1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Расман: Рaмазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади

05:33 / 20.04.2023 2727 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилол) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. 

 Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти   05:50
2. Бухоро вилояти   06:20
3. Жиззах вилояти   06:10
4. Навоий вилояти   06:20 
5. Наманган вилояти   05:50
6. Самарқанд вилояти  06:20 
7. Сирдарё вилояти   06:00 
8. Сурхондарё вилояти   06:15 
9. Тошкент вилояти   06:00  
10. Тошкент шаҳри   06:00
11. Фарғона вилояти   05:50
12. Хоразм вилояти   06:30
13. Қашқадарё вилояти   06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси   06:40  

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 2327 июль кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил қилинадиган халқаро Қуръон давоми...

1173 14:11 / 16.07.2024
Бугун, 22 июль куни .Hilol Nashr, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг 174сони бўлиб ўтади. Тақдимотда устоз Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуфнинг давоми...

974 08:39 / 22.07.2025
Уламоларимизнинг республикамиз бўйлаб ташрифлари давом этмоқда. Айни пайтда аҳли илмларимиз Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида бўлиб давоми...

2833 11:13 / 14.09.2021
Сўнгги пайтларда бир қатор хорижий давлатлар томонидан Ўзбекистон маданий меросига оид дурдоналар юртимизга олиб келиниши ва намойиш этилиши бўйича таклифлар давоми...

1652 13:17 / 11.03.2025
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021