1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳиндистонлик олим Муҳаммад Абу Бакр Содиқ ҳазратлари «Hilol Nashr»да

17:39 / 11.12.2023 2371 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 11 декабрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига Ҳиндистон бош муфтийси, машҳур олим, «Сунний маданият маркази» раҳбари, фазилатли шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратларининг шогирдлари Муҳаммад Абу Бакр Содиқ ҳафизаҳуллоҳ ташриф буюрдилар.





Азиз меҳмонга «Hilol Nashr» матбаа-нашриёти директори Абдулвоҳид Саттиев ҳамроҳлик қилди. Шайх Муҳаммад Абу Бакр Содиқ ҳазратлари масжид хонақоҳи ва у ердаги қулай шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Зиёрат асносида меҳмон пешин намозини адо этиб, юртимиз ҳақига хайрли дуолар қилдилар.

Сўнгра Муҳаммад Абу Бакр Содиқ ҳафизаҳуллоҳ «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, бу ердаги диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар билан танишдилар. Шунингдек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг илмий мерослари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.












Меҳмон зиёратлари давомида Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни ҳам кўздан кечирдилар.






Шундан сўнг азиз меҳмон Янги аср университети нодавлат олий таълим муассасасига ташриф буюрдилар. Меҳмонни университет ва GRAND TA’LIM раҳбари Музаффар Саттиев кутиб олиб, таълим муассасаси, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг фаолияти билан таништирди.










Ташриф якунида меҳмон мезбонларнинг самимий ва илиқ муносабатларидан миннатдор бўлиб, эътибор ва эътироф учун барчага ташаккур изҳор этдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошқирдистон Республикаси Бураево қишлоғида қурилиши 107 йил олдин ndash 1914 йилда бошланган масжид очилди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбасига таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

1855 19:09 / 03.06.2021
Хитойнинг Шанхай шаҳрида Робототехника бўйича бутундунё таълим мусобақаси World Educational Robot Contest бўлиб ўтди.Унда дунё бўйлаб 500 минг кишидан саралаб олинган 7 минг давоми...

3177 11:35 / 20.12.2018
Аустралиан Пост газетаси карантин шароитида австралияликларга хизмат қилишда ва уларни ҳимоя қилишни давом эттирган одамларни шарафлаш учун янги маркалар давоми...

1906 19:13 / 24.02.2021
АҚШнинг шимолий штати ҳисобланган Аляскадаги Уткиагвиг Собиқ Барроу шаҳрида баъзан ўн саккизинчи, баъзан эса йигирманчи ноябрь куни қуёш ботиб шу билан 6567 кундан давоми...

2581 16:41 / 22.11.2024