1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Буни сиз учун қиляпман!

11:22 / 25.12.2024 2516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун араблар мусулмонларга қарши оёққа турди. Ички томондан Бани Қурайза яҳудийларининг хиёнати дард устига чипқон бўлди. Ғатафон қабиласидан Уяйна ибн Ҳисн Бани Қурайза йўлидан юриб, аҳволни янада оғирлаштирди. Мусулмонлар гўё омбирнинг икки тиши орасида қолгандек эдилар: бири Араб саҳроларидан келган узоқдаги душман, иккинчиси эса аҳдни бузиб хиёнат йўлига ўтган яқиндаги душман!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уяйна ибн Ҳисн агар Ғатафон қабиласини мушрикларга ёрдам бермасдан олиб чиқиб кетса, Мадина ҳосилининг учдан бирини бермоқчи бўлдилар. Шу мақсадда маслаҳат қилиш учун Авс қабиласининг бошлиғи Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу билан Хазраж қабиласининг бошлиғи Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуни чақиртирдилар. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одоблари эди. Зеро, Мадинанинг мевалари уларники эди, улардан рухсат олмасдан қатъий қарор чиқаришни истамадилар. Шу масала ҳақида гаплашганларида улар айтишди:

–Эй Аллоҳнинг Расули! Агар буни сизга Аллоҳ амр қилган бўлса, бош устига. Аммо агар буни биз учун қилмоқчи бўлсангиз, асло ҳожати йўқ. Биз ҳам, улар ҳам мушрик эди. Бут ва санамларга сиғинардик. Ўшанда улар Мадина хурмосини емоқчи бўлишса, фақатгина сотиб олиб ёки зиёфат бўлганида ейишар эди. Энди Аллоҳ бизни сиз туфайли ислом билан икром қилганида уларга молимизни берамизми?! Аллоҳга қасамки, уларга фақатгина қиличимизни берамиз!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни мақтадилар, фикрларини қўллаб-қувватладилар ва дедилар: «Араблар сизга қарши бир ёқадан бош чиқаргани учун мен буни сиз учун қилмоқчи эдим!»

Масала, кўриб турганингиздек, сиёсий эди. Уруш бошланган. Ҳамма ҳам урушдан камроқ талафот кўриб, ғолиб бўлиб чиқиш йўлини қидиради. Барчанинг ўз фикри бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ғатафон қабиласи билан музокара олиб бориб, уларга қайтиб кетиш эвазига Мадинанинг учдан бир ҳосилини бермоқни истадилар. Аммо Саъд ибн Муоз билан Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳумо бу ишда хорликни кўрдилар. Агар Аллоҳ амр қилган бўлса, бўйсунишларини билдиришди. Аммо Набий алайҳиссалом қон тўкилмаслиги ва Мадинани сақлаб қолиш учун шундай қилаётган бўлсалар, бу фикрга қўшилмасликларини айтишди. Душманга фақатгина қилич билан жавоб қайтаришга тайёр эканликларини билдиришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларнинг фикрини қувватладилар!

Ҳар бир инсоннинг шахсий фикри, қараши ва воқеликдан чиқарган хулосалари бўлади. Бу унинг маълумотларни таҳлил қилиши ва шу орқали фойда-зарарни белгилашидир. Мусибатимиз шундаки, биз ўзимизнинг фикримизга юришга одамларни мажбурламоқчи бўламиз. Гўё буни ўзгартириб бўлмайдиган ваҳий деб хаёл қилишади. Ваҳоланки, ваҳий соҳиби бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг фикрини оляптилар, эътирозларини қабул қиляптилар. Чунки Набий алайҳиссаломнинг фикрлари ваҳий эмас, сиёсат, ижтиҳод ва шахсий қараш эди!

Бошқа томондан, ҳар қанақанги сиёсий фикр, ижтиҳод ва шахсий қарашни хиёнат дейдиганлар бор. Улар тўшакда ёнбошлаб олиб, чегарада турганларга фатво бериб ўтиришади. Фалон жойда тинчлик мумкин эмас, пистон жойда уруш мумкин эмас, деб ўтиришади!

Сиёсат билан шуғулланаётган киши ҳам инсонлигини унутмаслик керак. У ҳам хато қилади, тўғри айтади. Унинг инсонларни ўзининг фикрига мажбурлашга ҳаққи йўқ. Омманинг иши билан машғул бўладиган кишилар мужтаҳидни маъзур тутиши, у ҳақда яхши гумон қилиши, унга насиҳатда бўлиши лозим!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломнинг ҳақиқатларини баён қилади .У Ийсо бир бандадир, Биз унга неъмат бериб, уни Бану Исроилга мисол қилдик,, яъни Ийсо алайҳиссалом давоми...

2155 10:38 / 12 февраль
Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди ndash 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар. ndash Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада ndash сўрадим ундан. ndash Касал давоми...

3053 20:00 / 25.10.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Инсонга отаонаси ҳақида тавсия қилдик онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди уни сутдан давоми...

5222 19:00 / 01.07.2021
Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида давоми...

5346 16:08 / 02.12.2018