1447 йил 19 жумадис сони | 2025 йил 10 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж сафари бошланди

09:16 / 23.05.2024 1464 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.

Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди. 

Муборак сафар олди муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб дуолар қилдилар.

Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган «Ҳаж – 2024» мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади.

Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан зиёратчиларимиз тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига ҳаж сафарига ҳар куни юборилади. 

Барча парвозлар «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

Аллоҳ таоло ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 18 июль куни Вашингтон шаҳрида Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди. АҚШ Давлат департаменти таклифига давоми...

2284 18:00 / 19.07.2019
АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловларида мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 95 фоизга яқин мусулмонлар иштирок этишди. Бу ҳақда Америкаислом муносабатлари давоми...

2474 15:29 / 12.11.2018
Азиз юртдошларСизга Islom.uz порталининг иловаси янгиланганини маълум қиламиз.Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган давоми...

6960 11:33 / 24.10.2018
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар ўтказилди ва бутун дунё биринчи муслиманинг америка қонунчилик йиғилишига сайланганидан хабар давоми...

3213 15:15 / 10.11.2018
Аудиолар

212289 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131516 14:35 / 11.08.2021