1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир

15:12 / 27.05.2025 925 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва водий вилоятларининг бўлғуси ҳожиларига маърифий суҳбат қилиб бердилар.

Муфтий ҳазратлари маъруза аввалида зиёратчиларимизга бу диёрда Ҳақ таоло ваҳий нозил қилгани, Расул алайҳиссалом, саҳобалар яшаганлари, шу боис бу ернинг ҳурматини сақлаш, шукр ва зикрни кўпайтириш, тоат-ибодат, яхшиликларда бардавом бўлиш, гуноҳ-маъсиятлардан эса бутунлай сақланиш лозимлигини баён этдилар. 

Дилдан қилинган суҳбат чоғида шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ҳақ таоло Ўзининг ибодатига чақирган барча бандаларини яхши кўриши, Роббимиз муқаддас маконда дуога очилган қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилиши, шу боис дуоларни кўп ва хўп қилиши кераклиги, бунда Ватанимиз, давлатимиз раҳбари ва юртдошларимизни-да, унутмасликни алоҳида таъкидладилар.   

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мабрур ҳаж, яъни ҳеч қандай гуноҳ аралашмаган, қабул бўлган ҳаж қандай бўлиши, бунда тавба, ихлос, ҳалол-пок мол, эҳромнинг талабларига амал қилиш, ибодатни чиройли адо қилиш, зикру тасбеҳни кўпайтириш лозимлигига урғу қаратдилар. 

Суҳбат сўнгида қалблари ёришиб, кўзлари намланган зиёратчиларимиз муфтий ҳазратларининг барчанинг ҳажи мабрур бўлиши, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг бахту иқболини сўраб қилган дуоларига омин, дея қўл очдилар.

Айни кунларда Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда уламолар, имом-хатиблар ва элликбошилар томонидан ҳаж ибодатига оид илмий-маърифий суҳбатлар ҳамда савол-жавоблар давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2023 йилнинг 12 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади. Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган давоми...

1514 08:52 / 30.10.2023
Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан давоми...

2604 12:06 / 18.03.2020
Рим Папаси Франциск Ироққа қилган тарихий ташрифи доирасида Носириядаги қадимий Ур шаҳрига ташриф буюрди дея хабар беради iqna.ir манбаси. Папа у ерда Қуръони давоми...

2421 03:30 / 12.03.2021
Хабарга қараганда, Канадада фаолият кўрсатувчи Алберта мусулмон жамоатчилик билан алоқалар кенгаши AMPAC ва KychnerVaterlo мусулмон аёллар уюшмаси CMWKW исломофобияга давоми...

2071 08:40 / 22.02.2019
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021