1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ийдул Фитр – Рамазон ҳайити байрамингиз муборак бўлсин!

00:30 / 21.04.2023 2399 pdf Ўқиш режими + -

Мўмин бандаларининг гуноҳ ва хатоларига қалқон қилиб рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Умматларига чексиз муҳаббат ва шафқат кўрсатиб, рўза тутишни барча сир-асрорлари билан ўргатиб кетган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга абадул-абад салавоту саломлар бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмон биродарлар!

Мўмин-мусулмонларнинг улуғ, гўзал байрами бўлмиш Ийдул Фитр – Рамазон ҳайити муносабати билан фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номидаги жомеъ масжид жамоаси номидан, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий жамоаси номидан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз!

Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, бу йилги Рамазон ойини ҳам тоат-ибодатда, зикру тасбеҳда ўтказишни, зиммамизга фарз қилинган рўза ибодатини адо этишни насиб қилди. 

Юртимизнинг деярли барча жомеъ масжидларида ўқилган таровеҳ намозларида Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони Карим хатм қилинди. Хусусан, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи билан аталган мажмуада ҳам таровеҳ намозлари ўқилиб, барча ижтимоий тармоқлар орқали бутун дунёга намойиш қилинди. 

Масжид ходимлари ҳамда Islom.uz порталининг ижодий жамоаси Қуръонга мухлис халқимиз учун ажойиб Рамазон туҳфасини тақдим этдилар.

Нафақат мустақил юртимиз тарихида, балки бутун минтақада илк бор хатми Қуръон жонли эфирга узатилаётган пайтда шу аснода ўқилаётган ояти карималар Мадинаи Мунаввара мусҳафи шарифининг ёзувида бериб борилди. Шунингдек, ҳар бир ояти карима билан бирга унинг ўзбек тилидаги маъно таржималари ҳам эфирга узатилди. Шу тариқа Ўзбекистонимизда ҳам Ислом оламидаги барча давлатлардаги каби, айниқса, Саудия Арабистонида Мадинаи Мунаввара ҳамда Маккаи Мукаррамадан узатиладиган эфирлардаги каби, тиловат қилинаётган оятларнинг ёзуви ва маъно таржимаси узатиб туриладиган бўлди. 

Ушбу янгилик юртимиз масжидларида ўқилаётган таровеҳ намозларини уйидан, хизмат жойидан ёки чет эллардан томоша қилиб, Қуръон хатмига сомеъ бўлаётган азизларимиз учун муносиб Рамазон туҳфаси бўлди.

Умид қиламизки, Роббимиз иймон-эътиқод билан, хулуси ният билан, ажру савоблардан умидвор бўлиб тутган рўзаларимизни, бу ойда қилинган барча солиҳ амалларимизни даргоҳида ҳусни қабул айлаб, уларга ваъда қилинган улуғ мукофотларни насиб қилади, иншааллоҳ!

Зеро, Парвардигоримиз: «Одам боласининг барча амаллари ўзи учун, фақат рўза Мен учун, унинг мукофотини Ўзим бераман», деб марҳамат қилган.

Мана, бугун Рамазон билан хайрлашиб, Ийдул Фитр байрамини нишонлаб турибмиз. Бунинг учун Парвардигоримиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсин!

Азизлар, Ийдул Фитр — Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Аллоҳ таолога астойдил тавба қилиб, сидқидилдан дуо қилайлик: Роббимиз юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик, офият берсин, тутган рўзаларимизни даргоҳида қабул, охиратда шафоатчи қилсин, барчамизга иймон ҳаловатини, тоат-ибодатнинг лаззатини насиб этсин, азиз ватанимизни жаннатмакон қилсин, халқимизни Ўзининг розилигини топадиган халқлардан қилсин!

Ийдул Фитр – Рамазон ҳайити байрамингиз муборак бўлсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда яқинлашаётган ҳаж сафари учун белгиланган энг юқори ёш чегараси бўйича кўп мурожаатлар бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун қуйидагиларни давоми...

3799 15:57 / 04.06.2022
Республикамизда имомхатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув даврида Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт давоми...

1758 21:52 / 04.12.2023
2022 йил Ирландиянинг Галуэй шаҳрида янги туғилган чақалоқлар орасида энг машҳур исм Муҳаммад бўлди. Бу ҳақда islamportal.ru манбаси хабар берди. Авваллари ушбу шаҳарда давоми...

2362 14:31 / 09.03.2023
Adidas бренди бутун танани ва сочларни яширадиган сузиш кийимларининг биринчи коллекциясини ишлаб чиқарди. Бренд вакилларининг сўзларига кўра, сузиш кийими давоми...

3840 13:30 / 30.06.2021