1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳдан нур ва очиқ-ойдин Китоб келди | Ақийда дарслари (301-дарс)

19:00 / 04 ноябрь 518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

>قَوْلُهُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: «وَبُعِثْتُ إِلَى النَّاسِ عَامَّةً». (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

«Ва одамларнинг ҳаммасига юборилдим», деган сўзлари.

(Бухорий ва Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

وَقَوْلُهُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: «لَا يَسْمَعُ بِي رَجُلٌ مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ يَهُودِيٌّ، وَلَا نَصْرَانِيٌّ، ثُمَّ لَا يُؤْمِنُ بِي إِلَّا دَخَلَ النَّارَ». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ).

Ва яна у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ушбу умматдан хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ насроний бўлсин, мен ҳақимда эшитса-ю, сўнгра менга иймон кетирмаса, албатта дўзахга киради», деган сўзлари.

(Муслим ривоят қилган.)

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақу ҳидоят, нуру зиё билан келганликларига далил қуйидаги оятлардир:

ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

«У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан... юборган Зотдир» (Фатҳ сураси, 28-оят).

ﯤ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ

«Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар» (Тағобун сураси, 8-оят).

ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ

«Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва очиқ-ойдин Китоб келди» (Моида сураси, 15-оят).

ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ

«Ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ (қилиб юбордик)» (Аҳзоб сураси, 46-оят).

ﮁ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

«Батаҳқиқ, Мусо ва Ҳорунга Фурқонни тақводорлар учун зиё ва эслатма қилиб бердик» (Анбиё сураси, 48-оят).

Ҳар бир набий (умматига) зиё олиб келади. Зиёдан мурод китобми, нубувватми, мўъжизами, фарқи йўқ. Шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам зиё олиб келганлар.

Аммо зиё нурдан кучли деган гап Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига мувофиқ эмас.

ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ

«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир» (Нур сураси, 35-оят).

ﭩ ﭪ ﭫ

«Ва ер Роббининг нури ила ёришди» (Зумар сураси, 69-оят).

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зоҳирий мазҳабининг усулчи ва фақиҳлариИсмСанаИловаИбн Тумартҳ. 524м. 1130XI аср охири ва XII аср бошларида ҳозирги Мағриб, Тунис, Жазоир ва Андалус ерларига давоми...

2394 14:00 / 28.08.2021
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда қилинглар, дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, давоми...

3432 19:00 / 01.08.2022
.Холиқ,нинг маъноси .Бориъ, билан бирга келганда .тақдир қилувчи, ndash .ўлчовли қилувчи, бўлади. .Бориъ,нинг маъноси эса .пайдо қилувчи,, .вужудга келтирувчи, бўлади. давоми...

5218 20:05 / 02.12.2019
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари .Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса давоми...

2865 19:00 / 06.12.2021