1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Мусулмонлар вафот этганларни фақат яхшилик билан эслайдилар

11:50 / 29.09.2024 1490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَسُبُّوا الْأَمْوَاتَ، فَإِنَّهُمْ قَدْ أَفْضَوْا إِلَى مَا قَدَّمُوا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Оламдан ўтганларни ҳақоратламанглар. Чунки улар ўзлари тақдим қилган нарсага етишганлар», дедилар».

Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Вафот этганлар бу дунёда нима қилган бўлсалар, ўшанга яраша жазо ёки мукофотларини олиб ётибдилар. Уларни ҳақоратлаш, ёмонлаш, лаънатлаш яхши эмас. Уларни ёмонлаш, айбларини зикр қилиш залолатга кетган миллатларнинг ишидир. Мусулмонлар вафот этганларни фақат яхшилик билан зикр қиладилар. Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола бўлган кишиларни ҳақоратлашга бандаларнинг ҳаққи йўқ.

وَذُكِرَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ هَالِكٌ بِسُوءٍ، فَقَالَ: لَا تَذْكُرُوا هَلْكَاكُمْ إِلَّا بِخَيْرٍ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида вафот этган одам ёмонлик ила зикр қилинди. 

Бас, у зот: 

«Вафот этганларни фақатгина яхшилик билан зикр қилинглар», дедилар».

Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳа, мусулмонлар оламдан ўтганларни фақат яхшилик билан эслайдилар. Ёмонлик билан зикр қилмайдилар. Афсуски, кўп вақтларда бу нарса унутиб қўйилади. Оқибатда шариат таълимотлари бузилади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига осий бўлинади, вафот этган одамнинг яқинларига озор берилади.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Вафот этганларнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинглар», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки ишни — вафот этганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда.
Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам бошқа милатлардан таъсирланиб, оламдан ўтганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Вафот этган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тасбеҳ эркаклар учун, қарсак хотинлар учун,, дедилар,.Бешовлари ривоят давоми...

3225 16:00 / 21.03.2021
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Банда бемор бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, Аллоҳ таоло унга соғлик ва муқим давоми...

1902 10:35 / 27.05.2024
. . . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдосотиқда алданиб қолишини зикр қилди. давоми...

1865 11:30 / 08.12.2024
. . . . r . . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон дастурхонлари йиғиштирилса, Набий соллаллоҳу давоми...

734 14:22 / 05.12.2025