1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Бир дирҳам қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл фақиҳлардан бирининг олдига келиб: “Акам вафот этди. Ундан 600 дирҳам пул қолди. Ўша молни тақсим қилинганда, менга фақатгина 1 дирҳам тегди” деди. Фақиҳ бир оз ўйланиб турди-да, кейин ҳалиги аёлдан: “Эҳтимол, вафот этган акангнинг хотини, онаси, иккита қизи ва ўн иккита акаси бордир?” деб сўради. Аёл ҳайрон бўлиб: “Ҳа, шундай” деб жавоб берди. Кейин фақиҳ аёлга вазиятни қуйидагича тушунтирди: “Албатта, бу бир дирҳам сенинг ҳаққингдир. Улар сенга зулм қилишмаган. Марҳумнинг хотинига 600 дирҳамнинг саккиздан бери тегади. Бу 75 дирҳам бўлади. Иккита қизига учдан иккиси тегади. Бу 400 дирҳам бўлади. Онасига олтидан бири тегади. Бу 100 дирҳам бўлади. Қолган 25 дирҳам эса, ўн иккита акасига ва сенга бўлиб берилади. Эркак киши аёл оладиган улушнинг икки баробарини олади. Шундай қилиб, ўн икки аканинг ҳар бирига 2 дирҳамдан, сенга эса, 1 дирҳам тегади”. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
16. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу дедилар Гап дори кабидир. Агар уни озайтирилса, фойда беради. Агар уни кўпайтириб юборилса, ўлдирадиrdquo.17. Бир донишманддан quotСизни давоми...

4061 05:00 / 07.03.2017
Замонларнинг энг ёмони ndash одамларнинг қадрқиммати аралаш бўлиб кетган замондирКичик катта бўлиб қоладиКатта кичик бўлиб қоладиЖоҳил олим бўлиб қоладиОлим давоми...

4090 09:25 / 06.07.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламquotРамазонни топсада гуноҳлари кечирилмаса, у киши битсинquot дедилар.

3438 07:51 / 16.06.2017
Бир кишига .Гоҳида танҳо қолишга қандай сабр қиласиз, дейишди. У шундай деди .Роббим билан суҳбатлашиб ўтираман. У Зотнинг менга гапиришини хоҳласам, Қуръон давоми...

1977 08:06 / 06.06.2020