1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳ беш вақт намоз билан хатоларни ўчиради | Сийрат дарслари (254-дарс)

19:00 / 03.11.2023 1803 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

305. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолларида ухламоқчи бўлганларида фаржларини ювар ва намознинг таҳоратини қилар эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолда ухламоқчи бўлганларида таҳорат қилардилар. Ейиш ёки ичишни ирода қилганларида эса, икки қўлларини ювар, кейин еб-ичар эдилар», дейилган.

Насоий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

306. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшигингиз олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?». «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. «Ана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз билан хатоларни ўчиради», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

307. Усмоннинг мавлоси Ҳумрондан ривоят қилинади:

«Усмонга таҳорат суви берар эдим. Ҳар куни унга бироз сув қўшар эди. Шунда Усмон айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу намозимиздан – Мисъар: менимча, асрдан, деди – қайтганимизда: «Нима қилсам экан, сизларга бир нарсани айтайми ёки сукут сақлайми?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, агар яхшилик бўлса, айтинг. Агар бошқача бўлса, Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедик. «Қай бир мусулмон Аллоҳ унга ёзган таҳоратни тугал қилса ва ушбу беш вақт намозни ўқиса, албатта, улар ўзлари орасидаги нарсага каффорот бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай дейилган:

«Усмон таҳорат қилди, уни гўзал равишда қилди. Сўнгра: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шу жойда яхшилиб таҳорат қилганларини кўрдим. Кейин у зот: «Ким ушбу таҳоратга ўхшатиб таҳорат қилса, кейин масжидга кириб икки ракат намоз ўқиса, сўнг ўтирса, аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар, деди».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий 1 йил, 12 рабиъул аввал, жума куни мил. 622 йил 23 сентябр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо қишлоғи билан Ясриб Мадина шаҳри ўртасидаги Бани Солим ибн давоми...

2786 18:30 / 22.10.2021
Саййидим, Ё Расулуллоҳ Роббингиз махлуқотлар ичра сизни танлаб, ёлғиз ўзингизга ато этган иззат тожи сизга муборак бўлсин Зеро, Аллоҳ таоло раҳму шафқат сўраб давоми...

4857 19:01 / 28.04.2017
607. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кийим кийганингизда ва таҳорат қилганингизда ўнг томонингиздан давоми...

1789 19:00 / 20 март
882. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа, деманглар, балки .Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи давоми...

3713 19:00 / 14.04.2023
Аудиолар

213187 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар