1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хатми Қуръонга марҳабо!

14:09 / 05.04.2024 2162 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2024 йил 5 апрель оқшомида, 1445 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида юртимиздаги барча жомеларида бўлгани каби «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида ҳам Қуръони Карим хатмонаси ниҳоясига етказилади.

Барча азизларимизни қориларимизнинг гўзал тиловатларидан баҳраманд бўлишга, Қуръони Карим хатмининг якунини биргаликда тинглаб, хатми Қуръон дуосида ҳозир бўлишга таклиф қиламиз.

Бу ғанимат онларда, хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг мустажоб бўлишидан, Қадр кечасида қилинган тавба-тазарруларнинг қабул бўлишидан умидвор бўлган ҳолда, чин қалбдан, холис дуолар қилиб, барча ўтганларимизнинг руҳларини шод қилайлик, юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик, барча эзгу тилакларимизни сўраб, Аллоҳ таолога ёлворайлик.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинган барча тоат-ибодатларни, хатми Қуръонларни ҳусни қабул айлаб, дуоларимиз ижобат бўлишини насиб этсин!

Қадр кечасидаги Қуръон хатмонаси Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Хатмонамиз барча ижтимоий тармоқларимиз орқали эфирга узатилади.

https://youtube.com/live/CSGG0W4v91c?feature=share

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 27 май куни, Вақф хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят филиали томонидан 200 нафар гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун Бухоро шаҳридаги Нур давоми...

1463 23:15 / 27.05.2023
2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. давоми...

2346 19:51 / 01.05.2024
Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо давоми...

742 12:16 / 25.11.2025
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари ҳам ҳаж амалини бажариш учун Саудия Арабистонига соғсаломат етиб келдилар. Ишчи гуруҳи томонидан 7200 нафар давоми...

1945 18:15 / 05.08.2019