Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Холиқ»нинг маъноси – (Бориъ билан бирга келганда) тақдир қилувчи – ўлчовли қилувчи бўлади. «Бориъ»нинг маъноси эса пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи бўлади. Аллоҳ таолонинг:
ﯨ ﯧﯦ ﯥ ﯤ ﯣ
«У Аллоҳдир, Холиқдир, Бориъдир, Мусоввирдир» (Ҳашр сураси, 24-оят) деган сўзининг маъноси «Аллоҳ нарсаларни тақдирлаб, ўлчаб қилади, пайдо қилади, суратини шакллантиради» бўлади (Ғаззолийнинг «Ал-Мақсадул Асна шарҳи асмаауллоҳил хусна» китоби).
Имом Байзавий мазкур икки сифатни қуйидагича фарқлаганлар:
«Холиқ – мутлақ вужудга келтирувчидир. Бориъ эса тафовутсиз қилиб вужудга келтирувчидир».
Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ
«Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан» (Мулк сураси, 3-оят).
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
«У олти кунда осмонлару ерни яратган Зотдир. Ўшанда Арши сув устида эди» (Ҳуд сураси, 7-оят).
وَقَوُلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي جَوَابِ أَهْلِ الْيَمَنِ: كَانَ اللهُ وَلَمْ يَكُنْ شَيْءٌ قَبْلَهُ. (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا).
وفي رواية: وَلَمْ يَكُنْ شَيْءٌ مَعَهُ.
Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Яман аҳлига берган жавобларидаги «Аллоҳ бор эди, Ундан олдин ҳеч нарса бўлмаган эди» деган сўзлари (Бухорий Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган).
Бошқа бир ривоятда: «У Зот билан бирга ҳеч нарса бўлмаган эди», деганлар.
Бу ҳолатда ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, махлуқотларидан ҳеч нарса мавжуд бўлмаса ҳам, Холиқлик ва Бориълик сифатлари ила мавсуф (сифатланган) эди. Шунингдек, осмонлару ерни яратишидан олдин ҳам бу икки сифат ила мавсуф эди. Ҳа, баъзи махлуқотлар, мисол учун, сув осмонлару ер яратилишидан олдин бор эди.
فَلَهُ مَعْنَى الرُّبُوبُيَّةِ وَلَا مَرْبُوبَ، وَمَعْنَى الْخَالِقِ وَلَا مَخْلُوقَ.
У Зотда марбуби йўқлигида ҳам Робблик маъноси, махлуқи йўқлигида ҳам Холиқлик маъноси мавжуддир.
Шарҳ: Буни ҳам олдин ўтган маънога мисол тариқасида келтириш мумкин. «Аллоҳ махлуқотни халқ қилганидан бошлаб «Холиқ» исмини олгани йўқ», яъни Аллоҳ таоло марбуб (яъни тарбияланувчи) вужудга келтирилишидан олдин ҳам Робб (яъни тарбиячи) деган васфга эга эди. Шунингдек, махлуқларни вужудга келтиришидан олдин ҳам Холиқ деган васфга эга эди.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бунга далилдир:
ﮤ ﮣ ﮢ ﮡ ﮠ ﮟ ﮞ ﮝ ﮜ
«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг» (Бақара сураси, 21-оят).
Демак, Аллоҳ бизни халқ қилишидан олдин ҳам, биздан аввалгиларни халқ қилишидан олдин ҳам Робб эди. Шунингдек, ерни тўшашдан олдин ҳам, осмонни бино қилишдан олдин ҳам, осмондан сув туширишдан олдин ҳам Робб эди. Ушбу ишларнинг барчаси рубубиятнинг аломатларидир. Инсон марбубдир. Аллоҳ ушбу нарсаларнинг ҳаммасини халқ қилишдан олдин ҳам Робб бўлган.
وَكَمَا أَنَّهُ مُحْيِي الْمَوْتَى وَاسْتَحَقَّ هَذَا الْاِسْمَ قَبْلَ إِحْيَائِهِمْ، كَذَلِكَ اسْتَحَقَّ اسْمَ الْخَالِقِ قَبْلَ إِنْشَائِهِمْ.
Шунингдек, У Зот ўликларни тирилтирувчидир ва бу исмга уларни тирилтиришдан олдин сазовордир. Уларни пайдо қилишдан олдин Холиқ исмига сазовор бўлганидек.
Шарҳ: Буни олдин ўтган маънога учинчи мисол тариқасида келтириш мумкин. Аллоҳ таоло барзахда ва охиратда ўликларни тирилтирганидан кейин Тирилтирувчи дейилганидек, ҳозир ҳам, уларни тирилтиришидан олдин ҳам Тирилтирувчи дейилади. Улар ўлик (руҳсиз жасад) бўлганларидан кейин жон киритиб, тирилтирганидан кейин Тирилтирувчи деб аталганидек, уларни халқ қилишдан олдин, уларга ҳаёт беришидан олдин ҳам Тирилтирувчи дейилаверади. Зеро, У Зот махлуқотларни халқ қилишидан олдин ҳам Холиқ эди.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бунга далилдир:
ﰐ ﰏ ﰎ ﰍ ﰌ ﰋ ﰉﰊ ﰈ ﰇ ﰆ
«Албатта, ана шу Зот ўликларни ҳам тирилтирувчидир ва У ҳар бир нарсага ўта қодирдир» (Рум сураси, 50-оят).
Аллоҳ таолога «Тирилтирувчи» деган ном берилди. Ҳолбуки, У Зот ўликларни қиёмат куни тирилтиради. Бас, шундан маълум бўладики, тирилтириш сифати Аллоҳ таоло учун тирилтиришидан олдин ҳам собитдир.
ذَلِكَ بِأَنَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَكُلُّ شَيْءٍ إِلَيْهِ فَقِيرٌ، وَكُلُّ أَمْرٍ عَلَيْهِ يَسِيرٌ، لَا يَحْتَاجُ إِلَى شَيْءٍ، ﮋ ﭤ ﮊ ﭧﭦ ﭥ ﭣﭢ ﭡ
Бу эса У Зот ҳар бир нарсага қодир бўлгани, ҳар бир нарса Унга муҳтож бўлгани, ҳар бир иш Унга осон бўлгани, У ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги учундир. «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир».
Шарҳ: бу сўзлар Аллоҳ таолонинг сифатлари азалдан У Зотга собитлиги ҳақида олдин ўтган гапга далилдир. Чунки (оятдаги) «залика» («ана шу») сўзи Аллоҳ таолонинг сифатлари азалдан, махлуқотларни халқ қилишидан олдин ҳам собитлигига ишорадир. Агар Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир бўлса, ҳар бир нарса Унга муҳтож бўлса, ҳар бир иш Унга осон бўлса, У ҳеч нарсага муҳтож бўлмаса, ҳар бир нарса Унга муҳтож бўлса, У Зотга ўхшаш ҳеч нарса бўлмаса, қандай қилиб У Зот азалдан халқ қилиш ва тирилтиришга қодир бўлмас экан? Қандай қилиб азалдан ҳар бир иш У Зотга осон бўлмас экан? Агар Аллоҳ таолонинг сифатлари азалий бўлмаса, У Зот ўша сифатларга азалда муҳтож бўларди, У Зотга ўхшаш нарса ёки ўхшаш нарсалар мавжуд бўлиши (Аллоҳ сақласин!) мумкин бўлиб қоларди. Агар ўша нарсалардан бирортаси бўлгудай бўлса, У Зотнинг сифатлари азалий бўлмас эди.
Мўътазилийлар Аллоҳнинг «Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир» (Бақара сураси, 6-оят) оятининг маъносини бузиб, «Аллоҳ қудрати етган нарсага қодирдир», дейишган. Уларнинг наздида У Зот бандаларнинг айнан феълларига қодир эмас. Улар (бу ботил гаплари билан) Аллоҳ таолонинг ҳар бир нарсага етувчи баркамол қудратини чеклаб қўйишди.
Аҳли сунна вал жамоа эса: «Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Бунга ҳамма бўлиши мумкин нарсалар киради. Бўлиши мумкин бўлмаган амри маҳол нарсаларга эса ақли бор одамлар аҳамият бермайдилар», дейдилар.
«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» (Шуро сураси, 11-оят) ояти мушаббаҳа (Аллоҳни баъзи нарсаларга ўхшатувчилар) мазҳабига раддиядир.
«У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир» (Шуро сураси, 11-оят) ояти муаттила (Аллоҳнинг сифатларини бекор қилувчилар) мазҳабига раддиядир. Эшитиш ва кўриш сифатини собит қилиш ўхшатиш дегани эмас. Чунки махлуқнинг сифати ўзига хос, Холиқнинг сифати Ўзига хос бўлади.
خَلَقَ الْخَلْقَ بِعِلْمِهِ.
У Зот махлуқотларни билиб туриб халқ қилди.
Шарҳ: Яъни Аллоҳ таоло махлуқотларни билиб туриб пайдо қилди, вужудга келтирди.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:
ﭣ ﭢ ﭡ ﭠ ﭟ ﭞ ﭝ ﭜ
«Яратган Зотнинг Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У Латифдир, Хобирдир» (Мулк сураси, 14-оят).
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
«Ғайбнинг калитлари ҳам Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Ундан бошқа ҳеч ким билмас. У қуруқлигу денгиздаги нарсаларни биладир. Бирорта япроқ тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер зулматларидаги дон бўлсин, ҳўлу қуруқ бўлсин, албатта, очиқ-ойдин китобда бордир» (Анъом сураси, 59-оят).
وَقَدَّرَ لَهُمْ أَقْدَارًا.
Ва уларга қадарларни бичиб қўйди.
Шарҳ: Яъни Аллоҳ таоло махлуқотларга – уларнинг ҳар бирига ҳаёт, бақо, ризқ, иззат, хорлик, фано ва заволдан муайян қадарни белгилаб қўйди. Чунки ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
«Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик» (Қамар сураси, 49-оят).
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
«Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлди» (Аҳзоб сураси, 38-оят).
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
«Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз» (Ҳижр сураси, 21-оят).
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
«У яратган ва бекаму кўст қилган Зотдир. У ўлчов билан қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир» (Аъло сураси, 2-3-оятлар).
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
«Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир» (Талоқ сураси, 3-оят).
وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «قَدَّرَ اللهُ مَقَادِيرَ الْخَلْقِ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بِخَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ، وَكَانَ عَرْشُهُ عَلَى الْمَاءِ». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ فِي صَحِيحِهِ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا).
Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ махлуқотларнинг тақдирларини осмонлару ерни халқ қилишдан эллик минг йил илгари белгилади. Ўшанда Унинг Арши сув устида эди», деган сўзлари.
Муслим «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган.
Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.