1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳазрати Усмон даврларидаги фатҳлар

09:36 / 12.09.2024 1366 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврлари фатҳларга тўла бўлди. У киши Умар розияллоҳу анҳу даврларидаги фатҳларни тугатиш бўйича муҳим ишларни олиб бордилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг фатҳлари ҳам қуруқликда, ҳам денгизда давом этиб турди. У киши бу борада ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг сиёсатини охирига етказдилар.

1. Ғарбий жабҳа

Ҳижрий 25, милодий 646 йилда Искандария аҳдни бузди. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу уларни қайтадан бўйсундирди.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Африқонинг ичкариларига кириб боришга рухсат бердилар. Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ ҳижрий 27, милодий 647 йилда Тароблусдан ўтиб, Византиянинг аскарлари билан Субайтилада тўқнашди ва катта ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Барқа, Тароблус, Мисрнинг ғарбий ўлкалари ва Нуба юртининг баъзи жойлари Ислом давлатига қўшилди.

Муовия ибн Абу Суфён ҳижрий 28, милодий 649 йилда Қибриз (Кипр) оролларини фатҳ қилди. Умар розияллоҳу анҳу мусулмонларнинг денгиз орқали юришларини ман қилган эдилар, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу бу ишга рухсат бердилар.

Зотус-саворий жанги

(ҳижрий 31, милодий 651 йил)

Мусулмонлар денгизда олиб борган биринчи жанг мана шу жанг бўлди. Мусулмонлар ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида денгиз флотига эга бўлишди. Бу Румнинг зиддига бўлган эди. Мазкур биринчи денгиз жангида мусулмонлар Муовия ибн Абу Суфён томонидан тайин қилинган Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ қўмондонлиги остида ҳаракат қилдилар. Бу жангда Рум императори Константин ҳалок бўлди ва улар шармандаларча мағлубиятга учрашди. Муовия Румга юриш қилди, душманни Анқара шаҳри яқинидаги ерларгача қувиб борди. Бу ишлар ҳижрий 31, милодий 651 йилда бўлиб ўтди [1].

2. Шарқий жабҳа

(ҳижрий 29, милодий 649 йил)

Қўмондон Умайр ибн Усмон Фарғонагача, Абдуллоҳ Лайсий Қобулгача, Убайдуллоҳ Тамимий Син дарёсигача етиб бордилар. Саъид ибн Ос Журжонни фатҳ қилди. Форс давлати тугади, уни Абдуллоҳ ибн Омир бўйсундирди. Яздажир Кирмонга, сўнг Хуросонга қочиб кетди ва ўша ерда қатл қилинди.

Аҳдини бузган минтақалар қайтадан фатҳ қилинди. Шундай қилиб, Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида жуда кенг миқёсда фатҳлар бўлди. Африқо ҳудудидаги кўпгина янги юртлар Исломга кирди. Кипр, Арманистон, Синд, Қобул, Фарғона, Балх, Ҳирот ва шунингдек, Форсда, Хуросонда, Бобул абвобда сулҳни бузган қавмлар яна қайтадан Исломга киритилди.

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди

[1] Зотус-саворий («Елкан эгалари») жанги қачон рўй бергани ҳақида тарихчилар бир тўхтамга келмаганлар, жумладан, 33/653, 34/654, 35/655 каби турли саналарни келтиришган.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳабашистон подшоҳи .Нажоший, деб аталган. Ҳабашистон ажнабий тилларда Эфиопия дейилади. Ҳабашистон дунёдаги энг қадимги давлатлардан ҳисобланади. Пайғамбар давоми...

4171 15:40 / 31.07.2021
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоқларида яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қуръон жамланиб, китоб шаклига келтирилмаган эди. У давоми...

2483 11:11 / 12.11.2023
Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб .Биз сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик,, дейди Анбиё сураси, 107оят. Бу ўзига давоми...

2134 17:00 / 05.09.2022
У зотнинг насаблари Ҳорун алайҳиссаломга туташади.Соффот сурасида Илёс алайҳиссалом ҳақларида қуйидаги оятлар келган.Албатта, Илёс ҳам расуллардандир, давоми...

11812 11:40 / 14.03.2019
Аудиолар

230199 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148777 14:35 / 11.08.2021