1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Зикрнинг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дуонинг афзали «Алҳамдулиллаҳ»

04:51 / 23.09.2025 1095 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: أَفْضَلُ الذِّكْرِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَفْضَلُ الدُّعَاءِ الْحَمْدُ ِللهِ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Зикрнинг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ»дир. Дуонинг афзали «Алҳамдулиллаҳ»дир», деганларини эшитдим».

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Аллоҳ таолони зикр қилишни истаган бандаларга зикр лафзи нима экани ҳақидаги дастлабки дарсдир. Ким Аллоҳ таолони махсус лафз ила зикр қилишни истаса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўпроқ айтсин. Ўшанда энг афзал зикрни қилган бўлади, яъни одам боласи айтиши мумкин бўлган энг афзал лафзни айтган бўлади.

Кимдир ўзига берилган неъматнинг зиёда бўлишини сўраб дуо қилмоқчи бўлса, бу борадаги энг афзал дуо «Алҳамду лиллаҳ»дир. Чунки «Алҳамдулиллаҳ»да Аллоҳ таолога берган неъмати учун шукр маъноси бор.

Аллоҳ таоло: «Шукр ила неъматлар бардавом бўлур», деган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа давоми...

98106 14:05 / 09.07.2020
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоздан фориғ бўлсалар .Лаа илаҳа иллаллоҳу давоми...

1285 10:23 / 24.03.2025
Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У давоми...

3718 08:39 / 15.12.2018
. Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули Менга Аллоҳ азза ва жалладан сўрайдиган нарсани ўргатинг,, дедим. У зот давоми...

1192 09:39 / 05 январь
Аудиолар

229527 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148134 14:35 / 11.08.2021