1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Жаннат боғлари

11:44 / 22.09.2025 1030 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا مَرَرْتُمْ بِرِيَاضِ الْجَنَّةِ فَارْتَعُوا، قَالُوا: وَمَا رِيَاضُ الْجَنَّةِ؟ قَالَ: حَلَقُ الذِّكْرِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон жаннат боғларининг ёнидан ўтсангиз, сайл қилинг», дедилар. Мен:

«Жаннат боғлари нимадир?» дедим.

«Зикр ҳалқалари», дедилар».

Бу ҳадиси шарифдан зикр ҳалқаларининг фазли очиқ-ойдин кўриниб турибди. Улар жаннатнинг боғлари деб аталмоқда.

Демак, ким ёруғ дунёда зикр ҳалқаларига кирса, жаннат боғига кирган бўлади.

Ким зикр ҳалқаларига кириб, зикр қилса, жаннат боғида сайл қилган бўлади. Мўмин банда учун ҳар куни бир неча бор жаннат боғига кириш, унда сайл қилиш имкони берилган экан. Бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишимиз лозим. Зикр ҳалқаларига киришимиз жаннат боғига кириш эканини англаб етмоғимиз керак. Ўша ўзимиз кирган жаннат боғида кўпроқ сайл қилиб қолишга ҳаракат қилишимиз, бу фазилатга таниш-билишларни, ёру дўст, бола-чақаларни ҳам чорлашимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қишлоқни кўриб, унга киришни хоҳласалар .Аллоҳумма давоми...

859 03:20 / 13.07.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу .Эй Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда давоми...

4415 09:40 / 07.09.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким эрталаб ёки кечқурун .Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,, Аллоҳга ҳамд айтиш давоми...

4702 16:02 / 13.12.2022
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1560 09:44 / 14.06.2025