1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон нафсга тавозеъ ва хокисорликни ўргатадиган мавсумдир

18:00 / 12.04.2023 1898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонда фаришталарга хос, шайтоний ва ваҳшийлик
хусусиятлар бўлади.


Фаришталарга хос хусусияти – иймон, раҳм, тоат-ибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш.
Шайтоний хусусияти – ҳаром қилинган шаҳват, ёлғон,
ҳийла ва бузғунчилик.


Ваҳшийлик хусусияти – ғазаб, зўравонлик ва зулм.
Рўза аслида ваҳшийлик ва шайтоний хусусиятлардан халос бўлиб, фариштасифат хусусиятни қўлга киритиш ойидир.
Али Тантовий
Рамазон нафсга тавозеъ ва хокисорликни ўргатадиган мавсумдир.
Рамазон – зуҳд ойидир.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мушку анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир», деган». 
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Ушбу ҳадиси қудсийда рўзанинг фазилати ва унинг бошқа амаллардан ажралиб турувчи хусусияти борлиги ҳақида сўз юритилмоқда. Аллоҳ таоло рўзани бандасининг амаллари ичидан Ўзи учун хос қилиб олганини айтмоқда. Уламолар ушбу ҳадиси шариф устида фикр юритиб, қуйидаги сўзларни айтишади: 
Қиёмат куни мазлумлар золимдан қасос олиб, қилган зулми эвазига яхши амалларни тортиб олишлари мумкин.


Чунки бошқа бир ҳадисда:
«Киши қиёмат куни тоғлар каби яхшиликлар билан келади. Лекин уни сўккан, буни урган ёки яна бирининг молини еганлиги сабабли унинг яхшилигидан мазлумга олиб берилади. Ҳатто золимнинг яхшилиги тугаб, ҳеч нарса қолмагач, энди мазлумнинг гуноҳидан золимга юкланади ва золим (гуноҳи кўпайиб кетгач,) дўзахга ташланади», дейилган. Фақат рўза ундай эмас. Рўзани қиёмат куни ҳақдорларга улашиб берилмайди. Аллоҳ рўзани унинг эгаси учун шу даражада сақлаб қўяр эканки, унга ҳатто ҳақдорлар ҳам журъат қила олмас экан.


Шунга биноан «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман», деган». Яъни, Одам боласининг амаллари қасос сабабли талафот кўриб, ҳақдорлар тортиб олиши сабабли камайиши мумкин экан. Фақат рўзага дахл қила олмас экан. Яна баъзи уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида қуйидагиларни айтишган: «Бошқа амаллардан фарқли ўлароқ, рўзага ширк аралашиб қолмайди. Чунки мушриклар маъбудаларига қурбонлик ва назр аташар, унга дуо, хавф ва ражо қилишар ва яна бундан бошқа ибодатлар билан уларга яқинлашишар эди. Лекин бирорталари бут-санамлари учун рўза тутишгани зикр қилинмаган. Албатта, рўза Аллоҳ учун хос бўлган ибодатдир. Шундан келиб чиқиб, У Зот:
«Рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман», деган.
Яъни, мушриклар бут-санамлари учун рўза тутиб, уларга қурбат ҳосил қилишмаган. Фақат мўминларгина Аллоҳ учун рўза тутиб, У Зотга қурбат ҳосил қилишган».


Баъзи уламолар: «Рўза ботиний амал бўлиб, уни фақат Аллоҳ билади. Бошқа амалларга хилоф ўлароқ, у қалбдаги ният билан адо этилади. Демак, у банда билан Робби орасидаги сирли амалдир», дейишган. Рўзадан бошқа ҳамма амалларда амал қилувчи хоҳласахоҳламаса, бир оз риё, обрў-эътибор, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқиган одамнинг таҳорат қилганини, намозга жой танлаганини ва намоз ўқиётганини бошқалар кўради. «Бу одам намоз учун таҳорат қилмоқда, бу одам намоз учун жой танламоқда, бу одам намоз ўқимоқда, яхши одам экан», деган фикр хаёлидан ўтиб, унга ҳурмат-эътибор билан қарайди.


Шунингдек, закот берувчи ҳар қанча яширса ҳам, ҳеч бўлмаганда закотни олган киши билади, ҳаққига дуо қилади. Ҳаж ибодатига боргани эса ҳатто катта шов-шувга айланиб кетади. Қайтганидан сўнг гуруҳ-гуруҳ кишилар
зиёратига келади. «Ҳожи ака» ёки «Ҳожи она», деб чақириладиган бўлади. Рўзада эса бу нарсаларнинг бирортаси йўқ – рўза тутмоқчи бўлган одам кечаси, ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кундузи эса ҳамма қатори юраверади. Ифтор вақти кирмагунча ҳеч кимсиз, ёлғиз ўзи қолса ҳам
Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, оғзини очиб юбормайди. Ана шуларнинг барчаси рўза Аллоҳ учун тутилишининг белгисидир. 


Шунинг учун ҳам ёлғиз Аллоҳ учун бўлган ибодатнинг мукофотини Аллоҳ таоло Ўзи билиб беришни ваъда қилмоқда. Бу ҳақиқатни яна ҳам тўлиқ тушуниб олишимизга бошқа бир ривоятдан келтирилган қўшимча ёрдам беради.


«Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (одам боласи) шаҳвати ва таомини мен учун тарк қилур», деди».


Демак, рўзадан бошқа амалларнинг савоби қай миқдорда кўпайтириб берилиши аниқ айтилган. Бир амал учун савоб ўн мартадан то етти юз мартагача кўпайтирилиши мумкин. Аммо ундан ортиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Рўза учун бериладиган савоб эса шу даражада кўп бўладики, уни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди, идрок ҳам қила олмайди. Рўзадорнинг амали бунчалар юқори баҳоланишининг сабаби шуки, у таоми ва шаҳватини фақат Аллоҳ таоло учун тарк қилиб, рўза тутганидир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг Қуръон ойи ва бу ойда ўқилган ҳар бир ҳарф учун беҳисоб ажрсавоблар берилиши ҳақида ўқиган киши ундан бенасиб қолмасликка ҳаракат қилиши табиий, давоми...

7712 09:00 / 10.03.2024
1194. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

7767 18:26 / 18.05.2018
.Лайлат улқадр, ndash Қадр кечасининг минг ойдан яхшироқ эканлигини Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг шу кечага бағишлаган сурасида айтиб ўтган. Аслида, қадр кечасини давоми...

16634 14:30 / 03.04.2024
Рўза тутган кишининг тақвоси зиёдалашади.Рўза туфайли инсонда Роббини кўриб турганлик, У Зотдан қўрқиш ҳислари янада кучаяди.Рўза тутиш билан банда Роббига давоми...

2868 11:00 / 07.04.2022
Аудиолар

210861 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130126 14:35 / 11.08.2021