1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Муовия ибн Абу Суфён давридаги вилоятлар

12:09 / 31.03.2025 1527 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўша пайтда Ислом давлатида бир неча вилоятлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари бир неча амирликлардан ташкил топган эди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида олтита вилоят бор эди.

1. Шом вилояти

Шом вилояти асосий вилоят ҳисобланиб, унинг ҳудудлари жанубда Арабистон яриморолининг шимолидан бошланар, шимоли эса Турус тоғларигача етиб борар эди. Шарқда Фурот дарёсидан бошланиб, ғарбдаги чегараси Ўрта ер денгизигача етиб борган эди.

Бу вилоятда жумладан, Ҳимс, Қунсурайн, Антокия, Тароблус ва бошқа амирликлар бор эди.

2. Куфа вилояти

Ироқнинг шимоли, курдлар, Озарбойжон ва шу тарафдаги бошқа ерлар ушбу шаҳардан туриб бошқарилар эди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ва у кишининг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо мана шу шаҳарда фаолият олиб борган эдилар. Муовия розияллоҳу анҳу бу вилоятга Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳуни волий қилиб тайинлади. У киши волийликни яхшилаб адо этиб, гўзал ўрнак бўлди.

3. Басра вилояти

Бу вилоят Куфага яқин бўлса ҳам, Форс, Хуросон, Сижистон каби минтақалар айнан у орқали бошқарилар эди.

4. Хуросон вилояти

Бу вилоятга тегишли ерлар авваллари Басрага қарар эди. Муовия розияллоҳу анҳу ушбу вилоятга Зиёд ибн Абийҳни волий қилиб тайинлади. Ундан кейин бошқа волийлар ҳам у ерда иш олиб бордилар.

5. Мадинаи мунаввара вилояти

Асосий пойтахт бўлган Мадинаи мунаввара Ислом давлати учун энг аҳамиятли вилоят ҳисобланган, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, рошид халифалар ҳам Ислом давлатини мана шу шаҳардан туриб бошқарган эдилар. Ислом миллатининг етакчи кучлари – саҳобаи киромлар, муҳожир ва ансорлар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар ва уларнинг авлодлари мана шу муборак шаҳарда яшаб келганлар. Шунинг учун бу вилоятга волий бўлган шахснинг обрўси ҳам катта бўлар эди.

Маккаи мукаррама ва бошқа вилоятларнинг сиёсий аҳамияти кам бўлгани учун тарихчилар уларни камроқ эслашади.

6. Миср вилояти

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу бошчилигидаги фотиҳлар Мисрни фатҳ қилдилар ва уларнинг раҳбари у ерга волий бўлиб қолди.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўз даврларида Мисрга Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ розияллоҳу анҳуни волий қилдилар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг даврларида Мисрга бир нечта волийлар тайинланди.

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг даврида Мисрга яна Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу волий бўлди.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бадр қудуғи бизларга бадр маъракаси ҳақида сўзлаб берадиМенинг номим Бадр. Жойлашган жойим Макка ва Мадина орасида. Мусофир ва подачилар сувим борлиги учун давоми...

2621 11:30 / 22.01.2021
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

2602 06:00 / 28.05.2023
Имом, аллома, фақиҳ, усули фиқҳ илмининг олими, луғат билимдони, Хуросон аҳлининг пешвоси Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Шоший Шофеъий. .Қаффоли Кабир, номи давоми...

4052 18:45 / 24.01.2019
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Рум ерларини фатҳ қилишни ирода этдилар. Ҳамма тайёргарликлар кўрилиб бўлгач, Рум фатҳига биринкетин лашкар жўната давоми...

2448 14:48 / 22.02.2024
Аудиолар

222295 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

141283 14:35 / 11.08.2021