1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳиндистонлик мусулмон Макка шаҳрига пиёда етиб келди

14:26 / 13.06.2023 2176 pdf Ўқиш режими + -

Ҳиндистонлик мусулмон Шиҳоб Чоттур ҳаж сафарини бажаришга интилиб, деярли 8640 км масофани пиёда босиб ўтиб Макка шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда aboutislam.net сайти хабар берди.


Siasat нашрининг хабар беришича, Чоттур авваллари Маккага пиёда саёҳат қилган мусулмонлар ҳақида кўплаб ҳикояларни эшитган.


У ўтган йили июнь ойида машаққатли саёҳатни пиёда бошлаб, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Ироқ ва Қувайтни кесиб ўтиб, ниҳоят 7 июнь куни Саудия Арабистонига 12 ой 5 кун ичида етиб келди.


У Саудия Арабистонининг Al-Ekhbariya телеканалига берган интервьюсида шундай деди: «Яхши ният қилган ҳар бир киши ўз мақсадига эриша олади».


Бу йиллик саёҳат у учун осон кечмади. Сентябрь ойида у Панжоб штатининг Вагаҳ чегарасига етиб келганида, визаси йўқлиги сабабли Покистон расмийлари уни тўхтатиб қўйишади.


2023 йил февраль ойида виза олгач, Покистонга кириб, Саудия Арабистонига бўлган сафарини давом эттиришга муваффақ бўлди.


У саёҳати давомида дуч келган қийинчиликлари орасида Эрондаги совуқ ҳаво ва баъзи йиртқич ҳайвонларнинг борлиги уни ҳавотирга солган.


Ўтган ой Саудия Арабистонига кириб келиб, Маккага жўнаб кетишдан аввал Мадинага йўл олади. Мадина ва Макка орасидаги 440 километр масофани тўққиз кунда босиб ўтади.


Яна шунга ўхшаш ҳаж қилиш билан боғлиқ қизиқ маълумотни келтириб ўтамиз.


Британиялик Фарид Феядий Ғарб ОАВларида Ислом ҳақидаги нотўғри фикрларни йўқ қилиш учун 2020 йилда Лондондан ҳаж ибодатини адо қилиш ниятида шундай саёҳатга отланган эди.


Шунингдек, 2022 йил июнь ойида индонезиялик ёш Муҳаммад Фаузан велосипедида қарийб 5000 километр масофани босиб ўтиб, Маккага етиб келган.

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Миср Жамғармалар вазирлиги болаларни ўқитиш учун .Болалар ҳуқуқлари, таълим лойиҳасини бошлади. Бу ҳақда youm7 манбаси хабар берди.Миср Вақфлар вазирлигининг давоми...

2000 15:47 / 03.11.2021
4 сентябрь куни quotВАҚФquot фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Нигер давлати делегацияси билан учрашув ўтказди.Учрашувда томонлар мадраса, меҳмонхона, бозорлар қуриш, давоми...

1795 21:00 / 05.09.2021
Асли Озарбайжонлик бўлган рассом Тунзале Мамедзаде Tuumlnzale Memmedzade хоним Қуръони Каримни ипак матога тилла билан қўлда ёзиб чиқди. Бу ҳақда arabicuz манбаси хабар давоми...

1440 15:31 / 27.06.2025
Гап шундаки, бугунги кунда Германияда қанча мусулмон яшаши тўғрисида бир нечта аниқ маълумотлар айтилмоқда. Бу ҳақда маълумот берган ZeitOnline газетасининг маълум давоми...

2770 18:41 / 16.11.2018