1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Умму Жамилнинг тикув машинаси

11:00 / 12.08.2023 2985 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу воқеа Сурияда юз берган. Тикувчилик корхонаси раҳбари ҳикоя қилади:
«Тикувчилик корхонасининг раҳбари эдим. Эри вафот этган, уч нафар етими бор қўшним бор эди. Бир куни ишхонамга келди ва «Менинг тикув машинаси бор, эрим уни ишлатар эди, биз уни қандай ишлатишни билмаймиз, фарзандларимни эса боқишим керак. Ўша тикув машинасини сизга корхонангизга олиб келиб берсам, ижара сифатида ишлаnсангиз-у, ундан топилган пулни ўзимга ва оиламга ишлатсам», деди.


Мен аёлдан ҳаё қилиб: «Бош устига, уни менга юборинг» дедим.


Аёл тикув машинасини олиб келганда, қарасам, жуда эски модель экан. Уни бирор бир ўринда ишлатишнинг имкони йўқ эди. Лекин аёлнинг кўнглини ранжитгим келмади. Ундан: «Синглим, бу машинага қанча ижара пули беришини хоҳлайсиз?» деб сўрадим. Аёл уч минг лира деди. Бу воқеа урушдан тахминан йигирма йилча олдин юз берган эди. Мен тикув машинасини аёлдан олиб: «Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, синглим» деб, ўша ҳақни бердим. Машинани олиб, уни корхонанинг бир бурчагига қўйиб қўйдим, чунки ундан фойдаланиш имконисиз эди. Шу ҳолда ўн йил ижара пулини бериб юрдим. Умму Жамил (тикув машинасининг эгаси) ҳар ой келиб, ижара пулини олиб кетарди. Тикув машинаси эса корхонанинг бир бурчагида ишлатилмай, фойдаланилмай тураверарди. Орадан ўн йил ўтиб, кичкина корхонадан шаҳар четидаги катта корхонага кўчиб ўтдик. Жиҳозларни ташиётганимизда ходимларга: «Умму Жамилнинг тикув машинасини ҳам олишларини» айтдим. Корхона иш юритувчиси бўлган аёл: «Устоз, Умму Жамилнинг тикув машинаси бизга фойда келтирмаётган бўлса, уни нега оламиз?» деди. Мен: «Бу билан ишинг бўлмасин, оволинглар, тамом» дедим. Орадан кунлар, йиллар ўтди, яна ўн йилдан сўнг уруш бошланди. Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, корхонамиз жойлашган минтақа бутунлай вайрон бўлди. Фақат бизнинг корхонамизгина омон қолди. Уруш туфайли Умму Жамил билан алоқа узилиб қолди. Топишга роса уриндик, лекин манзилини топа олмадик. Ҳар гал телефонига қўнғироқ қилсак, ўчиқ бўлар эди. Иш юритувчи аёл ишни ташлаб, Европага сафар қилди. Икки ойдан сўнг менга қўнғироқ қилиб: «Бир туш кўрдим, буни сизга ҳам айтишни истадим» деди. Мен ундан: «Қандай туш экан?» дедим. «Тушимда бир овоз менга фалончига айтиб қўй, Умму Жамилнинг тикув машинаси сабабидан корхонангни сақладик» деди.


Воқеани ҳикоя қилаётган корхоа раҳбари айтади: «Бу гапларни эшитиб, танам титраб, кўз ёшларим қуйилиб келди ва «Алҳамдулиллаҳ» дедим. Аллоҳга қасамки, корхонамдан битта игна ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, корхонам уруш туфайли бутунлай вайрон бўлган эди».


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: «Яхшиликларни амалга ошириш ёмон ўлимдан, офатлардан, ҳалокатдан сақлайди. Дунёдаги яхшилик аҳли охиратда ҳам яхшилик аҳлидир». (Имом Суютий «Жомеъус сағийр» китобида келтирганлар).


Нозимжон Ҳошимжон & Маҳмуд Баҳром


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 10 майдаги 03-07/3450-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон инсон кийиниш маданияти бўйича қуйидагиларга амал қилади.1. Либос учун ишлатилган мато ипак мато каби, шариатда ҳаром қилинган бўлмаса, ҳалолдир.2. Шаръий давоми...

7283 02:53 / 21.04.2017
Рамазон ойининг биринчи куни. Пешиндан сўнг ифторлик режаларини тузиб турган эдим, курсдошларимдан бири қўнғироқ қилиб, кўп йиллик дўстимизнинг отаси бандаликни давоми...

3141 09:49 / 19.01.2024
Басралик бир савдогар Чин Хитой мамлакати томон сафарга тайёргарлик кўраётганида бир қария унинг кемасига яқинлашиб илтимос қилиб қолдиndash Эй хожа, ҳузурингизга давоми...

3357 18:00 / 05.02.2021
Ўзбек тилида қалам аҳли ва нотиқлар томонидан мурожаат қилинмай қўйганлиги туфайли деярли унутилаёзган кўп сўзларимиз бор. Масалан, какра деган сўзни бугунги давоми...

3029 09:38 / 09.10.2023
Аудиолар

230238 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148815 14:35 / 11.08.2021