1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хорижий ҳамкорлардан Рамазон ҳайити муносабати билан самимий қутловлар

05:06 / 30.03.2025 838 pdf Ўқиш режими + -

Мўмин-мусулмонлар учун муқаддас бўлган, руҳий покланиш, меҳр-оқибатли бўлиш, муҳтожларга кўмак ва ғамхўрлик кўрсатишга ундовчи Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон ва унинг кўп миллатли халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, мамлакатимиз билан дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга интилишини тасдиқламоқда.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён;

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф;

Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний;

Қатар Давлати Амирининг ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний;

Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Кувайт Давлати Валиаҳди Шайх Сабоҳ Холид ал-Аҳмад ас-Сабоҳ;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид;

Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад бин Исо Ал Халифа;

Марокаш Қироли Муҳаммад VI;

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Таббун;

Тунис Республикаси Президенти Қайс Саид;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Ливия Давлати Президент кенгаши раҳбари Муҳаммад Юнус Ал-Манфи;

Сомали Федератив Республикаси Президенти Ҳасан Шайх Муҳаммад;

Исроил Давлати Президенти Ицхак Герцог;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;

Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад Ал-Будайвий;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;

Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим;

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Фаридун Синирли ўғли;

Ислом тараққиёт банки раиси Муҳаммад Сулаймон Ал-Жасир;

"Ал-Азҳар" мажмуаси шайхи Аҳмад Таййиб;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Табриклар келишда давом этмоқда.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Индонезиянинг собиқ президенти жаноб Сукарно Самарқанд яқинида жойлашган Имом алБухорий қабрини биринчи бўлиб зиёрат қилган хорижий давлат арбоби ҳисобланади. давоми...

4290 10:06 / 03.07.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмовнинг Azon.uz`га маълум қилишича, куни кеча тарқалган хурсанчилик хабарларга бугун яна давоми...

2546 14:54 / 13.08.2020
Саудия Арабистони ҳукумати 2024 йилги ҳаж зиёратига тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ҳаж мавсумида мусулмон зиёратчиларни жойлаштириш учун Макка шаҳрида 166 та давоми...

1736 15:47 / 26.12.2023
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида .Йил имоми ndash 2021, кўрик танловининг давоми...

2652 13:50 / 04.11.2021