1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом билим юрти мудири вазифасига Жалалатдин домла Абдиразаков тайинланди

20:31 / 28.11.2023 1540 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Нукус шаҳридаги «Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом билим юрти педагоглари жамоаси мажлис бўлиб ўтди.


Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Шамшетдин Бауатдинов Нукус шаҳридаги «Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом билим юрти мудири вазифасидан озод этилди. Мазкур лавозимга Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг ўқув ишлари бўйича инспектори Жалалатдин домла Абдиразаков тайинланди.


Маълумот ўрнида, Жалалатдин домла Абдиразаков Бухоро шаҳридаги «Мир-Араб» мадрасаси, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва Қорақалпоқ давлат университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолияти давомида «Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» мадрасаси ўқитувчиси, мудир ўринбосари каби вазифаларда кўп йиллар меҳнат қилган.


Жалалатдин домла Абдиразаковга мудир вазифасида иш фаолиятни янада ривожлантириш, таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш ва талабалар илм салоҳиятини оширишда Ҳақ таолодан куч-қувват тилаймиз.

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо давоми...

743 12:16 / 25.11.2025
Бугун, 10 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имомхатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг давоми...

2208 11:42 / 10.11.2021
БААнинг Шаржа шаҳрининг Калбаа жамоат кутубхонасида 40 та Қуръон қўлёзмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Al Ruye янгиликлар сайти хабар беради. Ушбу кўргазма давоми...

1752 10:00 / 24.04.2021
Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди. Ўзбекистон ndash ҳуқуқий, ижтимоий давоми...

1274 17:25 / 28.11.2024