1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Самарқандга келдилар

12:05 / 11.09.2024 1858 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Термиз шаҳридаги зиёратларини якунлаб, 10 сентябрь куни Самарқанд сари йўл олишди. Азиз меҳмонлар Самарқанд шаҳрида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди.

Меҳмонлар дастлабки зиёратни ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошладилар. Буюк ватандошимизнинг марқадларида Қуръон тиловат қилинди.



Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Мақбара майдони 600 квадрат метр, баландлиги 28 метр этиб кенгайтирилган. 10 минг кишига мўлжалланган масжид бунёд этилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга улуғворлик бағишлаган. Бугунги кунда қурилиш ва муҳандислик ишлари битказилиб, пардозлаш босқичи бошланган. Бунда миллий анъаналар ва иссиқ рангларга алоҳида эътибор берилган.

Мажмуада, шунингдек, музей, нақшинкор айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари қурилмоқда. Меҳмонлар бўлажак музейни ҳам кўздан кечирдилар.

Азиз меҳмонларнинг Самарқанд бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетган эди. давоми...

2975 05:01 / 18.06.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари давоми...

1285 12:18 / 19.02.2025
Босния ва Герцеговина парламент ассамблеяси Халқлар уйи юқори палатаси раиси, Босния демократик ҳаракатлар партиясининг етакчиси Бакир Изетбегович 2022 йилда Биг давоми...

1812 13:30 / 06.07.2021
Индонезияда Қуръони каримни ёд олган ҳофизларга давлат томонидан алоҳида имтиёзлар берилмоқда. Унга кўра, ҳукумат ҳофизи Қуръонларни фаол илмий жараёнга кенг давоми...

1766 06:00 / 04.07.2019
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021