1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Араб тилининг аҳамияти

18:03 / 02.03.2024 2292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ

«Очиқ-ойдин араб тилида» (Шуаро сураси, 195-оят).

Ваҳий тили бўлмиш араб тили Ислом ва араб бирлиги учун улкан асос ҳисобланади. Бу тилнинг ўлиши орқали таълим, ўзаро ҳамфикрлик ва умумий маънавий, адабий муштарак ришталар ҳам ўлади. Натижада ўзининг қадрият, урф-одат, анъаналарини инкор қиладиган, унутадиган авлод етишиб чиқади.

Шунинг учун ҳам биз араб тили ривожи учун курашишимиз, уни иккинчи тил, учинчи тил, сўнгра эса ўлик тилга айланиб қолишига йўл бермаслигимиз керак.

Чунки бунга йўл қўярканмиз, Аллоҳ асрасин, Қуръони Карим ва суннат ҳам кафанга ўралади!!!

Бу иш чет тилларнинг ўрганишни камайтиришга ундамайди, балки (кўпчиликнинг она тили бўлган) араб тилини ўрнини эгаллаш ҳисобига бўлмаслиги лозим. Қандай қилиб мағлубиятни тан олган бир халқ уни мағлуб қилган халқнинг тилига ва маданиятига эргашиши, тақлид қилиши мумкин! Атрофимиздаги одамлар ўз эътиқодлари билан бирга жам бўлишиб, ўзларининг шиорларига чорлашмоқда. Агар бўлиниш, тафриқа сабабларини бизга етишига йўл қўярканмиз, у ҳолда бизнинг келажагимиз қолмайди ва биз умуман қолмаймиз, йўқ бўламиз. 

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг «Сирру тааххори ъараби вал муслимийн» асаридан.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бечора болажонларhellip Ўз хатоларимиз туфайли сизларни бунчалар жазоламасакБечора болажонлар... Ўзимизнинг камчиликларни деб сизларга бунчалар зулм давоми...

2546 13:00 / 03.11.2021
Бу никоҳ тўйи эмас, балки 14 ёшдан ошмаган бола Қуръони Каримни тўлиқ ёд олгани муносабати билан ўтказилаётган .Юриш маросими,. Марокашда Қуръони Каримни тўлиқ давоми...

3423 10:06 / 19.10.2021
Россия киноусталари томонидан ишланган .Текинхўрлар, .Паразиты, ҳужжатли илмийоммабоп фильмни кўргач, сиз азиз ўқувчиларимиз билан ушбу фильмдан олган давоми...

5126 12:30 / 08.07.2021
Намоз дунёдаги барча мусулмонлар учун фарз, яъни бажарилиши шарт бўлган ибодат бўлиб, ҳатто ушбу ибодатни мусулмон космонавт шайх Мусзафар коинотда ҳам адо давоми...

2978 13:00 / 17.12.2021