1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионатида футболчи ва ҳакамлар Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштирди

11:02 / 07.07.2023 2307 pdf Ўқиш режими + -

Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу ҳақда shafaqna.com хабар берди.


Қайд этилишича, норозилик акцияси Ироқ Премьер-лигасининг «Ал-Шорта» ва «Ал-Қосим» жамоалари ўртасидаги ўйинида ўтказилган. Ўйин бошланганида икки жамоа аъзолари ва ҳакамлар Қуръони Карим нусхалари билан майдонга тушган ва китобни қўлларига олиб, ўпган.


Ушбу ҳолат тасвирланган кадрлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жуда тез машҳурликка эришди.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Швеция пойтахти Стокгольмнинг марказий майдонларидан бирида 37 ёшли ироқлик муҳожир томонидан Қуръон китоби ёқиб юборилганди. Бунга нисбатан бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар норозилигини билдирди. Жумладан, Россия Президенти Владимир Путин Қуръоннинг ёқилиши динлараро адоват қўзғашини айтиб, бу ҳолат жиноят дея баҳоланишини ҳамда унга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган эди. Шунингдек, Путинга унинг Доғистонга сафари давомида Қуръон совға қилишганди.


Расмий Анқара ҳам Қуръоннинг ёқилиши юзасидан Швецияга нисбатан норозилигини билдириб, ушбу мамлакат учун НАТОга аъзо бўлиш “орзу” бўлиб қолишини маълум қилганди.


Европа Иттифоқи Швециядаги воқеалар бўйича ўз позициясини билдириб, муқаддас китобларнинг ёқилиши ҳақорат, ҳурматсизлик ва очиқ-ойдин провокация эканини билдирган. Шунингдек, Қуръонни ёқиш бўйича акция Иттифоқ фикрини акс эттирмаслиги маълум қилган.


АҚШ ҳам Қуръоннинг ёқилишини қоралаб, Швециядаги мусулмонларнинг ҳуқуқларидан хавотирда эканини билдирган.


Ироқ Қуръонни ёққан одам унинг фуқароси эканини даъво қилиб, Швециядан уни экстрадиция қилишни талаб этганди.


2 июль куни эса Ислом ҳамкорлик ташкилотида Швецияда Қуръоннинг ёқилиши юзасидан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилганди.


3 июль куни Рим папаси Франциск Швецияда Қуръон ёқилишини кескин қоралаб, бу ҳолат уни ғазаблантирганини маълум қилди.


5 июль куни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Қуръони Каримнинг ёқилишини қоралади.

Мавзуга оид мақолалар
Мўминмусулмонлар учун муқаддас бўлган, руҳий покланиш, меҳроқибатли бўлиш, муҳтожларга кўмак ва ғамхўрлик кўрсатишга ундовчи Рамазон ойи ва муборак Рамазон давоми...

852 00:06 / 30.03.2025
Аввал хабар қилганимиздек, 2019 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва фанмаданиятнинг ISESCO бўйича йиғилишида Тунис шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиш давоми...

4417 04:37 / 02.01.2020
Cаудия Арабистонида истиқомат қиладиган Муниса бинти Зарифа исмли аёлнинг орзуси ниҳоят Аллоҳнинг иродаси билан ушалди. У ўқиш ва ёзишни ҳам билмасди, деб ёзади давоми...

3289 05:20 / 28.01.2019
Бугун 30 ноябрь куни Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имомхатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар давоми...

4231 10:53 / 30.11.2020
Аудиолар

232141 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150653 09:35 / 11.08.2021