1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркияда ислом молияси тамойилларига мувофиқ молиялаштириш ҳажми 90 миллиард доллардан ошди

09:29 / 03.11.2023 1318 pdf Ўқиш режими + -

Туркияда ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда молиялаштириш ҳажми тез орада 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Сентябр ойида бу кўрсаткич 90 миллиард долларни ташкил қилган.

Fitch Ratings бу борадаги таҳлилида 2025-йилга бориб ислом банклари активлари бутун секторнинг 15 фоизини ташкил этиши кераклигини таъкидлаб, бу ўсиш мамлакат ҳукумати томонидан соҳага берилаётган стратегик аҳамият билан қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Туркия билан Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланиши, ислом молия бозорига ижобий таъсир кўрсатиши ва ҳукуматнинг тўғридан-тўғри хорижий сармояни жалб қилишига ёрдам бериши кутилмоқда, дея таъкидланган таҳлилда.

Туркия уч йил ичида жами 51 миллиард доллар, жумладан,  Бирлашган Араб Амирликларидан молиявий мажбуриятлар шаклида, 8 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилган.

Таҳлил шуни кўрсатадики, бир қатор Форс кўрфази банклари ўз инвестицияларини диверсификация қилишга интилмоқда ва аллақачон турк ислом банкларига сармоя киритган, Дубай Ислом банки ҳам яқинда Туркиянинг рақамли банк тармоғига кирган.

Манба: @IslomMoliyasi

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 14 май куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Ислом олами робитаси Халқаро ёрдам, фаровонлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби доктор Абдулазиз Сарҳан давоми...

2320 13:30 / 14.05.2022
Саккизинчи амалАллоҳ таолонинг неъматлари, эҳсони, фазли тушадиган саҳар пайтларида холи қолиб, Унинг Каломини тиловат қилиш, Унинг ҳузурида қалб билан, бандалик давоми...

2581 06:00 / 02.02.2021
Эрон Қуръон ахборот агентлигининг хабар беришича, фаластинлик тўрт нафар 18 ёшли қизлар, Қуддуснинг жанубидаги Уммул Тубо қишлоғидаги кичик уйлардан бирида яшаб давоми...

2660 09:12 / 20.07.2019
Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо давоми...

767 07:16 / 25.11.2025
Аудиолар

232010 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150523 09:35 / 11.08.2021