1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

Устоз Салоҳиддин Абдуғаффор ўғлининг янги маърузалар ёзилган аудио дисклари

05:00 / 11.03.2017 9390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз Cалоҳиддин Абдуғаффор ўғлининг қуйидаги иккита янги аудио дисклари нашр этилди:


   Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Али» жомеъ масжидининг имом-хатиби Салоҳиддин Шариповнинг Сиз азиз мухлисларга тақдим этаётган навбатдаги «Оламларга раҳмат Пайғамбар» деб номланган мазкур аудиодискларида устознинг 2015 йилги жумъа суҳбатларидан танланган маърузалар жой олган. Устоз бу суҳбатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиш, у зоти бобаракотнинг бутун уммат учун гўзал намуна бўлган хулқлари ва сийратлари, умматнинг у зоти бобаракотга ва саҳобаларга юксак эҳтироми ҳақида гўзал суҳбатлар қилганлар.

Муаллиф: Салоҳиддин Абдуғаффор ўғли
Номи:    «Оламларга раҳмат Пайғамбар» (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:     2015
Ҳажми:     223 дақиқа

Оламларга раҳмат Пайғамбар диски қуйидаги мавзуларни ўз ичига олган: 

1. Барча оламга рахмат  Пайгамбар.
2. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам сийратлари
3. Улуг Зотга эхтиром
4. Исро ва мерож мўжизаси
5. Сахобаларга эҳтиром
6. Лоқайдлик иллати
7. Бировнинг хаққидан эхтиёт бўлинг
8. Ёлгончилик улкан гунох
9. Ўтганларни хотирлаш барчамизнинг бурчимиз



 Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Али» жомеъ масжидининг имом-хатиби Салоҳиддин Шариповнинг Сиз азиз мухлисларга тақдим этаётган  навбатдаги "Рамазон ва хотиржамлик" деб номланган аудиодискларида устознинг 2014 йилги таровех ва Рамазон хайити сухбатлари жой олган. Устоз бу дискларида Рамазон ойи ва рўзанинг фазилатлари ва хукмлари. Намознинг ахамияяти ва масжиднинг одоблари. Тинчликнинг улуг немат эканлиги. Қаноат. Камтарлик каби гўзал сифатлар ва ханафий мазхаби фазилатлари хақида сухбатлар қилганлар.

Муаллиф: Салоҳиддин Абдуғаффор ўғли
Номи: «Рамазон ва хотиржамлик» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2015
Ҳажми: 224 дақиқа

Рамазон ва хотиржамлик диски қуйидаги мавзуларни ўз ичига олган:

1. Рамазони шариф муборак.
2. Намоз ва масжид одоблари
3. Рўза ва унинг аҳкомлари
4. Тинчлик улуғ неъмат
5. Минг ойдан яхшироқ кеча
6. Қаноат фазилатлари
7. Камтарлик буюк фазилат
8. Мазхабимиз саодатимиз
9. Рамазон хайити муборак бўлсин

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қуръони Карим тиловати, танланган суралар MP3Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймМуҳтарам азизларМаълумингизким, бир неча йил аввал машҳур қориларимиз ndash Ҳасанхон ҳамда давоми...

169796 05:00 / 10.03.2017
quotҲадис ва Ҳаётquot 12жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Фароиз ва васиятлар, деб номланган давоми...

5868 05:00 / 10.03.2017
quotҚуръон илмлариquot MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, .Қуръон илмлари, номли китобга ёзилган аудио дастур сотувга давоми...

4600 05:00 / 10.03.2017
quotЗикр аҳлидан сўранг 2қисмquot МР3 сотувга чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, .Зикр аҳлидан сўранг, номли китобнинг давоми...

3616 05:00 / 10.03.2017
Аудиолар

232195 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150662 14:35 / 11.08.2021