1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Аждодларимиз мероси – ҳаётий мактаб

14:47 / 12.02.2025 928 pdf Ўқиш режими + -

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг адабий мероси замон ва макон танламайдиган, ҳар қандай миллат вакили учун юксак намуна бўла оладиган бой манбалардир. Бу буюк алломаларимизнинг мероси нафақат адабиёт тарихида, балки бутун инсоният тафаккури ривожида беқиёс ўрин тутади.

Ҳар иккала аждодимизнинг шеърияти, ижоди, фаолияти асрлар давомида авлодларга ўрнак ва андоза бўлиб келмоқда. Бугун ҳам Навоий ва Бобур шахсияти ва ижодини кенг ўрганиш, мағзини чақиш ва тарғиб этиш энг муҳим вазифалардандир.



Пойтахтимизда ЎзЛиДеП ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган “Аждодларимиз мероси – ҳаётий мактаб” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда айни масалалар ҳақида сўз борди.

Тадбир давомида буюк бобокалонларимизнинг ҳаёти, ижоди ва адабий меросига тўхталиб ўтилди. Ҳар иккала аждодимизнинг бой ва ранг-баранг ижоди, асарлари инсоният тафаккури равнақида, маънавий жиҳатдан юксалишида алоҳида ўрин эгаллаши қайд этилди. Шунингдек, тадбир давомида Навоий ва Бобурнинг ғазал ҳамда рубоийларидан парчалар ўқилди.

Манба: uza.uz

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
ТАЪЗИЯ Кўп йиллар диний соҳада хизмат қилган уламо, Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имомхатиби Шоди домла Хақбедиев фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

1659 23:48 / 10.08.2022
Дунёга машҳур ирландиялик қўшиқчи Шинейд О`Коннор католикликдан воз кечиб, Исломни қабул қилди. Бу ҳақда Azan.ru нашри хабар берди. Шунингдек, О`Коннор исмини ҳам давоми...

4833 09:30 / 27.10.2018
20232024 ўқув йили учун Тошкент ислом институти Модул таълим тизимига 262 нафар абитуриент ариза топширди. Абитуриентлар қуйидаги фанлардан тест синовидан ўтмоқдалар давоми...

2103 08:40 / 03.08.2023
Айни кунларда бир гуруҳ юртимиз уламолари ва имом домлалар Жанубий Кореяда хизмат сафарини давом эттирмоқда. Жумладан, Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол давоми...

729 12:48 / 03.12.2025