1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Жиноятчи қандай жазоланиши керак?

19:00 / 12.09.2023 1359 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло жамиятга хавф-хатар солувчиларнинг ҳукми ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ

«Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши уруш қиладиганларнинг, ер юзида бузғунчилик учун саъй­ҳаракат қиладиганларнинг жазоси, албатта, ўлдирилмоқлари, ёки осилмоқлари, ёхуд қўл ва оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи ёки ўз ерларидан сургун қилинмоқларидир. Бу уларга дунёда шармандалик бўлур. Охиратда эса уларга улкан азоб бор» (Моида сураси, 33-оят).

Бу ерда васф қилинаётган жиноятлар бугунги кундаги «уюшган жиноятчилик» истилоҳига тўғри келади. Ёмон ниятли бир гуруҳ кишилар тўпланиб олиб, мусулмонларнинг ўзига, мол-мулкига ва тинчликларига таҳдид солишлари, мусулмон ҳукуматга қарши чиқишлари Ислом шариатида «ҳироба» дейилади. Уларни Аллоҳ таоло ояти каримада:

«Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши уруш қиладиганларнинг…» деб таърифламоқда.

Демак, мусулмонлар жамоасининг ҳаётига, тинчлигига, молу мулкига таҳдид солувчилар аслида Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига қарши уруш очган ҳисобланадилар. Чунки улар Аллоҳнинг шариатига амал қилаётган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилаётган ҳукумат ва жамоатга суиқасд қилмоқдалар. Аллоҳнинг динини ортга суришга сабаб бўлмоқдалар. Шунинг учун ҳам улар «бузғунчилик учун саъй­ҳаракат қиладиганлар» деган сифатга сазовор бўлмоқдалар. Демак, уларнинг

«…жазоси, албатта, ўлдирилмоқлари, ёки осилмоқлари, ёхуд қўл ва оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи ёки ўз ерларидан сургун қилинмоқларидир».

Булар учун тўрт хил оғир жазо тайин қилинди. Ўша даврнинг ҳокими давр шароитига ва жиноятчиларнинг жинояти ҳолатига қараб, ушбу ҳукмлардан қайси бирини муносиб топса, ўшанисини қўллайди: ё уларни ўлдиришга ҳукм чиқаради, ё уларни осиб ўлдиришга ҳукм қилади, ё ўнг қўли билан чап оёғини ёки, аксинча, чап қўли билан ўнг оёғини кесишга буюради ва ёки сургун қилишга амр этади.

Қуръони Каримда бу масалада ижтиҳод қилишга йўл очиб қўйилганлиги учун ҳам мужтаҳид уламоларимиз кенг баҳс этиб, турли фикрларни айтганлар.

Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари «Жазо жиноятчилар содир этган жиноятга қараб бўлади. Шунга биноан, жиноятчилар гуруҳи одам ўлдирса-ю, молу мулкини олмаса, улар ўлдириладилар. Молу мулкини олсалар-у, одам ўлдирмасалар, қўл-оёқлари кесилади. Ҳам одам ўлдириб, ҳам молу мулкини олсалар, олдин ўлдирилиб, кейин осиладилар. Ким таҳдид қилса-ю, одам ҳам ўлдирмаса, молу мулкини ҳам олмаса, сургун қилинади», – деганлар.

«Бу уларга дунёда шармандалик бўлур».

Ислом шариати бўйича бундай жиноятчилар қўлга тушиб, жиноятлари исбот бўлиб, ҳукм чиққандан сўнг ҳукмни ижро этиш пайтида жамоатчилик тўпланади. Уларнинг жиноятлари ҳақида маълумот берилади. Ва кўпчилик ҳузурида ҳукм ижро этилади. Агар жиноятчи ўлдирилса, ўлимидан олдин ор-номусга қолиб ўлади. Уруғ-авлоди, бола-чақаси ҳам ор-номусга қоладилар. У осиладиган бўлса, одамлар тўпланадиган, кўпчилик ўтадиган жойга осилади. Бу ҳам катта ор бўлади. Баъзи уламолар: «Жиноятчиларни тириклайин осиб қўйиб, ҳар замонда найза суқиб турилади, аста-секин ўлади», – дейишган. Бу яна ҳам каттароқ ор бўлади. Шунингдек, сургун ҳам ор-номусдир. Тинч юртидан бошқа, узоқ ва қийинчилик ҳукм сурган жойларга сургун қилинади. Бундай кимсанинг умри афсус-надоматда, ору номусда ўтиб кетади.

 

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиАллоҳ ndash Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар давоми...

3597 15:35 / 20.04.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиНабийлари уларга .Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб юборди,, ndash деди. Улар .У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин давоми...

3042 17:07 / 29.03.2020
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар сафар унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари .Сизларга давоми...

3745 12:29 / 14.03.2019
Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта иззатлидир, ўта давоми...

2767 13:00 / 28.12.2020