққийдаси)  етакламоқчилар.

Аммо ҳақиқий, соғлом тасаввуф масаласига келсак, у Ислом мағзидир. У мусулмон қалби тубида яшириниб ётган жавоҳирдир.  Ундан айри қолган Ислом эса, фақатгина зоҳирий сувратлар, кўринишлар ва шиорлардан иборат бўлиб олади. Тасаввуфсиз Исломнинг ҳоли, одамлар ўзаро бир бирларига кўз-кўз қиладиган зоҳирий зеб зийнат ва ғурурланиш манзараси кабидир.

Мана шу мағиз банданинг Аллоҳга бўлган рағбат ва раҳбатида намоён бўлиб туради. У банда қалбидаги Аллоҳга бўлган севги ва Ундан бўлган қўрқувни назорат қилиб туради. Натийжада, инсон қалби гина-кудурат, ҳасад ва дунё севгиси каби чанг ғуборлардан тозаланиб боради. Ундаги Аллоҳ муроқабаси, Унинг шариати ва аҳкомларига бўлган мустаҳкам боғлиқлиги кучаяди. Бандадаги Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан узоқ туриш йироқлашиш, эҳтиёткорлик ва Унинг вожиботларини ўрнига келтириш масьулияти ҳамда бандалар ҳаққларини адо этиш жавобгарлиги зиёдалашиб боради. Бу борадаги ишларнинг барчасида энг олий мисол саййидимиз Муҳаммад с.а.в, сўнгра умматнинг илк йўлбошчилари бўлмиш саҳобалар р.а дирлар. Мана бу ҳақийқат баёнидан сўнг, сизни “тасаввуф” ёки “тазкия” каби номланишлар муаммоси юқоридаги каби муҳим амаллардан тўхтатиб қўймасин. Ислом аввалида, Пайғамбаримиз с.а.в асри саодатларида ҳам мана шу жавоҳир билан зийнатланиш бор эди, фақатгина у маьноларда мужассам бўлиб, исмда гўё йўқдай эди. У замонларда фақатгина ҳақиқий ислом деган номгина мавжуд эди. Мусулмонлардан ўша ном орқали нафсни поклаш ва эҳсон даражасига чиқишга бўлган саьй ҳаракатни зиёда қилиш талаб қилинар эди. Маьлум бир вақт ўтгач, кўплаб одамлар орасида Ислом фақт зоҳиран зийнатланиладиган муайян рамзлардан ташкил топган мажмуага айланиб қолди.  Аммо ботинда эса, уларнинг қалблари зоҳирдаги рамзларга хилоф бўлган нарсаларни бажаришга киришиб кетди. Шундай бир даврда, раббоний олимлардан бир гуруҳи ташаббус билан чиқдилар. Улар  инсонлар қалбида Аллоҳ муҳаббати ва махофатини мавж урдириб турган, доимо Аллоҳ зикри ва муроқабаси ила уларни узлуксиз бардавом қилиб турувчи Ислом ҳақиқатини, ўша асрда юзага келган, фақатгина зоҳирдагина намоён бўладиган соҳта мусулмонликдан ажратиш вазифасига бел боғладилар.  Мана шу муборак вазифага бел боғлаган зотларга “мутасаввифлар” деб, ана шу қалб парвариши билан шуғулланишни эса “тасаввуф” дея хосладилар. Фақатгина номланишдаги фарқдан иборат бўлган тажовузнинг ҳеч қандай зарари йўқдир. Аксинча, мен, модомики бу ном ортида Ислом жавҳари, руҳияти бўлмиш Ислом мағзи турган бўлса, уни олқишлайман, ўзгаларни ҳам бунга даьват қиламан. Биз, кишининг дунёвий орзу истакларидан ҳеч қайси бирига фойда қилолмаган, охиратда эса фойда бермаслиги янада маьлум ва аниқ бўлган зоҳир ва шакллар билан кифояланиб қолиб, Ислом руҳияти бўлмиш тасввуфга бепарволик қилмаймиз ва уни тарк этмаймиз[3].

Ислом мағзини мустаҳкам ушлаган, унинг жавҳари рангларига бўялган ана шу зотлар, “сўфийлик таьвили”, “ботиний ғаввослик” номи остида Аллоҳнинг китоби билан ўйнашиш даражасидаги тубанликлардан олийдирлар, юқоридадирлар. Биз гувоҳ бўлган нарса шуки, улар аслида нассларни мустаҳкам ушлаган, уларни тафсир қилишда ўта эҳтиёткордирлар.  Мисол тариқасида имом Қушайрий р.а нинг “Латоифул ишарот” тафсирини ўқиб чиқинг.  Қушайрий р.а сўфийлар имоми ва улуғларидан бўлганлар. Бу кишининг тафсириларида насслар тафсири қоидаларига риоя қилишнинг энг юқори намунаси, анави бузғунчилар хатоларидан йироқликнинг эса олий мисолини кўрасиз. Шунингдек,  у кишининг тасаввуф одоблари дастури ҳисобида саналадиган машҳур рисоласини ўқиб чиқинг. Бу асарда китобхонни шариат меьзони ва ҳукмидан ташқарига чиқиб кетишдан  такрор-такрор огоҳ этганига шоҳиди бўламиз. Шариат эса, бу Қурьон ва Суннати  Саҳийҳа нассларида ворид бўлган нарсалар ҳисобланади. Мана бу нассларни эса, маьрифат манҳажи ҳамда нассалар тафсири қоидалари асосида тушуниб етамиз.

Ана шундай ҳақиқий тасаввуф намояндалари билан бир қаторда тасаввуф ва важди Илоҳийни ўзларига ниқоб қилиб олган, аммо шариат доираси ва қайдларидан ташқарига чиқиш учун шариат насслари ва ҳукмларини ўйинчоқ қилиб олган кимсаларни кўрсангиз, ҳайратланманг. Ахир уларнинг ҳолати билан, Ислом дини фиқҳи ва ҳукмларини ниқоб қилиб олган, аслида эса ботил таьвиллар йўли билан далиллар ва масдарларни оёқ ости қилиш ҳаракатида юрган кимсаларнинг деярли фарқи йўқ-ку!!! Ахир бундай кимсалар ҳам, Ислом шариати руҳияти ҳисобланмиш насслар лозим қилган ҳудудлардан ташқарига чиқиб кетмоқдалар-ку.

Биз, ўзларича нималарнидир ихтироь қилиб олган, фиқҳни ўйинчоқ сифатида кўрадиган анави кишилар туфайли, фиқҳ илмини умумий ҳолда биьдат илм, ботил ҳукмлар мажмуаси сифатида кўрмаймиз. Ҳудди шу каби, тасаввуф ниқоби ортида нассларни бузиб таьвил қилувчи анави зиндиқлар ўйинлари сабабидан, мана шу калима мазмуни остидаги барча илмларни аслсиз, ботил, бидьат ва зиндиқлик дейишга ҳаққимиз йўқдир.

Биз яна, юқорида баҳс қилган жамловчи манҳажнинг на муттафақ, ва на мухталаф қисмига мувофиқ келмайдиган ботил таьвилларга мисолллар келтиришда давом этамиз.

Бундай бузуқ таьвилларга мисол сифатида, иллюминат файласуфлар (масонларга яқин бўлган қараш эгалари) қарашларига кўра, “моддалар тури эьтиборига биноан яратилиш жиҳатидан қадимдир” даьвосини келтириш мумкин. Шунингдек, уларнинг ўлган жасадларнинг яна қайтатдан ҳашр бўлишини инкор этишлари, Аллоҳ таолонинг илмида барча нарсаларнинг тафарруоти ҳам маьлум эканлигини рад қилишлари ҳам мана шу турга мисол бўлади. Ушбу мазҳаб эгалари очиқ келган  нассларни ботил тарзда таьвил қиладилар ва ўзгаларни ана шунга даьват қиладилар. Уларнинг ботил фалсафаларининг нотўғри эканлигига далолат қилувчи, иборалари барча нарсаларнинг дастлаб йўқликдан яратилганлигига очиқ ва қатьий далолат қилувчи, ушбу ояти карималарни келтириб ўтамиз.

А) Аллоҳ таоло Анбиё сураси; 104- оятда “ كَمَا بَدَأْنَا أَوَّلَ خَلْقٍ نُعِيدُهُ وَعْدًا عَلَيْنَا إِنَّا كُنَّا فَاعِلِينَ  (Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваьдадир. Албатта, биз буни қилгувчимиз.) дейди.

Б) Юнус сураси; 4-оятда إِنَّهُ يَبْدَأُ الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ (У аввал бошда (барчани) Ўзи яратадир. Сўнгра ...уларни қайтарадир) дейилади. Моддалар яратилиш жиҳатидан қадим эмас эканлигига бўлган қатьий далолат, بَدَأْنَا (аввал бошда) ва يَبْدَأُ (аввал бошда) калималарига яширингандир. Улар, “халқ қилмоқ, яратмоқ”ни Аллоҳнинг қадимий сифатларидан, бу эса ўша моддаларнинг аслий жинси қадим эканлигини тақозо этади, деб таьвил қиладилар. Уларнинг ушбу таьвилларини тўғри деб фараз қиладиган бўлсак, у ҳолда юқоридаги сураи карималарда зикр қилинган калималар уларнинг ушбу таьвилларини йўққа чиқаради. Зеро, мазкур оятлар яратилиш муайян, маьлум бир вақт нуқтасидан бошланганлигига қатьий далолат қилмоқда. Араб тилидаги  َبْدَأ (бошлади) калимаси айнан мана шу маьнога далолат қилади.

Жасадларнинг ҳашр бўлишига қатьий далолат қилувчи нассларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин.

А) Аллоҳ таолонинг Ёсин сураси; 78-79-оятларида “وَضَرَبَ لَنَا مَثَلًا وَنَسِيَ خَلْقَهُ قَالَ مَنْ يُحْيِي الْعِظَامَ وَهِيَ رَمِيمٌ (78) قُلْ يُحْيِيهَا الَّذِي أَنْشَأَهَا أَوَّلَ مَرَّةٍ وَهُوَ بِكُلِّ خَلْقٍ عَلِيمٌ (79” (У Бизга мисол келтирди ва ўз яратилишини унутди. “Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!” –деди. Сен: “Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради ва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир”,-деб айт.) дейилади.

Б) Аллоҳ таолонинг Қиёмат Сураси; 3 ва 4 оятларида “أَيَحْسَبُ الْإِنْسَانُ أَلَّنْ نَجْمَعَ عِظَامَهُ (3) بَلَى قَادِرِينَ عَلَى أَنْ نُسَوِّيَ بَنَانَهُ (4 ” ((Кофир) Инсон  Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми? Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.) дейилади.

Аллоҳ таоло илми ҳамма нарсаларни; куллий ва жузьий барчаларини қамраб олганлигига қатьий далолат қилувчи нассларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин.

А) Аллоҳ таолонинг Аньом сураси; 59 оятида “وَعِنْدَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ لَا يَعْلَمُهَا إِلَّا هُوَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَمَا تَسْقُطُ مِنْ وَرَقَةٍ إِلَّا يَعْلَمُهَا وَلَا حَبَّةٍ فِي ظُلُمَاتِ الْأَرْضِ وَلَا رَطْبٍ وَلَا يَابِسٍ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُبِينٍ” (Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, барчаси Очиқ китобда бордир.) дейилади.

Араб тилининг умумий қоидаларидан хабардор бўлган ҳар бир араб, юқоридаги калималарни барчага маьлум ва машҳур бўлган, биз юқорида зикр қилиб ўтган маьноларда қўллайди. Киши олдида, маьлум ва машҳур ушбу маьноларни йўққа чиқазиш мақсадида ўша калималарни соғлом таьвил қилиш учун ҳеч қандай йўл йўқ эканлигига эса, бирон араб шубҳа билдирмайди.

Ибн Таймия р.а нинг фалсафа илмини танқид қилишлари, уни ўрганиш ва ўргатишни ҳаром санашлари ҳақидаги сўзлари маьруф бўлсада, аммо оламнинг яратилишига далолат қилувчи нассларга нибсатан тутган позициялари ажойибдир. Биз буни, инша Аллоҳ, ўрни келганда зикр қилиб ўтамиз.

Бугунги кунда одамлар орасида анави иллюминат файласуфлар мазҳабига яқин фикр билдирувчилар мавжуд. Бас, улар Аллоҳ таолонинг кофир ва мулҳидларга эьлон қилган азобларини фақтгина руҳий бўлади, деб биладилар. Улар, кофирлар дунёдалик чоғларида Аллоҳ таолонинг ҳаққини поймол қилганлари учун қаттиқ ҳасрат ва надоматдан шарманда бўладилар холос, деб эьтиқод қиладилар. Аммо ушбу раьй эгаларининг гапларини Қуроьний қатьий насслар билан солиштирсак, уларнинг бу сўзлари ноҳақ эканлиги, азобнинг эса  ҳам руҳга, ҳам жасадга бирдек бўлиши маьлум бўлади. Улар бундай фикрга келиш асносида,  араб тили ва қоидаларига мутлақо риоя қилмаганлар. Улар фақатгина ўзларининг фантазияларига асосланган ҳолда лафзларни зоҳирий маьноларидан бошқа маьноларга буриб юборганлар. Ахир улар, Аллоҳ таолонинг Нисо сураси; 56- оятидаги كُلَّمَا نَضِجَتْ جُلُودُهُمْ بَدَّلْنَاهُمْ جُلُودًا غَيْرَهَا لِيَذُوقُوا الْعَذَابَ  (Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа тери алмаштирармиз.)

Ва шу каби Воқеа сураси; 49-52 оятларидаги  قُلْ إِنَّ الْأَوَّلِينَ وَالْآَخِرِينَ (49) لَمَجْمُوعُونَ إِلَى مِيقَاتِ يَوْمٍ مَعْلُوم ثُمَّ إِنَّكُمْ أَيُّهَا الضَّالُّونَ الْمُكَذِّبُونَ (51) لَآَكِلُونَ مِنْ شَجَرٍ مِنْ زَقُّومٍ ٍ فَمَالِئُونَ مِنْهَا الْبُطُونَ (53) فَشَارِبُونَ عَلَيْهِ مِنَ الْحَمِيمِ (54) فَشَارِبُونَ شُرْبَ الْهِيمِ (55) هَذَا نُزُلُهُمْ يَوْمَ الدِّينِ (56) نَحْنُ خَلَقْنَاكُمْ فَلَوْلَا تُصَدِّقُونَ (57) أَفَرَأَيْتُمْ مَا تُمْنُونَ (58) أَأَنْتُمْ تَخْلُقُونَهُ أَمْ نَحْنُ الْخَالِقُونَ (Айтгил: “Албатта, аввалгилар ва охиргилар. Маьлум куни, белгиланган вақтда, албатта, тўпланувчидирлар”.  Сўнгра, сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар. Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар. Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар. Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар. Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар. Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу!!! Биз сизларни яратганмиз, ишонсаларинг-чи! Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а! Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?!)  каби нассларга нима деб жавоб берадилар?!

Яна шу тарздаги бузуқ таьвиллардан бир қисмини бугунги кундаги айрим тадқиқотчи ва замондош олимлар тарқатмоқдалар. Уларнинг наздида, бугунги ғарб ҳаёти ва маданиятига ҳамнафас бўлмаган ҳар қандай Қурьон ояти ва набавий ҳадиснинг маьнолари зоҳиридан бошқа маьноларга ботил шаклда таьвил қилинади. Уларнинг наздида, гўёки Қурьон ёки собит ҳадиси набавийлар насслари ва уларда ворид бўлган ҳукм ва ҳақиқатлар учун миқёс бўлган нарса бу -ғарб ҳиссиётидир.

Мана шу қабилда қилинган бузуқ таьвилларга мисол сифатида уларнинг малоикалар ҳақидаги таьвилларини келтириш мумкин.  Аллоҳ таоло Анфол сураси; 9 оятда: “إِذْ تَسْتَغِيثُونَ رَبَّكُمْ فَاسْتَجَابَ لَكُمْ أَنِّي مُمِدُّكُمْ بِأَلْفٍ مِنَ الْمَلَائِكَةِ مُرْدِفِينَ ” (Ўшанда Роббингиздан мадад сўраганингизда, сизни (сўровингизни) ижобат қилиб: “Албатта, Мен сизларга кетма-кет келадиган мингта фаришта ила мадад берувчиман”,- деди.) дея марҳамат қилади. Ҳозирги кундаги айрим замондош олимлар мазкур оятдаги фаришталарни “маьнавий руҳият” дея таьвил қиладилар. Уларнинг бундай таьвил қилишларига ягона сабаб, ояти карима зоҳириий маьноси ғарб кишиларининг фаришталар каби метафизик яратилмишларга ишонмасликлари сабаб холос.  Ғарбликлар кўзларига кўринмайдиган ҳар қандай мавжудотни гумон ва хурофот деб биладилар. Уларнинг қарашларидан келиб чиқиб ҳар қандай оятни бузавериш мутлақо нотўғридир. Бундай таьвил қилувчилар ояти каримадаги фаришталарни “саҳобалар қалбига солинган маьнавий қувват бўлиб, у саҳобаларни яна қайтатдан ғайратга ундаган”, деб тафсир қиладилар.

Агар сиз араб тилидан бохабар бўлсангиз биласизки, араб тилидаги الْمَلَائِكَةِ(фаришта) сўзи ва на узоқдан ва на яқиндан, ва на ҳақиқий ва на мажозий жиҳатдан “маьнавий руҳият” маьносини билдирмайди. У ҳолда, уларнинг Аллоҳ таолонинг ушбу оятини юқоридаги тарзда тафсир қилишларида бепарволик ва майнавозчиликдан ўзга нарса йўқдир. Илоҳий баёнда фаришталарнинг адади ҳам зикр қилинган. Яьни, мингта фаришта, дейилганки, бунинг “қувват”га нима алоқаси бор?! Мана шу қайд, ҳар қандай ақлий тасаввурларга юқоридаги каби тафсир қилишни мань қилиб қўяди. Зеро, қанча деган савол моддий нарсаларга нисбатан ишлатилиши барчага маьлумдир. Қувват, заифлик, ғазаб ва гўзаллик каби нарсалар эса, адад билан саналмайди. Сиз: “ фалончи элликта қувват билан фойдаланмоқда”  ёки “ фалончи йигирмата заифлик билан қийналмоқда” демайсиз. Агар диққат билан мулоҳаза қилиб кўрсангиз, Аллоҳ таолонинг бу ояти каримада нима учун малоикаларни муайян адад билан муқайяд қилиб қўйганлигинининг ҳикматини яққол кўрасиз. Аллоҳ таолонинг мазкур оятда малоикаларни адад билан муқайяд қилиши ҳикматларидан бири, баьзи одамлар калласига ўрнашиб қолган, Аллоҳнинг каломини енгил санаш, у билан ўз нафси ҳавоси хоҳишларига мувофиқ ўйнашиш каби иллатлар эшикларини ёпишдир.

Бу қабилдаги ботил тафсирлардан яна бири, Фил сурасидаги кетма-кет бўлиб келган тўп-туп қушлар тафсирига оиддир. Улар, мазкур қушлардан мурод чечак касаллигидир, дейдилар.  Улар Илоҳий баённи мазкур ажабтовур воқеага далолат қилувчи маьнодан бошқа маьнога буриб  тафсир қиладилар. Чунки ғарб кишиси қудрати Илоҳийга далолат қилувчи бундай нарсаларни ҳис этолмайди, бу каби фикрларни қабул қилолмайди. Ва натийжада, бундай “олимлар” ўша ғарб инсонларини қаноатлантириш учун бу каби бузуқ тафсир кўчасига қадам босадилар. Аммо сиз инсоф билан айтингчи, араб тили қоидаларидан бирортасига кўра, “тўп-тўп қушлар”ни “чечак касаллиги” билан алмаштириб келтириш мумкинми?! Бирон бир ақлли инсон, у ким бўлишидан қатьий назар, Аллоҳ таолонинг мана шу калима билан улар даьво қилаётган маьнони ирода қилганига ишонадими?! Ахир, Қурьон оятини мана шу тарзда тафсир қилган кимсалар, каллаларига келган хаёлларни тасдиқлаш мақсадида, наҳотки ўзларининг ақлий ишончлари ва ички ҳиссиётларини ёлғонга йўйсалар?!

Борди-ю, Абраҳа ва унинг қўшинларини Каьбани вайрон қилишдан тўсиб қолган нарса, улар орасида бир неча дақиқаларда тезлик билан тарқаган чечак касаллиги бўлса, уларни ер тишлатган нарса қушлар ва улар келтирган лойдан пиширилиб ясалган тошлар бўлмаса, у ҳолда Қурайш мушриклари қўлларидаги ўша воқеага шоҳид бўлган кишилар тарфидан битиб қўйилган битиклар қаердан келиб қолди?!  Агар ҳолат ҳақиқатдан ҳам улар айтаётгандек бўлса, нима учун Макка мушриклари Муҳаммад с.а.в келтирган Қурьони каримга қарши мана шу воқеани далил қилмадилар. Ваҳоланки, улар Қурьонни Муҳаммад с.а.в ижоди маҳсули деб билар эдиларку! Улар нима учун, фил воқеасини далил қилиб Қурьондаги қисса воқеьликка зид келишини бирон марта ҳам эсламадилар. Ахир, улар одамлар Муҳаммад с.а.в га ишонмасликлари учун ҳар ҳил чораларни қидирган ва уларни амалга татбиқ қилиб кўрган эдилар-ку.

Жоҳилият хабарларига мурожаат қилинса, улар орқали бизга етиб келган нарсалар Қурьон қиссаларининг айни тасдиқи бўлиб чиқмоқда. Яьни, Аллоҳ таолонинг Абраҳа ва аскарларига қарши бутун уфқни қоплаб олган қушларни юборганлиги, улар лойдан пиширилган тошларни отганликлари ва уларнинг ҳар бири бугунги кундаги ўқлар қиладиган ишни қилганликлари хабари берилади. Ҳатто кўплаб жоҳилият даври араб шоирлари кўзлари билан кўрган ўша ҳодисага атаб қасийда ва ашьорлар битганликлари тарих ва адабиёт китобларида мавжуддир.

Балки сиз, ушбу таьвил ва унинг эгаларини ҳимоя қилиб,  “тарих ва сийрат уломолари орасида, Аллоҳ таоло ўша йили Абраҳа ва қўшинларини чечак касалига мубтало қилган. Бундай тахминни бугунги кун замондош олимларигина зикр қилаётганлари, қушларни ҳам “чечак” деб таьвил қилаётганлари йўқ, деган одамни сўзини эшитгандирсиз. Улар бу сўзлари билан алдоқчилик қилмоқчилар ва “бу  уммат уламолари ҳамда имомлари орасида “қушлар”ни “чечак” касали дея амалда таьвил қилганлар аввалдан ҳам бор эканда, деб ўйлашингизни хоҳлайдиганлар мавжуд.

Ҳақиқатдан ҳам, тарих ва сийрат олимларининг кўпчилиги, ўша йили Абраҳа ва қўшинлари орасида чечак хасталиги пайдо бўлганлигини зикр қиладилар. Бу ҳақида ишончли саҳиҳ хабарларда ворид бўлган. Ибн Исҳоқ Ёьқубдан, у Утбадан ривоят қилишича, Араб ерида чечак касаллиги илк маротаба ўша йили кўрилди. Ушбу хабарни янада яхшироқ санад билан Икрима ҳам ривоят қилган. Ушбу ривоятларни қилган биронтаси “ушбу сурадаги тўп-тўп қушлардан мурод, мана шу касалликдир” деган гапни айтган эмаслар.  Шунингдек, ёки улар “уларнинг устига ёғган тошлардан мурод, мана шу касаллик эди” демадилар. Балки уларнинг барчаси, нассни таьвил қабул қилмайдиган очиқ–ойдин зоҳирий маьнода тафсир қилдилар. Чечак касаллиги, Аллоҳ таоло уларга намойиш қилган улкан оят саналмиш қушлар воқеасидан ташқари алоҳида бир азоб эди.

Уларнинг бузуқ таьвилларидан яна бири Дажжол ҳақидадир. Дажжолнинг исми ишончли хабарларда ворид бўлган. Ҳатто бу ҳақида шу қадар кўп саҳиҳ хабар собит бўлган-ки, у мутавотир даражасига етади. Улар мутавотир хабарлар орқали собит бўлган Дажжолни ғарб маданияти ва янги замонавий илмий ихтироьлар, деб таьвил қиладилар. Ваҳоланки, ҳадисда ворид бўлган нассларни ҳеч қайси жиҳатдан бундай таьвил қилиш имконсиздир. Бунга мисол сифатида Расулуллоҳ с.а.в. дан Муслим, Абу Довуд, ибн Можа ва Аҳмад р.а лар қилган мазкур ривоятни келтириш мумкин. Ҳадисни Навос ибн Сумьон р.а ривоят қиладилар: “Ул зот с.а.в саҳобаларига (Дажжолни) сифатлаб шундай дедилар: “ дарҳақиқат, у тўлқинсимон, жингалак соч, кўзи сўниқ, нурсиз бўлиб, мен уни ҳудди Абдул Уззо ибн Қотнга ўхшатаётгандекман. Бас, сизлардан уни топган киши унга (қарши) Каҳф сурасининг аввалини ўқисин. У Шом билан Ироқ оралиғини қасд қилиб чиққувчидир. У ўнгу сўлни вайронага айлантиради.  Эй Аллоҳнинг бандалари, (ўшал дамларда) саботли бўлинглар!!!”

Яна шундай бузуқ таьвиллардан бири Қурьонда ворид бўлиб, ҳазрати Ийсо а.с нинг ҳоли ҳозирда тирик эканлигига далолат қилувчи нассларни таьвил қилишларидир. Ул зот а.с тез орада қиёматдан аввал ерга тушадилар. Улар мана шу каби таьвил қабул қилмайдиган, маьнолари очиқ бўлган кўплаб саҳиҳ ҳадислардан юз ўгирадилар. Ва бунга ўша ҳадисларнинг оҳод эканлигини асос қилиб кўрсатадилар.

Бузуқ таьвил эгалари  Оли Имрон сураси; 55-оятдаги

 يَا عِيسَى إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ

(“Эй Ийсо, мен сени вафот қилдирувчи ва ўзимга кўтарувчиман...”)  каломидаги “مُتَوَفِّيكَ ” (сени вафот қилдирувчиман) калимасини “сени ўлдирувчиман” дея таьвил қиладилар. Уларнинг мана шундай таьвили وَرَافِعُكَ إِلَيّ (сени ўзимга кўтарувчиман” каломини “мартабангни кўтарувчиман” дея таьвил қилишга мажбур қилган. Аммо улар оятдаги إِلَيَّ (ўзимга) сўзига эьтибор бермаганлар. Оят агар улар таьвил қилган маьнода бўлса, у ҳолда Ийсо а.с нинг мартабаси ўлимидан сўнг Аллоҳ таолонинг мартабаси билан баробар бўлиб қолишини тақозо қилган бўларди! (Барчага маьлумки, бу мутлақо нотўғри маьнодир) Бу таьвилнинг бузуқ эканлиги ҳам луғавий, ҳам дийний миқёслар тақозосига биноан  очиқ ва равшан эканлигининг ўзи сизга кифоя қилади.

Оятнинг тўғри маьноси эса қуйидагича, яьни : “ албатта, Мен сени ҳимоя қилгувчиман. Модомики сен ерда мавжуд экансан, мавжудлик кунларингни мукаммал тўла қилгувчиман ва самога кўтарувчиман.” бўлади. Бу маьно эса, Ийсо а.с ўлимини тақозо қилмайди. Аксинча, “вафот” сўзининг мажозий маьноси  саналмиш “ўлим” маьносини йўққа чиқаради[4].

Ушбу калиманинг мазкур мажозий маьносини рад қилинишига сабаб бўлган очиқ далиллардан бири Нисо сураси; 157-158 оятлардир. Ана шу оятларда Аллоҳ таоло:

 “وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا (157) بَلْ رَفَعَهُ اللَّهُ”

(“Биз Аллоҳнинг Расули Масийҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик”, деганлари учун (уларни лаьнатладик). Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки, уни Аллоҳ Ўзига кўтарди) дейди. Юқорида зикр қилинган оятнинг қатьий маьноси шудир, яьни, “Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки, уни Аллоҳ Ўзига кўтарди”. Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини самога кўтариш орқали улардан яширди. Ва натийжада, улар Ийсо а.с ни ўлдиришга ҳам ёки уни осишга ҳам қодир бўлмадилар.

Бизнинг бундай маьнода тушунишимизга яна бир сабаб, маьлумки, араб тилида  بَلْ(балки) калимаси  икки бир-бирига зид нарса орасида ишлатилади. Масалан, сиз: “لست جائعا بل انا مضطجع” (мен оч эмасман, балки ётувчиман) демайсиз. Аксинча сиз “شبعان  لست جائعا بل انا” (мен оч эмасман, балки тўқман) дейсиз. “ما مات خالد بل هو تقي “ (Холид ўлмади, балки у тақводордир) демайсиз, “هو حي ما مات خالد بل ”(Холид ўлмади, балки у тирикдир) дейсиз.  ما قتل الامير بل هو ذو درجة عالية عند الله  (Амир ўлдирилмади, балки унинг Аллоҳ наздида олий даражаси бор) дейилмайди. ما قتل الامير بل هو ما زال حيا (Амир ўлдирилмади, балки у ҳали ҳам тирик ҳолда) дейилади.

Оятнинг маьносини мана шу мисолларга кўра тушунадиган бўлсак, у ҳолда “улар ўйлаганларидек, яҳудлар Ийсо а.с ни ўлдирмадилар, балки Аллоҳ таоло уни уларнинг орасидан тирик ҳолда тортиб олди ва самога кўтарди) бўлади. Кўриб турганингиздек, оятнинг маьносига кўра, Ийсо а.с нинг ҳали ҳам тирик эканлиги очиқ ва равшандир. Юқоридаги оятлар ортидан “وَإِنْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلَّا لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكُونُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا” ( Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимидан олдин иймон келтирмаса. Қиёмат куни эса, у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур.) оятларнинг келиши ҳам ушбу маьнони янада таькидлайди. Оятдаги قَبْلَ مَوْتِهِ (унинг ўлимидан олдин) даги هِ (унинг) замири саййидимиз Ийсо а.с га оид эканлиги маьлумдир. Бу эса, ҳазрати Ийсо а.с нинг ҳали ўлмаган эканликларига иккинчи қатьий нассдир. Оятдаги ҳазрати Ийсо а.с ни Аллоҳнинг набийси ва бандаси эканлигига иймон келтирадиган “аҳли китоблар” дан мурод, Ийсо а.с тушган чоғларида мавжуд бўлган, ўша даврда яшайдиган аҳли китоблардир.  Бу ҳақида кўплаб саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган.

Юқорида биз зикр қилган турли-туман мисоллар, ўйлаймизки, сизга бу борада кифоя қилади.

Насслар тафсирида фосид таьвилларга олиб борувчи, муттафақ бўлган манҳаж тақозосидан ташқарига чиқиб кетган хато ва янглишларга ундовчи омилларни ўрганиб чиқувчи тадқиқотчига маьлум бўладики, уларни бу нарсага олиб борувчи омиллар асосан иккита нарсада жамланади.

Биринчи омил: саҳиҳ насслар ва содиқ хабарлар устидан ақлни ҳакам санашда ҳаддан ошиш. Яьни, бу дегани, ақлни тоқатидан ташқари нарсага зўрлаш, агар насслар орқали ворид бўлган ишончли хабарлар бўлмаса, ақлнинг ўзи тўғри юра олмайдиган соҳаларга ақлни етаклаш, демакдир.

Иьтизол мафкурасининг ҳақ йўлдан оғиб кетиши борасидаги кўзга кўринган манҳажий хатолариларидан бири мана шудир. Улар юнон фалсафаси таьсири остида бу мафкурани оёққа турғаздилар, ғалаёнга келтирдилар. Улар, саҳиҳ нақллар топа олмагач, олдиларида унга суяниш учун қатьий, зонний ва гумонларга тўлиб қоришиб, аралаш-қуралаш бўлиб кетган, буларнинг барчасини бирдек ўзида жамлаган ақлдан бошқа нарсани топмадилар. Натийжада, улар ҳақ ва ноҳақлардан иборат бир бўлган мажмуани қўлга киритдилар.

Аввалги мўьтазила мазҳаби йўл қўйган манҳажий хатони бугунги кундаги ғарбпараст кимсалар ҳам айнан такрорламоқдалар. Уларнинг оёқлари айнан мана шу нуқтада тойиб кетмоқда. Улар ғарб маданияти “уммонига” ғарқ бўлиб кетган кимсалар бўлиб, улар фақат моддалар атрофида айланаверадилар. Ваҳоланки сиз, улар “табиат” деб номлайдиган мажмуада бутун борлиқ устидан мутлақ ҳукмронлик қилиб, уни тасарруф этиб турган султону ҳокими бўлмиш ягона Зот бор эканлигини мушоҳада қилмоқдасиз.  Шунингдек, бундан ташқари, кўзга кўриниб турган бу борлиқ ортида ғайб олами бор эканлигини, унинг бор эканлиги кўзга кўринмас махфий илдизларда яшириниб ётганлигини ва унда бу  тартиб низомининг сири ҳамда уни ўзи хоҳлагандек идора қилиб турган қудрат қўли бор эканлигини ҳис қилмоқдасиз. Ғарб ҳазораси эса, бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди, бир нафас ҳам бу нарсалар олдида тўхтаб ўйга толмайди, ёки уларга ибрат назарини ташламайди. (Бу ўринда яна шу нарсани билдириб ўтмоқчимиз; биз “ғарб ҳазораси” дер экан, ушбу ҳазора кишилари ва намояндаларининг барчасини назарда тутмоқдамиз. Зеро, бугунги кунда ғарб ҳазораси айрим вакиллари ҳам метафизик олам ҳақида бош қотира бошладилар. Улар кўзга кўринмас олам ҳақида баҳс юрита, китоблар таьлиф қила бошладилар. Аммо ғарб ҳазорасининг асосий оқими ҳамон ўз ўзанини ўзгартирмади. Улар ҳали ҳам метафизик оламга нисбатан кичкина саналмиш моддий, материалистик олам ичида ҳаракатсиз ва ҳаяжонсиз ҳолатда ўз оқимини давом этдирмоқда.)

Кўзлари ғарб ҳазораси оқими билан қамашиб қолган, ҳали ҳануз кўзлар очилмаган анави турдаги кимсалар ғайб олами, ушбу коинот низомини бошқариб турган, идора қилиб турган буюк, яширин Султон ҳақида сўз юритувчи насслар борасида анча мунча машаққатга тушиб қоладилар. Ва натийжада, ушбу машаққатдан қутулишнинг энг яхши чораси сифатида, насслар зоҳирини ҳурмат қилиш, аммо ботинда эса унга тажовуз қилиш йўлини танлайдилар. Улар мана шу мақсад йўлида, оят ва ҳадисларни бирон қоида ва қолипга тушмайдиган, одатда ғойри мақбул бўлган таьвиллар қилишга ҳаракат қиладилар. Биз юқорида мана шу турдаги кўплаб ботил таьвилларни санаб ўтдик.

Мазкурлардан мулоҳаза қилиб, кечаги иьтизол мафкураси ва бугунги ғарб ҳазораси зийнатларига алданиб қолган мафкура ҳар иккаласининг заиф нуқтаси, бу ақлни тоқатидан ташқари нарсаларга мажбурлаш эканлигини кўриш мумкин. Уларнинг ҳар иккалалари ҳам ақлни, унинг учун қоронғу ва нотаниш бўлган йўлларга етакламоқдалар, уни ўзининг мутахассислиги бўлмаган соҳаларга зўрламоқдалар. Ваҳоланки, бу зулматли  ва нотаниш йўлларни ёритувчи восита танҳодир, у ҳам бўлса бутун коинотни яратган Зот тарафидан келган ишончли хабарлардир.

Иккинчи омил:

Иккинчи омил айрим мутасаввифлар нафсларида изғиб юрган ҳиссиётлар ва тушунчаларда ўз тимсолини топган. Уларнинг ўша ҳиссиёт ва тушунчалари уларни насслар маьнолари, қайдлари ва маьруф  ва собит далолатларидан йироқ бўлган хаёллар ва тасаввурлар кўчасига сиқиб боради. Улар ўзларининг чегара билмас ҳиссиёт ва тушунчалари билан у ёқ-бу ёққа изғиб юраверадилар.  Токи уларнинг ўша ҳиссиётлари насслар сарҳадларига етиб келгач, унга ҳам парво қилмасдан, гарчи улар луғат ҳамда манҳаж қоидаларига зид келса ҳам, уларни ўз нафсу ҳаволарига кўра, бузуқ таьвил гурзилари билан парчалаб ташлайдилар.  Бу турга мансуб бузуқ таьвиллар мисолларини юқорида келтириб ўтдик.

Бу мисоллардан сўнг, энди ўзимизнинг асл мақсад ва баҳсимизга қайтамиз. Ушбу баҳслар ортидан, ҳеч қайси тадқиқотчи ва мутафаккирга яширин бўлмаган очиқ-ойдин ҳақиқатни билиб олиш лозим.  Бу ҳақиқат шулки, биз юқорида мисоллар орқали келтириб ўтган хатолар ва яширин бузуқликларнинг ҳеч қайси бирининг асосий сабаби уларнинг салафга бўлган мухолиф эканликлари эмас. Мазкур хатоликлар эгаларининг хатокор бўлишлари, уларнинг халаф бўлганликларидан эмас эди, балки ўша хатокорлар орасида замон жиҳатидан салаф бўлганлари ҳам бор эди. Ана шу хатоларни содир қилган кимсаларнинг айрим имомлари, яшаш даври жиҳатидан, илк уч асрни тамсил қилувчи салаф асри қаймоғини ташкил қилар эдилар. Бунга энг ёрқин мисол мўьтазилалардир. Аммо уларнинг салафлардан бўлишликлари улар тарафидан машҳур бўлган фикрий хато ва бузуқликларига каффорот бўлолмади.

Шунингдек, биз аввалроқ баён қилиб ўтган, уларнинг ҳақ эканлиги ҳақида шубҳа билдириш имконсиз бўлган эьтиқодлар ва асосларнинг ҳақлиги, ўша эьтиқод ва асосларнинг салаф эьтиқоди бўлганлиги ва салафга тақлид қилиш зарурати нуқтаи назаридан келиб чиққанлиги туфайли эмас. Агар ўша эьтиқод ва асослар салафнинг эьтиқоди ва асослари бўлганлиги учунгина уммат орасида мақбул бўладиган бўлса, у ҳолда ана шу илк уч асрда ҳам юқоридаги усулга ёки унинг айримларига мухолиф чиққан кимсалар мавжуд бўлганлигига нима дея оламиз?! Бу ўринда, ана шу илк уч асрни иттибоь, ҳақ ва ботил маьрифати хусусида “ягона қонун” билгувчи кишилар учун, яна бир савол пайдо бўлади.  Хўш, салафлардан бир қисмигагина эргашмоқ керакми? Ваҳоланки, уларнинг барчаси салафга мансуб-ку? Уларнинг ҳаммаси салаф арконлари ҳисобланади-ку? Ёки уларнинг барчасига эргашмоқ лозимми? Ундоқ бўлса, гарчи уларнинг кўпчилиги ҳақ усулларга амал қилиб ўтган бўлсалар ҳам, бироқ уларнинг ичида камчилик бўлса ҳам муайян бир қисми, бу ҳақ усулдан четга чиқиб кетдилар-ку?

Аввал зикр қилинган ўша асос ва эьтиқодларнинг саҳиҳ эканлиги, анави хато ва янглишликларнинг ботил эканлиги, вақтга қараб эмас, балки умумий маьнода маьрифат асослари, хусусий маьнода насслар тафсири учун лозим бўлган жамловчи манҳаж орқалигина маьлум бўлди. Ўша жамловчи манҳаж ёғдусида ҳаракат қилган, унинг шартларига риоя этган, қоидаларига амал қилган кишилар Аллоҳнинг Сироти мустақиймига ҳидоят қилинади ва улар тўғри йўлдаги мўминлардан саналадилар. Модомики улар мана шу тарзда яшар эканлар, уларнинг пешонасига салаф асрида яшаш битиладими ёки Аллоҳнинг қазосида уларнинг халаф асрида яшашлиги раво кўрилганми, бунинг аҳамияти йўқдир.  Мазкур манҳаж чегараларига риоя қилмаганлар, ҳукмларидан йироқ яшаганлар, унинг зиёси ва далолатидан узоқлашганлар гумроҳлик ва залолат водийларида сарсон бўладилар, бидьат ва саботсизлик йўлларида оёқлари тойиб, ҳақ йўлдан қулаб кетадилар. Бу тур кишиларни, сиз салаф асри бошида кўрсангиз ҳам ёки уларни дунё ҳаёти битиши арафасида кўрсангиз ҳам, бу жиҳатларнинг аҳамияти йўқдир.

Демак, салаф асридаги солиҳларнинг инсонларнинг энг афзали саналиш ютуқлари, уларнинг ўша асрда яшаганликлари билангина қўлга киритилган ютуқ саналмайди.  Балки уларнинг афзалликлари асосий сабаби, уларнинг, хоҳ фитратан, хоҳ дироятан, хоҳ илм жиҳатидан бўлсин, биз танишиб чиққан ўша манҳажга қатьий амал қилишлари эди. Ҳа, бунга қўшимча равишда уларнинг Расулуллоҳ с.а.в асрларига яқин эканликлари ҳам улар учун устунлик касб қилади. Зеро, уларнинг айнан мана шу устунликлари уларга мазкур манҳажга амал қилишларини қулайлаштирди ҳамда уларни улардан кейин юзага келган ва атрофни лойқалаб ташлаган хатолардан узоқ бўлишларига  сабаб бўлди.

Ҳудди шу каби, салафлардан кейинги асрда келган кўплаб кишиларнинг қабоҳати ёки ҳақдан оғиб кетишликлари сабаби, бу  уларнинг дунёга салафлардан кечроқ келишлари эмас эди.  Уларнинг қабоҳат ва разолати сабаби, бу уларнинг маьрифат йўлида юриш мобайнида манҳажга риоя қилмасликлари эди. Ўша риоясизлик оқибатида уларни ҳавои нафс ўз доимга тортди ва улар залолат ва гумроҳлик  водийларида қолиб кетдилар. Бундан ташқари, улар салафлардаги мавжуд хусусият, яьни, пайғамбаримиз с.а.в га яқин замондош бўлиш хусусиятидан маҳрум эдилар. Натийжада, шаҳват изғиринлари, турли оқим ва ботил мазҳаблар уларни осонликча ўз домига тортиб кетди. Бундай бузуқ оқим ва мазҳаблар, айниқса  кейинги асрларда янада кенг қулоч ёйди ва урчиб кетди.

Келгуси фаслда биз, далолати ва усулий манҳажига кўра турли эҳтимоллар ва тафсирлардан холи бўлмаган хилофий масалалар ҳақида баҳс юритмоқчимиз. Зеро, ўша манҳаж қоидасига биноан ихтилофли бўлмиш масалалалар борасида уламолар ижтиҳод қилганлар. Ана шу мисоллар орқали мазкур ҳақиқат ойдинлиги янада равшанлашади. Биз келтирмоқчи бўлган мисоллардаги уламолар ихтилофлари, раьйлари, мазҳаблари уларнинг муттафақ бўлган манҳаждан ўзгача бўлганлиги ёки ундан ташқарига чиқиб кетганлиги учун эмас,  балки уларнинг ўша раьй ва мазҳаблари муттафақ манҳаж салатанати идораси остида, доираси ичида бўлган ихтилофлардир. Бас,  уларнинг барчаси Аллоҳнинг сироти мустақийми узра, жамловчи манҳажни муршид сановчи зотлар саналадилар.  Уларнинг ҳеч қайси бири иттибоь ва илтизом борасида бир-биридан авло эмаслар. Шунингдек, уларнинг ҳеч қайси бири, агар тасаввур қилиш жоиз бўлса, бир-бирларини ҳақ йўлдан оғиш ва бидьатчиликда айблашга ҳақлари йўқдир. Ана энди, кейинги фасл баёнига киришамиз.

Саҳиҳ ёки ботил эканлиги қатьий бўлмаган масала ва раьйлар

Ушбу фаслда, биз юқорида танишиб чиққан манҳаж тақозосига кўра, ҳақ ёки ботил ҳукмини қатьий бериш имконсиз бўлган масалаларга доир мисол ва намуналар келтириб ўтамиз. Мисолларда келадиган масалалар ҳукмини қатьият билан ҳақ ёки ботил деб айтиш, уни мутлақ аниқлаш имконсиздир. Зеро, биз танишиб чиққан манҳажнинг ўзи шуни тақозо этади. Ҳукмини қатьийлаштириш имконсиз эканлигининг бир сабаби, ўша манҳажнинг ўзидаги ихтилофли нуқталарга боғлиқдир. Бу нуқталардан айримларини бироз аввал зикр қилиб ўтдик.  Бошқа сабаби эса, ўша ҳукмни татбиқ ва амалга ошириш чоғида пайдо бўлади. Яьни, муаммо масаланинг аслида эмас, лекин муаммо, усул уламолари таьбири билан айтганда, ўша ҳукм иллатини топишдадир. Масаланинг асли ихтилоф ва тортишув ўрни эмас, балки ўша масаланинг иллатини топиш чоғида ихтилоф юзага келади.

Биз қуйида –Аллоҳнинг тавфиқи ила- бу турга оид айрим мисолларни келтириб, унинг эҳтимолли жиҳатларини ёритиб ўтамиз. Зикр қилинмоқчи бўлган мисоллардаги юзага келган ихтилофлар ўша манҳаж доираси ичида, унинг салатанати остида юзага келгандир. Ўзларини салафийлар деб сифатлайдиганлар, айнан мана шу мисолларни,  ўзлари билан уларни бидьатчилар деб номлайдиган кишилари орасидаги девор, тўсиқ сифатида қоим қиладилар. Улар ўзлари қабул қилган, қалблари таскин топган раьйлари ҳамда ижтиҳодларини, фақат уларгагина, ўша олий Исломий жамоатга мансубилқозонтирувчи  асосий васийқа сифатида кўрадилар. Ва улар мана шу олий Исломий жамоатга “салафийлик” номини танлаганлар.

Аммо, биз мазкур масалаларга оид ихтилофларнинг боислари, омиллари ўша муттафақ манҳаж асослари ичида пайдо бўлганлигини кўрамиз. Бу манҳажнинг баёни ва унинг ақоид ҳамда аҳкомларни таниш борасида ягона меьзон эканлиги аввалги фаслларда келтириб ўтилди. Бунга кўра, мазкур масалаларда ихтилоф қилувчи ҳеч қайси тараф ҳидоятни фақат ўзигагина хослаб олиш, иккичи тарафни эса, залолатда айблашга ҳаққи йўқдир. Ҳудди шу каби, ихтилоф қилувчи тарафларнинг ҳеч қайси бирининг, мана шу ижтиҳодий ихтилоф оқибатида, ягона Исломий умматнинг тақсимотида бидьат яратишга ва ҳар бир қисм мусулмонларга алоҳида исм ва лақаб қўйиб олишларига ҳаққи йўқдир. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло уларга бундай қилишга изн берган эмас, уларнинг бунга далиллари ҳам йўқ. Уларга бу ҳам етмаганидек, улар ўзлари тарафидан, ўз чиройли гумонларига кўра, ўша гуруҳга мансуб бўлган қисм мусулмонларга рушд ва тўғрилик ҳукмини берадилар. Улар чақираётган гуруҳга мансуб бўлмаган мусулмонлар қисмини  эса, залолат ва гумроҳликда айблайдилар.

Хуллас, биз айтиб ўтмоқчи бўлган мисол ва намуналарни асосан уч асосга  бўлиш мумкин.

Биринчиси:  муташобиҳ насслар. Аллоҳнинг сифатларига оид бўлган оят ва ҳадислар мана шу туркумга киради.

Иккинчиси: бидьат; унинг таьрифи ва ҳукми.

Учинчиси: тасаввуф ва унга тегишли бўлган баҳс ҳамда тушунмовчиликлар.

Мана шу уч асосни ягона бир жамловчи асос номи остида, яьни “бидьатлар”  номи остида жамлаш мумкин эканлиги барчага маьлумдир. Бироқ биз уларнинг ҳар бирини моҳиятини билиш мақсадида мазкур уч асос нуқтаи назаридан ўрганишни афзал кўрдик. Бундан кўзланган мақсад,  улардаги умумийликларни баён қилишдан кўра уларга яширинган фарқларни зикр қилиб ўтишни лозим кўришдир.

[1] (“Исломий ҳукумат” 25 саҳифа; Эрон чопи;  “мен беш йилдан буён, эронлик шийьа олим биродарларимизнинг айримларидан бу нарсаларнинг Ислом асослари ва муҳим қоидаларига қандай қилиб мувофиқлаштириш мумкин эканлиги ҳақида сўрадим. Шунда улар “ бу таржимон тарафидан йўл қўйилган адашмовчиликдир!” дедилар. Аммо энг таажжубланарлиси ушбу китоб ўшандан бери беш маротаба қайта нашр этилди, бироқ таржимоннинг адашмовчилиги эса ҳануз ўшандоқ турибди.”

[2] Игнац Гольдциернинг  “Ақийда ва шариат” китоби; 157 бет.

[3] (ушбу  бахсга доир янада кенгроқ маьлумот олмоқчи бўлсангиз, муаллифнинг “барча инсоний жамиятлар паноҳи исломдир” китобидаги “Бидьатчилик муаммоси ва (суннатга) эргашмаслик орасидаги виждоний тарбиямиз”  фаслини ўқиб чиқинг

[4] Замахшарийнинг “Асосул балоға” асарига қаранг.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
18савол. Муҳаммад савнинг 625 йил Бани Қурайза қабиласини қатл қилиши Исломнинг шафқатсизлиги, зулмкорлигидан, ҳисобланади. Муҳаммад сав Мадинада бир кунда 700та давоми...

3688 20:44 / 22.04.2017
Ҳанафий мазҳаби ибодат, муомалот ва бошқа барча соҳаларда Қуръон ва Суннатдаги қоидаларнинг хулосаси экан. Буни қандай тушуниш керак Масалан, бугунги кунда давоми...

776 10:14 / 11 декабрь
Уламолар масалаларни диққат билан ўрганиб, таҳқиқ қилишади. Шунинг учун бир масалада турли ўлкаларда авлоддан авлодга маълум бир фатвога кўра амал қилиб давоми...

572 13:52 / 20 ноябрь
Бундан бир неча ой аввал Кореяда меҳнат қилаётган бир ватандошимиз инстаграм саҳифасида бир китобни кўриб қолибди. Бу китоб корейс тили марказида ўқитилаётган давоми...

4542 18:00 / 19.01.2021