1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Йўқолган бойлик қиссаси

00:00 / 11.03.2017 4116 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам бир куни кечаси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Эй имом, узоқ вақтдан бери бойлигимни бир жойга кўмиб, яшириб келардим. Энди ўша жойни унутиб қўйдим. Ушбу муаммони ҳал қилишда менга ёрдам бера оласизми?” деб сўради. Имом унга: “Бу фақиҳларнинг иши эмас. Мен бу муаммони қандай ҳал қилайин?!” дедилар-да, кейин унга: “Уйингга бориб, тонг отгунича намоз ўқи. Худо хоҳласа, молингни кўмган жойингни эслайсан” деб кўрсатма бердилар. 

Ҳалиги киши кетди ва уйига бориб, намоз ўқий бошлади. Озгина вақт ўтиб, намоз ўқиб турганда бирдан, бойлигини кўмган жойи эсига тушиб қолди. Намозини тезда ўқиди-да, бориб, молини кавлаб олиб келди. 

Тонг отгач, Абу Ҳанифанинг олдиларига келиб, молини топганини айтиб, ташаккур билдирди ва сўради: “Кўмган жойимни эслашимни қаердан билдингиз?” Имом шундай деб жавоб бердилар: “Сен намозга киришганингда шайтон сени ҳеч тарк қилмайди ва сени намоздан чалғитиш учун турли нарсаларни, жумладан, бойлигингни кўмган жойингни ҳам эсингга солишини билдим”.  


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биродарингга минг динор қарз берсанг ва қийматни уч ойдан сўнг қайтаришига келишсанглар, сен ўша кундан бошлаб то муддат якунига қадар кунига 1000 динор маблағни давоми...

4616 06:26 / 10.10.2023
Болалардан ақлли жиҳозлар смартфон, ноутбук ва бошқа гаджетларни баъзида ман этиш тарбиянинг шартлари, вожибларидандир. Ўйлаб кўрингСиз неча йилда шакллантирган давоми...

6590 11:36 / 17.05.2021
Бир ҳаким зотдан .Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз, деб сўрашди. Донишманд табассум билан деди .Ит мени тишласа, мен ҳам уни тишлашим керакми,

3788 01:00 / 13.09.2018
Шу биргина оят хусусида фикр юритиб кўр .Иймон келтирганлар учун қалбларнинг Аллоҳ зикрига ва нозил бўлган ҳаққа юмшаши, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши давоми...

2086 03:48 / 10.12.2019
Аудиолар

232021 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150534 09:35 / 11.08.2021