1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Исломнинг иззатини намоён қилган элчилар

09:51 / 12.05.2024 2246 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бувайб жанги
(ҳижрий 13 йил Рамазон ойи, милодий 634 йил)
Бу жой Куфага яқин эди. Мусаннонинг қўмондонлигида мусулмонлар форслар устидан жуда катта ғалаба қозондилар.
Шунда Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қўмондонлигида мадад қучлари, шунингдек, халифа Умар розияллоҳу анҳунинг буйруғи билан Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу умумий лашкарбоши этиб тайинланганлари ҳақидаги хабар ҳам етиб келди.


Катта Қодисия жанги
(ҳижрий 16, милодий 637 йил муҳаррам ойи)
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Ислом лашкари билан етиб келдилар. У киши Қодисияга лашкаргоҳ қурдилар. Форснинг подшоси Яздажир ўзининг қўмондони Рустамни бир юз йигирма минг жангчи билан юборди. Уларнинг орқасидан яна шунча мадад кучларини ҳам жўнатди. Саъд розияллоҳу анҳу Рустамга элчилар юборди. Элчилар унга Исломни, жизяни ва урушни таклиф қилишди. Мазкур элчилар Исломнинг иззатини намоён қилдилар. Улар Рустамга айтган гапларининг орасида: «Биз сизларни бандаларга бандалик қилишдан Аллоҳ таолога бандалик қилишга чиқариш учун келдик», дейишди. Яна улар: «Биз Аллоҳ таоло берган ваъдага биноан келдик», дедилар. Бу сўзлар форсларнинг руҳиятини заифлаштирди.
Жанг бошланди. Шиддатли жанг тўрт кун давом этди. Шунда форслар улкан филларни ишга солишди. Мусулмонлар эса филларнинг кўзларини ўйиб олдилар. Сўнг филлар форслар томон юриб, уларни пароканда қилди. Жанг мусулмонларнинг буюк ғалабаси билан тугади. Тўқнашувда форсларнинг кўпгина аскарлари ва уларнинг бошлиғи ўлдирилди. Мусулмонлар жуда ҳам кўп ўлжаларни қўлга киритдилар ва халифага бу тўғрида суюнчи хабар юбордилар.

Форс империясининг битирилиши
(Бошқа шаҳарлар ва пойтахтнинг фатҳ қилиниши)
Мусулмонлар Мадоин томон юрдилар. Улар форсларнинг бир қанча лашкарлари билан тўқнашиб, уларни мағлуб этдилар. Форслар охири бориб Мадоиндаги Баҳурасир шаҳрини ўзларига қалъа қилиб олишди. Сўнг Мадоиннинг ичкарисига қараб қочишди. Мусулмонлар уларнинг ортидан қувиб бордилар.


Мадоиннинг фатҳ қилиниши
(ҳижрий 16 йил сафар ойи, милодий 637 йил)
Мусулмонлар Форс империясининг пойтахти Мадоинга кириб бордилар. Форслар ҳукмдорлигининг маркази ўша ер эди. Кириб борганларида шаҳар бўшаб қолган, чунки Форс подшоҳи Яздажир оиласи билан қочиб кетган эди. Саъд розияллоҳу анҳу оқ қаср – Яздажирнинг қасрига жойлашдилар. Унинг айвонини намозхона қилиб олдилар. Мусулмонлар Яздажирнинг хазиналаридан жуда катта ўлжаларга эга бўлдилар. Саъд розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг Духон сурасидаги қуйидаги оятларни тиловат қилдилар:
«Улар қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни қолдирдилар, экинзорларни ва карамли масканни ва ўзлари ичида ҳузур‑ҳаловат топаётган нозу неъматларни. Мана шундай! У нарсаларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик. Уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар» (25–29-оятлар).
Шундай қилиб, қадимги Форс империясининг пойтахти ҳам мусулмонлар томонидан фатҳ этилди.
Ҳеч шак‑шубҳа йўқки, бу пойтахтнинг қулаши Форс империяси бутунлай қулаганини билдирувчи аломат эди.

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўша пайтда Ислом давлатида бир неча вилоятлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари бир неча амирликлардан ташкил топган эди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг давоми...

1470 12:09 / 31 март
Ҳижрий тўққизинчи йил .элчилар йили, номини олган, чунки асосан шу йили турли қабилаларнинг элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, давоми...

2208 17:00 / 02.08.2022
Бадр қудуғи бизларга бадр маъракаси ҳақида сўзлаб берадиМенинг номим Бадр. Жойлашган жойим Макка ва Мадина орасида. Мусофир ва подачилар сувим борлиги учун давоми...

2579 11:30 / 22.01.2021
Исмоил алайҳиссалом қиссасиИсмоил алайҳиссаломнинг қиссалари, у зотнинг ҳаётлари ҳақида юқоридаги саҳифаларда .Исмоил алайҳиссалом, сарлавҳаси остида батафсил давоми...

4300 12:00 / 04.07.2019
Аудиолар

213494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132707 14:35 / 11.08.2021