1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Залолатга ботганлар

19:00 / 29.01.2025 1517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масиҳ эса: «Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз – Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг жойи оловдир. Ва золимларга ҳеч қандай нусрат берувчилар йўқдир», – деди» (Моида сураси, 72-оят).

Ийсо алайҳиссаломдан кейин насоролар у зот олиб келган соф ақийдани қандай қилиб бузганларини аввалги оятлар тафсирида ўргандик. Бу оятда эса ўша залолат ботқоғига ботган насороларнинг

«Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир», – деганлари куфр экани, уларнинг бу ақийдаси ва гапи Масиҳ ибн Марямнинг айтганларига ҳам буткул зид эканининг баёни келмоқда. Чунки Масиҳ ибн Марям алайҳиссалом ҳеч қачон насороларга «Мен Худоман, менга ибодат қилинг», демаганлар. У зот алайҳиссалом ўзларига эргашганларга:

«...менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз – Аллоҳга ибодат қилинг», – деганлар.

У зот ўзларини ҳам бошқалар қатори, банда ҳисоблаганлар. Шу билан бирга, у киши одамларни умуман ширкдан – «Аллоҳнинг шериги бор», дейишдан қайтарганлар. Тавҳидга – ягона Аллоҳга эътиқод ва ибодат қилишга чақирганлар.

Масиҳ ибн Марям алайҳиссалом насороларга:

«Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг жойи оловдир», – деганлар.

Аммо Аллоҳга берган мийсоқ – аҳдномани бузган насоролар эса «Масиҳ ибн Марям Худодир», деб, Масиҳ ибн Марямнинг ўзлари таъкидлаб айтган маълумотнинг тескарисини қилмоқдалар. Бу улар томонидан бўлаётган катта зулмдир.

«Ва золимларга ҳеч қандай нусрат берувчилар йўқдир».

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида шундай марҳамат қилади .У .Бу Роббим тарафидан раҳматдир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси давоми...

3580 13:21 / 08.12.2018
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда давоми...

4417 13:39 / 30.10.2018
Жуда ҳам ажабланарли ҳол. Ушбу оятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиниб, насороларнинг ақийдалари бузуқлигига ҳужжат келтирилади .Сен давоми...

1404 19:00 / 25.02.2025
.Бану Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилларида лаънатландилар. Бу осийлик қилганлари ва ҳаддан ошганлари учундир, Моида давоми...

2009 19:00 / 04.03.2025