1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Муқаддас юртни бор кучи билан ҳимоя қилган Усмонийлар аскари

16:00 / 17.11.2023 3540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмонийлар таслим бўлганидан кейин биринчи жаҳон урушида Мадинани Британияликлардан ҳимоя қилган Фахриддин пошо халқнинг босқинчи кучларга қарши туришига ёрдам берган қаҳрамонлардан бири ҳисобланади.


«Саҳро йўлбарси» лақаби билан танилган Фахриддин Пошо турк халқи тарихида энг муҳим шахслардан бири бўлиб, унинг Мадинани ҳимоя қилиши тарихдаги энг шарафли воқеалардан бири бўлган. 


Сулаймон Боёғлу Фахриддин Пошо ҳақида архив манбаларига таянган ҳолда муҳим докторлик диссертациясини ёзган. Бундан ташқари Бирол Улкер ҳам Фахриддин Пошонинг Мадина мудофааси ва Чигиртка истеъмоли ҳикоясини мақолаларидан бирида батафсил баён қилган.


Ҳусайн Ибн Али қўзғолонга тайёргарлик кўра бошлаганидан сўнг, Фаҳриддин Пошо 1916 йил 28 май куни Мадинага сафарбар қилинди. Фаҳриддин Пошо исёнчилардан олдин Мадинага етиб келди ва у ерда мудофаа чораларини кўрди. Ҳусайн Ибн Али 3 июнь куни Мадина атрофидаги темир йўл ва телеграф йўлларини вайрон қилди, 5-6 июнь кунлари Мадинанинг кичик ҳарбий лагерларига ҳужум қилганига қарамасдан, тўхтатишга мувофиқ бўлинди. Фахриддин Пошо Мадинани ҳимоя қилаётганда биринчи қилган иши шаҳардаги муқаддас ёдгорликларни ва бир қанча қўлёзмаларни душман қўлга киритиб қўймаслиги учун Истанбулга жўнатиш эди. Ушбу қўлёзмаларнинг аксарияти Усмонийлар маъмурлари томонидан Мадинадаги кутубхоналарга юборилган. Ҳозирда Топкапи саройидаги Мадина кутубхонасида 500 га яқин қўлёзма сақланмоқда.


Фахриддин Пошо Мадинада бўлган даврида минтақадаги араблар билан яқин алоқада бўлиб, улар билан иш бошлашни таклиф қилди. Бироқ ҳоким Ғолиб Пошонинг қобилиятсизлиги туфайли авж олган қўзғолон натижасида Макка исёнчилар томонидан босиб олинди. Қолаверса, исёнчилар қисқа вақт ичида Мадина ташқарисидаги шаҳарларни эгаллаб олдилар. Фахриддин Пошо эса имкониятлар чеклатилганига қарамай Мадина шаҳрини ҳимоя қилишда давом этди.


Исёнчилар Макка яқинидаги Ҳижоз темир йўлининг Мудаввара станциясини мусодара қилганидан кейин Мадина қалъаси қуролли кучлар билан ўраб олинди. Шундай қилиб, Фахриддин Пошо чўл ўртасидаги ҳамма нарсадан маҳрум қилинган қалъани ҳимоя қилишга киришди. Фахриддин Пошо ва қолган аҳоли кўмаксиз, очлик, ташналик ва хасталиклардан азоб чека бошладилар.Ушбу ҳолатда Фахриддин Пошо 1918 йил 7 июнь куни чигиртка ейиш тўғрисида баёнот берди: «Чумчуқнинг чигирткадан қандай фарқи бор? Ҳа унинг патлари йўқ, лекин чумчуқдек қанотлари бор ва чумчуқ каби учади, ўсимликлар билан озиқланади, тоза ва табиий нарсаларни истеъмол қилади. Қолаверса тамаки лимондан ҳам завқланади. Бадавийларнинг ҳам асосий таоми чигирткалардир. Улар ўзларининг саломатлиги ва мувофиқлигини чигирткаларни истеъмол қилиш билан сақлаб қолади».


Маълумотларга кўра, шифокорларга чигирткаларни таҳлил қилиб кўрсатган Фахриддин Пошо жонзотнинг хусусиятларини таърифлаб, мақтаганидан кейин чигирткани тўрт хил усулда тайёрлаш йўлларини кўрсатиб берган.


Айни пайтда мағлубиятни қабул қилган Усмонийлар империяси 1918-йил 30-октябрь куни Мудрос сулҳини имзолади. Шартга кўра, Мадинага жўнаб кетиши талаб қилинган Фахриддин Пошо буни қабул қилмади ва таслим бўлмаган ҳолда Мудросдан сўнг Мадинани яна 72 кун ҳимоя қилди. Бироз вақт ўтиб Истанбул уни ишдан бўшатиб, ўрнига таслим бўлиш бўйича музокара олиб борган полковник Али Нажибни тайинлади. Бироқ Британияликлар ва араблар Фахриддин Пошонинг таслим бўлишини бир шарт сифатида қўйдилар.


Шунда Али Нажиб британияликлар билан Фахриддин Пошога масъулиятни топширишга келишиб олишди. Али Нажиб ва унинг ҳамроҳлари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри яқинидаги бирор жойга, таслим бўлмаган Фахриддин Пошо ҳузурига боришди. Фахриддин Пошо ҳол-ахвол сўрагани келдилар, деб ўйлайди. Лекин унинг юзига кул сепиб, тепкилаб, арқонда ўраб, 1919 йил 10 январь куни инглизларга топширдилар. Содиқ пошо «ҳаётимдаги энг оғриқли ва даҳшатли кун эди» дейди...


Мадина шаҳри қаҳрамонининг тўлиқ исми Омар Фахриддин бўлган. Фахриддин пошо 1868 йилда ҳозирда Болгариянинг Русе шаҳрида туғилган. 1891 йилда ҳарбий мактабни тугатгач, Штаб-Капитани сифатида Усмонийлар қўшинига қўшилган. У Болқон уруши ва Биринчи жаҳон уруши йилларида турли жабҳаларда хизмат қилган. Мадинани жасорат билан ҳимоя қилгани учун у «Саҳро йўлбарси» унвонига сазовор бўлган. 1919 йил 27 январь куни у уруш асири сифатида Мисрга олиб кетилган. 1919 йил 5 август куни Малтага сургун қилинган ва икки йилу 33 кун асирликда қолган.


У ердаги ингилизларни олдида ҳеч иккиланмай: «Мен ҳарбий мактабни тугатганимдан бери бу формани ечмаганман», деб Усмонийлар армияси формасини ечишдан бош тортади. Пошо сургунда бўлганида, босқинчи кучлардан тузилган Немруд Мустафо маҳкамаси томонидан ўлимга ҳукм қилинган. Бироқ 1921 йил 8 апрелда янги ташкил этилган Анқара ҳукумати саъй-ҳаракатлари билан озод қилинган. Россияда бир муддат хизмат қилгандан сўнг Анадўлига қайтган.


1921 йил 9 ноябрь куни Фахриддин пошо Туркиянинг Афғонистондаги элчихонасига тайинланган ва хизмат даврида афғон-турк дўстлигини яхшилашга муваффақ бўлган. 1926 йил 12 майда Туркияга қайтиб, Ҳарбий апеляция судида ишлайди ва 1936 йил 5 февраль куни генерал-майёр лавозимида истеъфога чиқади. У 1948 йил 22 ноябрь куни юрак хуружидан вафот этади. Ҳозирда эса Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Ашиян қабристонида қўним топган.


«Эй Аллоҳнинг суюкли Пайғамбари мен сизни ҳеч қачон тарк этмайман».


Мадина қасрини қамал қилиниши бошланишидан олдин Истанбул ҳукумати Фахриддин пошодан қалъани кўчиришни сўраган эди. Аммо Фахриддин пошо: «Мен ҳеч қачон Турк байроғини Мадина қалъасидан ўз қўлим билан туширмайман, агар бу қалъанинг жойини ўзгартиришни хоҳласангиз. Бу ерга бошқа қўмондон олиб келганингиз маъқул»..., дейди.


Фахриддин пошо қамал пайтида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри ёнида доимо дуо қилгани айтилади. У зотнинг: «Туринг, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туринг. Туринг, эй Аллоҳнинг пайғамбари! Ва сизга иймон келтирган ва Сизнинг номингиз билан жанг қилганларга қаранг. Бизга Аллоҳнинг ёрдамини келтиринг», деганлари эшитиларди...


1918 йилнинг 2 апрелида Фахриддин пошо турк байроғини елкасида кўтарганича жума хутбасини ўқиди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўрсатиб: «Ё Аллоҳнинг пайғамбари, мен сизни ҳеч қачон тарк этмайман», деди.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Закариё алайҳиссалом Ҳорун алайҳиссаломнинг зурриётларидан бўлиб, Бану Исроилнинг набийларидан ҳисобланадилар. Аллоҳ таоло у зотни бефарзандлик билан синаган давоми...

13610 20:00 / 20.04.2019
Аллоҳ Қуръонда Яъқуб алайҳиссаломнинг тилидан .Фақат кофир қавмларгина Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлурлар,, деган Юсуф сураси, 87оят. Бошқа бир жойда Иброҳим давоми...

3357 11:00 / 18 январь
Исмоил алайҳиссалом қиссасиИсмоил алайҳиссаломнинг қиссалари, у зотнинг ҳаётлари ҳақида юқоридаги саҳифаларда .Исмоил алайҳиссалом, сарлавҳаси остида батафсил давоми...

3477 12:00 / 04.07.2019
Умавий амирларидан Валид ибн Абдулмалик ҳукмдорлиги 705715 даврида Испания ва Португалия Мусо Нусайя ва унинг мавлоси Ториқ ибн Зиёд томонидан ҳижрий 92 милодий 711 давоми...

3187 08:55 / 21.07.2019
Аудиолар

137673 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57731 14:35 / 11.08.2021