1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоби ҳақида

15:21 / 12.03.2025 1636 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зоҳид Абу Жаъфар Аҳмад ибн Ҳамдон Ҳирий, фақиҳ Абул Валид Ҳассон ибн Муҳаммад, Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад Шоракий Ҳаравий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Закариё Жавзақий, имом Абу Али (Абул Ҳасан Ҳусайн ибн Муҳаммад) Мосаржисий, Абу Нуъайм Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад Асбаҳоний ва бошқалар. Ҳозир ҳаммаларининг исмлари эсимда йўқ. (Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Хоразмий Барқоний (ваф. 425 йил) шулар жумласидандир.)

Дорақутний: «Имом Муслим имом Бухорийдан баҳраманд бўлмаганларида, асло бу мартабага эриша олмасдилар», - деганлар.

Ҳоким айтганлар: «Имом Муслимнинг Хони маҳмиш бозорида дўконлари бор эди. Устуводаги (Найсобур) ерлари орқасидан ҳаёт кечирардилар. Уйларида қизлари тарафдан қолган фарзандларни кўрдим. Отамнинг: «Муслим ибн Ҳажжож Хони маҳмишда ҳадис ривоят қилаётганларини кўрдим. Қоматлари тик, соч-соқоллари оппоқ, саллаларининг печи елкаларининг ўртасига ташланган эди», – деганларини эшитдим».

Ҳофиз Абу Қурайш айтганлар: «Абу Зуръа Розийнинг ҳузурларида эдик. Муслим ибн Ҳажжож келиб, у кишига салом бердилар. Икковлари бир муддат ҳадис илми юзасидан гаплашиб ўтирдилар. Кетганларидан сўнг Абу Зуръага: «Бу киши «Саҳиҳ»ларида 4000 та ҳадисни жамлабдилар! - дедим. Абу Зуръа: «Нима учун бошқа ҳадисларни қўшмабдилар? Буни ўйлаб кўрмайсанми?! Муҳаммад ибн Яҳё (Зуҳлий)нинг кўнгилларини топганларида, ҳадис мардларидан бўлар эдилар», - дедилар».

Саъид Барзаъий айтганлар: «Абу Зуръа «Саҳиҳи Муслим»ни зикр қилаётганларида ёнларида эдим. Фазл Соиғ ҳам шунга ўхшаш китоб ёзгани тўғрисида гапирилди. Абу Зуръа: «Бу кабилар ўзларини кўз-кўз қилиб, бозорларини қиздирмоқчи бўлишган», - дедилар.

Бир куни кимдир имом Муслимнинг китобларини олиб келди. Абу Зуръа уни варақлаб, Асбод ибн Насрнинг ҳадисларига кўзлари тушди ва: «Нега бу одамни «Саҳиҳ»дан четлаштирмабдилар?!» - дедилар. Сўнгра Қатан ибн Нусайрнинг ҳадисини кўрдилар-да, менга қараб: «Бу офат-ку!» - дедилар. Ўқишда давом этиб: «Аҳмад ибн Исодан ҳам ривоят қилибдилар», деб, гўё «у ёлғончи-ку!» дегандек, тилларига ишора қилдилар ва: «Мана шуларга ўхшаганлардан ривоят қилибдилар-у, Ибн Ажлон ва у кабиларни тўпламга киритмабдилар. Бидъатчилар олдида юзимизни ерга қаратибдилар. Булар: «Уларнинг ҳадислари саҳиҳ эмасми?!» - дейишмайдими?!, дедилар. Найсобурга борганимда, Муслимга Абу Зуръанинг эътирозларини билдирдим. «Китобимга Асбоддан, Қатандан, Аҳмаддан сиқалар орқали ривоят қилинган ҳадисларнигина ёздим. Мазкур ҳадислар менга нозил (қуйи) санад билан келди. Аммо уларнинг ўзларидан тўғридан-тўғри ривоят қилинган ҳадислар олий санадлар билан келди. Шу билан кифояланиб қўя қолдим: ҳадисларнинг асли ҳаммага аён».

Шундан кейин Муслим Райга келганларида, Ибн Вора билан учрашибдилар. Менга маълум бўлишича, Ибн Вора «Саҳиҳ»ни танқид қилиб, Муслимга қаттиқ гапирибдилар. Абу Зуръа сингари: «Бу ишингиз бидъатчилар олдида бизни хижолат қилмайдими?!» - дебдилар. Имом Муслим узр сўраб: «Мен уларнинг ривоятларини саҳиҳ деганман, кимдан ривоят қилмаган бўлсам, уларни заиф деб айтганим ҳам йўқ. Фойдаланувчилар учун саҳиҳ ҳадислар мажмуаси бўлсин деб, китобга саҳиҳ ҳадисларнигина ёздим», дебдилар. Ибн Вора узрни қабул қилибдилар ва бу китобни ҳам ривоят қила бошлабдилар».

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2016 йил 22 декабрдаги 6548-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Сиз ушбу ҳужумларнинг тарихий бир асоси бор экани ҳақида гапирдингиз Аъзамий давоми...

3840 11:46 / 17.01.2018
Шайх Муҳаммад Аввома Шайх Имом Зоҳид алКавсарийга алоқадор ҳар қандай саволга жавоб беришим мумкинАҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси давоми...

5629 21:05 / 13.04.2018
Устоз, рухсат берсангиз, сиз билан марҳум Шайх Имом Зоҳид Кавсарий ҳазратлари ҳақида суҳбат қилсак дегандим...Шайх Муҳаммад Аввома Албатта, марҳамат.Уламолар давоми...

5859 14:48 / 14.04.2018
Устоз, биласизким, Кавсарийнинг Шайхулислом Мустафо Сабри Афанди билан ораларида қадим дўстликлари бўлган... Сабрий Афанди Кавсарий каби тингловчиси борлигидан давоми...

4408 19:59 / 23.04.2018
Аудиолар

230208 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148786 14:35 / 11.08.2021