1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга мисрлик муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ташриф буюрдилар

06:36 / 01.09.2024 2537 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 31 август куни мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф буюрдилар.

Азиз меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ домла самимий кутиб олдилар.

Муҳтарам меҳмонлар дастлаб «Hilol Nashr» нашриёт матбаасининг бош дўконига ташриф буюриб, бу ердаги китобларни, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Улар шайх ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.







Сўнгра меҳмонлар «Hilol Nashr» босмахонасига ташриф буюриб, бу ердаги китобларнинг чоп этилиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлдилар. Тайёр бўлган асарларни кўздан кечириб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.





Шундан кейин меҳмонлар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига келиб, масжид хонақоҳи ва у ердаги қулай шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Меҳмонларга устоз Анвар Аҳмад домла ҳамроҳлик қилдилар. Зиёрат асносида азиз меҳмонлар пешин намозини жамоат билан адо этиб, юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб, юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож сўраб, Аллоҳ таолога дуолар қилдилар.





Бугун, 1 сентябрь куни меҳмонлар «Кўкча» даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонида бўлиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар. Зиёрат асносида Қуръони Карим тиловатидан сўнг хайрли дуолар қилинди.





Меҳмонларнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Обод маҳалла, давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси, .Имом алБухорий, маҳалла фуқаролари йиғини, Маданий мерос департаменти давоми...

2735 09:14 / 24.04.2021
Гиннес рекордлар китобига кирган дунёдаги энг кичик Қуръони карим Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилган IV халқаро китоб кўргазасидан жой олди. Бу давоми...

3989 10:24 / 03.01.2019
Бугун 30 декабрь куни соат 2000 дан бошлаб, жонли эфирда Uzreport телеканали ва ижтимоий тармоқларимизда жоме масжидларимизда адо этилган 12 мингдан зиёд Қуръони карим давоми...

3019 14:30 / 30.12.2020
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи Каримуллоҳ домла раҳимаҳуллоҳнинг ўғиллари, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби давоми...

2730 08:51 / 14.02.2022
Аудиолар

232010 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150523 09:35 / 11.08.2021