1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент “Мурувват” уйидаги болалар ҳолидан хабар олди

12:20 / 20.03.2024 1975 pdf Ўқиш режими + -

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сонли “Мурувват” интернат уйини бориб кўрди.


Ўзбекистон – ижтимоий давлат. Бу халқимизнинг азалий қадриятларига, бугунги инсонни қадрлаш тамойилига мос. Сўнгги беш йилда “Мурувват” уйларига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 3 баробардан зиёд ошган. Улардаги ходимлар ва ўринлар сони ҳам кўпайтирилган.


Аҳолига сифатли хизмат ва ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган эди. Пансионат, реабилитация маркази каби кўплаб ижтимоий муассасалар қатори “Мурувват” уйлари ҳам ушбу агентлик тизимига ўтказилди.


Ўтган йили бундай муассасалар учун давлат бюджетидан 624 миллиард сўм ажратилди. Шунингдек, уларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун аввалгига қараганда икки баробардан ортиқ маблағ берилмоқда.


Илгари “Мурувват” уйлари ўртасида ҳамкорлик бўлмаган. Ҳозир улар ўзаро фикр алмашиб, самарали усулларни, таълимдаги тажрибаларни татбиқ этмоқда.


Давлат ғамхўрлиги натижасида Тошкентдаги ушбу “Мурувват” уйи ҳам янги қиёфага кирди. Қўшимча бино қурилиб, эски бинолар капитал таъмирланди. Ёзги спорт зали, ногиронларни парваришлаш ва жисмоний даволаш бўлимлари, тиббиёт ва машғулот хоналари, фаоллар зали, кутубхона, ётоқхона ва ошхона бутунлай янгиланди. Ҳар бир бўлим, махсус хоналар талаб даражасида жиҳозланди. Ҳаракатланиши қийин болалар махсус аравачалар билан таъминланди.


Муассасада руҳиятида сезиларли нуқсони бор 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилади. Бугунги кунда 299 нафар ўғил-қиз васийликка олинган. Уларга 334 нафар ходим, жумладан, малакали педагог, дефектолог ва шифокорлар ёрдамлашмоқда.


Шавкат Мирзиёев болаларнинг машғулотларини бирма-бир кузатди. Улар билан суҳбатлашиб, меҳрини изҳор қилди. Шароитларни яхшилаб, қулайликлар яратиб, ногиронлиги борларнинг иложи борича ҳаётда ўрин топишига кўмак кўрсатилишини айтди.   


Президентимиз бунда ижтимоий хизмат ходимлари ишини эътироф этиб, болаларга меҳр-муруввати учун миннатдорлик билдирди.


– Болаларимизга яхши қараётганингиз учун катта раҳмат сизларга. Бу оғир меҳнат, лекин жуда савобли ва керакли меҳнат, – деди давлат раҳбари.


Болаларни имкон қадар реабилитация қилиш ва ҳаётга мослаштириш, ота-оналарга психологик ёрдам бериш масалалари бўйича фикр алмашилди. Сўнгги йилларда имконият ва тизим пайдо бўлгани, бошқа ижтимоий муассасалардаги шароитларни ҳам яхшилаш зурурлиги таъкидланди.


Эндиликда “Мурувват” уйлари замонавий реабилитация жиҳозлари билан таъминланиб, ўз ишини янги концепция асосида йўлга қўяди. Унга кўра, болалар индивидуал ривожланиш дастурлари асосида жамиятга интеграция қилинади. Барча “Мурувват” уйларида учрашув хоналари ташкил этилади.


Шунингдек, “Қўллаб-қувватлаш клублари” тузилиб, малакали мутахассислар васийларга ногиронлиги бўлган болани парваришлаш, оила шароитида тарбиялаш ва жамиятга мослаштириш бўйича билимлар беради. Алоҳида таълимга тавсия берилмаган, оғир даражадаги касалликлари мавжуд болалар учун “Ғамхўрлик гуруҳи” ташкил этилади. Барча ҳудудий реабилитация марказларида ногиронлиги бўлган болалар учун шундай хизматлар йўлга қўйилади.


Муассасанинг қозонхонаси ва муҳандислик тармоқлари ҳам тўлиқ янгиланган. Ҳудудга манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилган, йўлаклар асфальтланган.


Муборак Рамазон ойида беморлар ҳолидан хабар олиш, инсонларга янада меҳр-эътибор кўрсатиш халқимизнинг эзгу қадриятидир.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устоз Икром Шарифнинг падари бузрукворлари Маъруф отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, давоми...

1810 09:57 / 28.10.2023
Рамазон ойи муносабати билан айни дамда бир қатор устозлар ва ҳофизи Қуръонлар Канада ва Америка Қўшма Штатларида бўлиб туришибди. Уламолар АҚШ ва Канададаги давоми...

1638 10:00 / 06.04.2023
2025 йилги муборак Рамазон ойида Республикамиз масжидларида хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қориларни саралаб олиш мақсадида барча вилоятларда давоми...

1058 17:14 / 17 февраль
2019 йилнинг 12 март куни ЎзбекистонБАА ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев Ўзбекистон ҳукумати давоми...

1861 17:29 / 15.03.2019
Аудиолар

213194 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132414 14:35 / 11.08.2021