Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Болалардан ақлли жиҳозлар (смартфон, ноутбук ва бошқа гаджетлар)ни (баъзида) ман этиш тарбиянинг шартлари, вожибларидандир. Ўйлаб кўринг!
Сиз неча йилда шакллантирган тарбия ва хулқни (телефонида кўрган) биргина (ярамас, беҳаё) лавҳа ёки қайсидир бузғунчининг биргина рисоласи унинг ҳаётини бузиб ташлайди...
Арзимас далиллар билан ўзингизни оқлаб, ҳужжат келтирмай қўяқолинг!
Ахир фарзандларимиз бизга омонат ва масъулиятдир. Қиёмат куни улар учун ҳисоб қилинамиз.
Агар сенга бири Аллоҳ учун ва бири дунё учун бўлган икки иш рўбарў келиб қолса, охиратга оид насибангни дунёга оид насибангдан устун қўй. Чунки дунё ўтиб кетади,
давоми...
1305 14:15 / 16.04.2025
Жаннат сўрасанг, .Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман,, деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор..Аллоҳим, ҳисобкитобсиз, азобуқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил,, дегин.
2110 08:15 / 30.12.2019
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадиларБеш нарса бадбахтлик аломатидирҚалбнинг қаттиқлигиКўзга ёш келмаслигиҲаёсизликДунёга рағбатУзун орзу ҳоюҳавас.
4229 21:45 / 19.04.2017
Мақсадсиз инсон рулсиз кемага ўхшайди. Иккови ҳам охири бориб харсанг тошга урилади.
3459 06:05 / 02.10.2018