1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг насиҳати

00:00 / 11.03.2017 3484 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ваҳб ибн Мунаббаҳ Ато Хуросонийнинг олдига келди ва унга: 

 “Ҳолингга вой, эй Ато! Мен сенга илмингни подшоҳлар ва дунё қуллари эшигига олиб боряпсан, демаганмидим? 

Ҳолингга вой, эй Ато! Эшиги сенга ёпиладиган, ўзини фақир қилиб кўрсатадиган ва сендан бойликларини яширадиганларнинг эшигига боряпсан-у, эшигини сенга катта очиб қўядиган, бойлигини сенга кўрсатадиган Зотнинг эшигига бормаяпсан” деб, ушбу оятни ўқиди: “Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди” (Ғофир, 60). 

Ҳолингга вой, эй Ато! Озгина дунёга рози бўлиб, кўп ҳикматга эга бўл. Кўп дунёга эга бўлиб, озгина ҳикматга рози бўлма! 

Ҳолингга вой, эй Ато! Агар сенга кифоя қилгудек мол-давлат сени ортиқчасидан беҳожат қилса, озгина мол сенга кифоя қилади. Борди-ю, сенга кифоя қилгудек мол-давлат сени ортиқчасидан беҳожат қилмаса, у ҳолда бутун дунё ҳам сенга кифоя қилмайди. 

Ҳолингга вой, эй Ато! Сенинг бу қорнинг денгизлардан бир денгиз, водийлардан бир водийдир. Уни фақатгина тупроқ тўлдиради”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бечора одамзотКамбағалликдан қўрққанидек дўзахдан қўрқса эди, икковидан ҳам қутулган бўларди.Дунёга қизиққанидек жаннатга рағбат қилса эди, икковига ҳам давоми...

2185 06:09 / 03.12.2018
Раҳмат эшикларининг энг кенг очиладиган пайти Рамазон ойида бўлади. Ким мана шу ойда кира олмадими, демак ундан бошқа пайт ҳам кира олмаслиги аниқдир.

3132 09:23 / 20.06.2017
Эҳтимол, сафардан қолганинг яхшиликдир.Эҳтимол, уйлана олмаётганингда ҳам баракот бордир.Эҳтимол, бир мансабдан четлатилганинг манфаатдир.Эҳтимол, фарзанд давоми...

4574 22:42 / 21.03.2017
.Сабр ва намоз билан ёрдам истанглар, Бақара сураси, 45оят.Йиғисиғи билан, нолиш билан, додфарёд билан, куйқўшиқ билан ёки одамзотдан эмас.

4084 07:10 / 27.12.2017
Аудиолар

232021 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150534 09:35 / 11.08.2021