1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Куфр ва мунофиқлик ҳукм сурган жамиятлардаги ҳолат

14:00 / 26.11.2024 1402 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ

«Улар ҳузурингизга келганларида: «Иймон келтирдик», – дерлар. Ҳолбуки, улар куфр ила кириб, шубҳасиз, ўша ила чиққандирлар. Аллоҳ улар беркитган нарсани яхши билувчидир» (Моида сураси, 61-оят).

Бу оят мунофиқ яҳудийлар ҳақида экани кўриниб турибди. Зотан, мунофиқлик аслида улардан чиққан. Ўша пайтларда мунофиқлар асосан яҳудийлардан бўлган, десак ҳам бўлаверади. Мунофиқларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг яҳудий бўлгани маълум ва машҳур. Мунофиқ яҳудийлар мусулмонларнинг ҳузурларига келганларида «Иймон келтирдик», дейдилар. Шаҳодат калималарини қайта-қайта айтишлари, баъзи ибодатларда пешқадам бўлиб иштирок этишлари ҳам мумкин. Аммо Аллоҳ таоло уларнинг кофир эканликларига гувоҳлик бериб турибди:

«Ҳолбуки, улар куфр ила кириб, шубҳасиз, ўша ила чиққандирлар».

Оғизларида «иймон келтирдик» деб айтган чоғларида ҳам кофир эдилар, чиқиб кетишларида ҳам куфр ҳолларида кетдилар. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Улар ўзларича, мусулмонларни бопладик, деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, бу қилмишлари ўзларига зарар. Чунки:

«Аллоҳ улар беркитган нарсани яхши билувчидир».

Бинобарин, ҳаммасининг жазосини беради. Бугунги кунда ҳам мусулмонлар ҳузурида, биз ҳам мусулмонмиз, деб кўкракларига ураётган турли тоифа мунофиқлар бу ҳақиқатни яхши англасинлар.

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ

«Ва улардан кўпларининг гуноҳга, душманликка ва ҳаром емоққа ошиқаётганини кўрасан. Қасамки, қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!» (Моида сураси, 62-оят).

Куфр ва мунофиқлик ҳукм сурган жамиятларда, қавмларда ўзи шундай: разолат кенг қулоч ёяди, динсиз ва мунофиқлар гуноҳ ишларда, душманлик ва зулмда ҳамда ҳаромхўрликда бир-биридан ўзишга ҳаракат қилади. Чунки улар кофирдирлар. Чунки улар мунофиқдирлар. Кофирларнинг Худодан ҳам, охиратдан ҳам умидлари йўқ, шунинг учун разолатга ошиқадилар. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳавойи нафсларини қондиришнинг пайидан бўладилар. Мунофиқлар эса мўмин-мусулмонларни ишонтиряпман-ку, бошқаларни ҳам ишонтириб кета оламан, деб ўз нафсларига ҳам мунофиқлик қиладилар. Шунинг учун разолатга ошиқадилар. Ҳар турли йўл билан ҳавойи нафсларини қондиришга уринадилар. Ҳолбуки:

«...қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!»

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Улар .Ундан ейишни, қалбларимиз хотиржам бўлишини, бизга рост гапирганингни билишни ва унга гувоҳлик берувчилардан бўлишни истармиз,, ndash дедилар, Моида давоми...

996 14:00 / 08.07.2025
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда давоми...

4458 08:39 / 30.10.2018
Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

5951 04:05 / 22.04.2018
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми Мулк давоми...

3919 14:30 / 15.09.2019
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021