1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аёлингизга қанча ҳақ тўлайсиз

14:16 / 14.04.2023 3107 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нефть соҳасида ишловчи бир муҳандиснинг аёли вафот этиб, ундан уч нафар ўғил қолди. Болаларнинг каттаси бошланғич мактабнинг учинчи синфида ўқир, кенжаси эса икки ойлик чақалоқ эди. Муҳандиснинг оиласидаги катталарнинг қистови сабаб, уйланиш учун турли хонадонларга совчиликка борди. Аммо бирорта аёл муҳандиснинг уйидаги улкан масъулиятни зиммасига олишни истамади. Муҳандис совчиликка борганда ойнинг кўп вақтларида иши туфайли уйда бўлолмаслигини айтган эди.

Уйланиш борасидаги ва ишдан кўпроқ муддатга рухсат олиш борасидаги уринишлар бесамар кетгач, эркак болаларига қарайдиган тарбиячи ёллашга қарор қилди. Тарбиячи университетни битирган, инглиз тилида равон гаплаша оладиган, хизматга яраши учун ёши қирқ бешдан ошмаган ва яна фалон, фалон сифатларга эга бўлиши керак деб эълон беради. Эълон берилгандан бир муддат ўтиб, чамаси ўттиз беш ёшлар атрофидаги бир аёл эълонда берилган манзил бўйича келади.

«Мен инглиз ва француз тилида равон гаплаша оламан», дея ўзинин таништириб, Фарзандларингизни кўрдим, иш менга маъқул бўлди, чунки мен ҳозирда пулга муҳтожман», деди. — Аммо менинг ҳам бир қанча шартларим бор. Кенжаси эмизикли бўлган уч болангизга қараганим ойлик маошим икки минг жунайҳ бўлади. Мен фақат болаларга, уларнинг ҳотиржам ором олиши, таомланиши, шахсий тозаликларига масъулман. Агар уларни ўқитишимни хоҳласангиз, маошимга яна уч юз жунайҳ қўшиб берасиз. Агар уларга таом пишириб беришимни хоҳласангиз, маошимга тўрт юз жунайҳ учун қўшиб бериб, таом учун бозордан керакли маҳсулотларни етказиб берасиз. Агар кичик фарзандингизнинг кийимларини ювиб беришимни хоҳласангиз, менга яна икки юз жунайҳ кўпроқ маош беришингиз керак бўлади. Агар фарзандларингиздан бири бирор касалликка чалиниб, алоҳида қаровга муҳтож бўлса, унда ҳам маошимга яна уч юз жунайҳ қўшасиз. Бундан ташқари уйни тозалаш, сизга ва катта фарзандларингизга алоҳида эътибор қаратишга мен масъул эмасман. Булар учун бир хизматчи ёллашингиз керак бўлади. Жума куни дам оламан. Ҳафта давомида шу куни ишга чиқмайман. Бу менинг ҳаққим. Ўша куни ҳатто телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермайман. Фақатгина ўта зарур ҳолатдагина қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Азиз диндошлар, жуфти ҳалолингизга қилаётган хизматлари учун қанча ҳақ тўлайсиз. Очиғи, ҳеч қанча... Тўғрими?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

 

«Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига беҳисоб маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг. Уни бўҳтон ва очиқ-ойдин гуноҳ ўлароқ олаверасизми?

Ва қандай ҳам олурсиз?! Ахир бир-бирингизга қовушдингиз ва сиздан салмоқли аҳду паймон олганлар-ку?!» (Нисо сураси, 20-21-оятлар).

Роббимиз субҳанаҳу ва таоло ушбу оятларда аёлимиз биздан салмоқли аҳду паймон олганининг хабарини берди. Бунинг сабабини энди тушундикми?

Аёлимиз бизга ва фарзандларимизга қилган хизмати эвазига ҳеч қандай ҳақ олмайди. Мабодо, олса ҳам уни уйимиз ва фарзандларимиз учун ишлатади. Гоҳида оила учун ўз молидан ҳам сарф қилади. Аёлимиз юқоридаги хизматчи аёлдан кўра анча кўп меҳнат қилади. Меҳнат қилганда ҳам малолланмай, жеркимай, маош кутмай, муҳаббат, розилик ва чин қалбдан хизмат қилади.

Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Видо хутбаларида «Аёлларга яхши муносабатда бўлишингизни сизларга васият қиламан», деган насиҳатларини, «Шишаларга (аёлларга) мулойим муносабатда бўлинглар», «Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳлига яхши муносабатда бўлганларингиздир. Ва мен орангизда ўз аҳлига энг яхши муносабатда бўлувчиман», деган насиҳат ва тавсияларини унутмайлик. Сўзимиз охирида ушбу оятни келтириб ўтсак:

 

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ

 

 

«Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир» (Фурқон сураси, 74-оят).

Доимо аҳли аёллари ва фарзандлари ҳам Ислом йўлида юришининг пайида бўлиш ҳамда тақводорларнинг пешвоси бўлишга уриниш ихлосли мўминларнинг сифатларидан биридир.

Роҳманнинг суюкли бандалари доимо жуфти ҳалолларидан ҳам, бола-чақаларидан ҳам кўзларини қувончга тўлдирадиган нарсаларни кўришни Аллоҳ таолодан сўраш билан бирга, бунга ҳаракат ҳам қилишади. Ўз шахсларининг эса тақвода бошқаларга ўрнак бўлиши учун тиришадилар.

 

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ

 

Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил.

Нозимжон Ҳошимжон & Маҳмуд Баҳром & Хуршид Маъруф

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хадича онамиз вафот этганидан кейин ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у кишига бўлган муҳаббатлари сўнмади. Агар Хадича онамизнинг давоми...

1247 11:38 / 16 ноябрь
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон давоми...

2635 14:00 / 09.03.2023
Буюк фидокорликҲожар интизорлик билан уйда турмуш ўртоқлари ва ўғилларини кутардилар. Тинимсиз дуо қилиб, йиғлаб, бу имтиҳонни енгил қилишини, отаболанинг давоми...

2296 17:30 / 17.12.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хос ҳикмат ила иш тутдилар. У зот урушда катта мусибатга учраган аслзода аёлнинг, яъни София бинти Ҳуяй розияллоҳу давоми...

2605 09:30 / 06.11.2019