1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Мен нега бунинг сўзини эшитмайин?!

00:00 / 11.03.2017 3953 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Жоруд ал-Абдий билан бирга масжиддан чиқиб, йўлда кетишаётганда бир аёлга дуч келишди. Ҳазрати Умар у аёлга салом бердилар, у алик олди ва деди: “Эй Умар, менга озгина вақт ажрат, сенга айтадиган гапим бор”. Ҳазрати Умар: “Гапиринг” дедилар. Аёл гап бошлади: “Эй Умар, кичкиналигингда Уккоз бозорида Умайр деб аталар эдинг. Йигитлар билан кураш тушиб юрардинг. Кейин ҳеч қанча вақт ўтмасдан Умар деб чақириладиган бўлдинг. Яна ҳеч қанча вақт ўтмай, мана, Мўминлар амири деб мурожаат қилишяпти сенга. Сенга насиҳатим, қўл остингдаги раийят, халқ борасида Аллоҳдан қўрқ!” 

Бу гапларни эшитиб турган Жоруд ҳалиги аёлга: “Сени қара-ю! Мўминлар амирига шундай гапларни гапиришга қандай журъат қилдинг?!” деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Уни ўз ҳолига қўй! Сен бу аёлнинг кимлигини биласанми? Бу аёл Аллоҳ сўзини осмонлар тепасидан эшитган Хавла бинт Саълаба-ку! Мен нега бунинг сўзини эшитмайин?!” деб жавоб бердилар. Бу гаплари билан у зот ушбу “(Эй, Муҳаммад!) Аллоҳ Сиз билан ўз эри ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Аллоҳ сиз иккингизнинг сўзлашувингизни эшитур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир” (Мужодала, 1) оятини назарда тутган эдилар.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон итоат қилувчилар ойи, ибодат қилувчи обидлар ҳамроҳи, Ўз фазли билан ҳидоят топиладиган ой, барча ойлардан устун бўлган шарафли бир ойдир.

3098 12:00 / 24.06.2017
Битта она ўнта болани парваришлай олади, лекин ўнта бола баъзан битта онани парваришлай олмайди.Онамни жаннат саййидаларидан қилгин, Аллоҳим

2966 04:05 / 09.09.2017
Рўзадорнинг аъзолари гуноҳдан, тили алдамчилик, фаҳш ва ёлғон сўздан, қорни таом ва ичимликдан, жинсий аъзоси жинсий қовушишдан тийилган бўлади. Мана шу шариатга давоми...

3832 01:09 / 25.06.2017
Роббингдан хавфу ражо орасида бўл, нафсингга эса тақиқ ва ҳадя орасида бўл Шунда бахтиёр бўласан.

2025 06:52 / 13.11.2018
Аудиолар

232010 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150523 09:35 / 11.08.2021