1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръони Карим тиловати борасида савол-жавоблар

16:25 / 01.04.2023 2203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим тиловати борасида савол-жавоблар
Савол: Баъзилар “Аёлларнинг билаклари ва сочлари очиқ ҳолда Қуръон ўқиши рухсат, яъни зарари йўқ” дейишади. Ҳолбуки “Саодати Абадия” китобида “Ўзининг аврат жойи очиқ ҳолда ва аврат жойи очиқ бўлган кишилар олдида Қуръони карим ўқиш макруҳдир” дейилган. Аёлларга бу рухсатни ким берган?

Жавоб: Аёлларга ҳеч ким бу рухсатни бермаган. Яъни ҳеч бир китобда бунинг мубоҳ эканлиги билдирилмаган.

“Аёлларнинг боши ва билаклари очиқ ҳолда Қуръон ўқиши таҳриман макруҳдир.”(Ибни Обидин).

Ҳатто эркакларнинг ҳам боши ва билаклари очиқ ҳолда Қуръон ўқишлари танзиҳан макруҳдир.

Савол: Транспорт воситасини бошқариб кетаётиб ёддан Қуръон ўқиш жоизми?

Жавоб: Жуда яхши бўлади.

Савол: Идрорини (сийдик) тутиб туролмайдиган ва ёталоқ хаста ёнида Ёсини шариф ўқиш жоизми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Қуръон ўқишни билмайман. Бир имомга Ёсинни ўқитиб, кассетага ёзиб олдим. Бу кассетани отамнинг қабрига олиб бориб шу ерда магнитафонга қўяман. Қабр ёнида лентадан ўқитиш билан ўзим ўқишимнинг орасида нима фарқ бор?

Жавоб: Катта фарқ бор. Бирон тасма ёхуд қурилмага ёзиб олиниб, ускунага ўқитилган Қуръони карим ва Ёсини шарифнинг ўлганга фойдаси бўлмайди.(М.Арбаъа)

Савол: Намоз ўқиладиган бир уйда ҳеч Қуръон ўқилмаса, яъни Қуръон ўқишни биладиган киши бўлмаса, гуноҳ бўладими?

Жавоб: Бир уйда намоз ўқийдиган киши бўлса, бу уйда Қуръони карим ўқилмоқда деганидир. Ёддан ўқилса ҳам Қуръони карим ўқилган ҳисобланади. Бир уйда ёддан бўлса ҳам Қуръони карим ўқилмаса, бу уй қабрга ўхшатилган. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Уйларингизда Қуръон ўқишни орттиринг! Қуръон ўқилмаган уйнинг хайри камайиб, шарри кўпаяди, ушбу уйнинг халқига қийинчиликлар келади.”(Дора Қутний).

Савол: Аёлларга хос маълум узри бор аёл уйда эрининг, ўғил ёки қизининг ўқиган Қуръони каримини тинглаши мумкинми?

Жавоб: Қуръони каримга қўл текказмаслик шарти билан тинглашининг зарари йўқ. Лекин узрли аёл Қуръони карим тинглаш учун масжидга боролмайди. Масжидга кириши ҳаром бўлади. Масжидга ҳатто таҳоратсиз ҳам кирилмайди.(Мавқуфот).

Савол: Аёл уйда эркакларнинг кенг пижамасини кийган ҳолда Қуръони карим ўқиса бўладими?

Жавоб: Бўлади.

Савол: Қуръони каримни иш қилаётганларнинг олдида ўқиса бўладими?

Жавоб: Баланд овозда ўқилмайди. Улар эшитмайдиган даражада паст овозда ўқилади.

Савол: Масжидда Қуръон ўқилаётганида истаган киши чиқиб кетиши мумкинми?

Жавоб: Чиқиб кетиши мумкин, у ерда ўтирса тинглаши керак.

Савол: Кассетадан, радиодан ўқилган Қуръони каримни тинглаш, унга қўшилиб такрорлаш гуноҳми? Ёки иш қилаётганида тинглаш дурустми?

Жавоб: Иш қилаётганида тинглаш дуруст эмас. Иш қилмаётганида тинглаб, такрорлашининг зарари йўқ.

Савол: CDдан Қуръон тинглаш жоизми? Охиригача тингласак хатм қилган бўламизми?

Жавоб: Ўрганиш нияти билан тинглаш мумкин. Ускунадан тинглаш билан хатм бўлмайди.

Савол: “Тафаккурсиз Қуръон ўқишда хайр йўқ” сўзи оятми ёки ҳадиси қудсийми?

Жавоб: Оят ҳам, ҳадис ҳам эмас.

Савол: Қуръони карим ўқиётганида чордана қуриб ўтириш одобга зидми?

Жавоб: Ҳа. Лекин чарчаганида чордана қуришнинг зарари йўқ.

Савол: Жаноза елкага олинишдан аввал ёнида Қуръон ўқиладими?

Жавоб: Жанозанинг олдида ўқилади.

Хаста ёнида Ёсин сурасини ўқиш муҳим суннатдир. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ёнида Ёсин-и шариф ўқилган хаста сувга қониб ва тўқ бўлиб қабрга киради.”Яъни жон беришда пайдо бўладиган чанқоқни сезмайди. Ёсини шарифда қиёматда бўладиган нарсалар, дунёнинг ўткинчи эканлиги, Жаннат неъматлари ва Жаҳаннамдаги азоблар билдирилгани учун хаста ёнида ўқилганида имон билан кетишга сабаб бўладиган нарсаларни эшитган бўлади. Раъд сурасини ўқиш руҳнинг чиқишини осонлаштиради. Инсон ўлганида Ҳанафий мазҳабига кўра нажс бўлади. Қуръони карим ёнида эмас, сал нарироқда ва овозсиз ўқилади. Бошқа уч мазҳабга кўра, нажс бўлмайди.

Савол: Қабристонда Қуръон ўқиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, суннатдир.(Ҳалаби-йи кабир)

Савол: Ёсинда "Саломун..." деб бошланадиган оятни уч марта ўқиш лозимми?

Жавоб: Ундай нарса йўқ, ўқиса ҳам гуноҳ бўлмайди. Ўқиш керак экан деб ўқиш бидъат бўлади.

Савол: Сура ва оят ўқилаётганда аузу бисмиллоҳ айтиладими?

Жавоб: Сура ўқилаётганда ҳамиша аузу бисмиллоҳ билан ўқилади. Ояти карима ўқилмоқчи бўлганда олимларнинг кўпчилигига кўра, фақат аузу ўқилади, бисмиллоҳ ўқилмайди. Масалан, Оятал курси, Оманаррасулу, Ҳуваллоҳуллази каби оятларни ўқиётганда бисмиллоҳ айтиш шарт эмас. Фақат аузу ўқилади, бисмиллоҳни айтса ҳам зарар қилмайди.

Савол: Оманаррасулу, Оятал курси каби оятларни ўқишдан аввал аузу бисмиллоҳ айтишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Ояти карима ўқишдан аввал аузу ўқиш вожиб. Бисмиллоҳ айтишнинг кераги йўқ. Баъзи олимларга кўра, бисмиллоҳни айтса ҳам бўлади. Сура ўқишдан аввал аъузудан кейин бисмиллоҳ айтиш суннатдир. Ўқиётганида янги сура бошласа, бисмиллоҳ ўқиш ҳам суннат. Аузу айтилмайди.

Савол: Фотиҳа ўқишдан аввал бисмиллоҳ айтишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Фотиҳа ўқишдан аввал бисмиллоҳ ўқиш вожиб, намоз ичида Фотиҳадан аввал бисмиллоҳ ўқиш суннат. Шофеъий мазҳабида эса, ҳамма вақт Фотиҳадан аввал бисмиллоҳ ўқиш фарздир.

Савол: Автобусда, маршруткада мусиқа ўйнаб турганида овозсиз, Қуръонга қараб ўқиш гуноҳми?

Жавоб: Гуноҳ бўлмайди, савоб бўлади. Мусиқани тингламаган бўлади. Лекин фосиқлар ёнида ўқиб, фитнага, мазахга сабаб бўлмаслик керак. Бундай мазахга сабаб бўлиш гуноҳ.

Савол: “Тафаккурсиз Қуръон ўқишда хайр йўқ” сўзи тўғрими?

Жавоб: Тафаккурсиз Қуръон сўзи барча учун эмас. Арабчани ва бошқа ислом илмларини биладиганлар учундир. Лекин арабчани билмаган кишига Қуръон ўқишинг фойдасиз дейиш жуда нотўғри бўлади. Чунки Аллоҳу таоло “Тушунмасдан Қуръон ўқиган одам ҳам менинг розилигимга қовушади” деб буюрган.

Савол: Мад ва сакта деганлари нима?

Жавоб: Мад узатилади дегани, сакта эса тўхташ деганидир, бироз тўхтайди.

Савол: Қуръони карим ўқилганидан кейин ёки дуонинг охирида "ал фотиҳа" дейилади. Бу ерда нима ўқилади?

Жавоб: Фотиҳа ўқилади. Лекин ўқиш шарт эмас, ўқиса яхшироқ. Ҳатто салавоти шарифа айтиб, кейин ўқиса жуда яхши бўлади.

Савол: Уйимизда Қуръон бор, лекин уни ўқийдиган одам йўқ. Хонадонимиздаги баъзи қийинчиликларнинг сабаби шу эмасмикин?

Жавоб: Ҳар куни оз бўлса ҳам Қуръони карим ўқийдиган бир киши бўлиши керак. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:  “Қуръон ўқилмаган уйнинг хайри камаяди, шарри кўпаяди, хонадонига қийинчиликлар келади.”(Дора Қутний)

Савол: Қуръони карим ўқиётганида стулда ёки диванда (оёқларини осилтириб) ўтириб ўқиш одобга зидми?

Жавоб: Йўқ зид эмас, ўқиши мумкин.

Савол: Қуръон ўқиётганида дунё сўзини сўзлаб, сўнгра ўқишни бошлаётганида аузу айтмасдан фақат “Астаъизу биллаҳ” дейиш етарлими?

Жавоб: Ҳа, етарли бўлади.

Савол: Бир киши “Менинг Мусҳафимни ҳеч ким ўқимасин” деса, унинг Мусҳафидан Қуръон ўқиш жоизми?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Қуръон курсида ҳамма баланд овозда ўқиса жоизми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Ҳарбир саҳифасида кирил ҳарфли ёзувлар билан арабий Қуръон оятлари аралаш ёзилган китобдан Қуръон ўрганиш жоизми?

Жавоб: Аралашмаган алифбо билан устоздан ўрганиш керак.

Савол: Овозсиз ўқиётганида ҳам мадди лозим тўрт алиф миқдори чўзиладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Алифбо ўқиётганида "қоф" ҳарфи қўйнинг боши, "алиф" ҳарфи устун кабидир дейиш жоизми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Қуръони карим ўқиган кишини чиройли ўқигани учун олқишлаш жоизми?

Жавоб: Жоиз ва яхши бўлади.

Савол: Кўз билан Қуръон ўқиш жоизми?

Жавоб: Кўз билан ўқилмайди. Фақат қараш савоби ҳосил бўлади.

Савол: Лафзатуллоҳи қизил ранг билан бўялган Мусҳафларни ўқиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз.

Савол: Масжидда намоз ўқиётганимизда Қуръони карим тиловат қилаётганлар ҳам бўлади. Мусҳаф белдан пастда бўлиб қолади. Бунинг зарари борми?

Жавоб: Намозни Қуръон ўқиган кишининг ёнида эмас, бироз нарида ўқиса, зарари йўқ.

Савол: Тажвидга мувофиқ ўқиш учун Мусҳафга белгилар қўйиш жоизми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Қул аъузуларни ўқиб, болаларга уфлаётганимда ўзимга ҳам уфласам бўладими?

Жавоб: Ўзингизга алоҳида ўқиганингиз афзал.

Савол: Салавотни Муҳаммад сурасини ўқиб тугатганидан кейин ўқиш керакми ёки Муҳаммад исмидан кейинми?

Жавоб: Сурани тугатганидан кейин.

Савол: "Оятал курси"ни "Аллоҳула" деб аташ жоизми?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Қуръоннинг кирил ҳарфи билан ёзилганини таҳоратсиз ўқиш жоизми?

Жавоб: Таҳоратли ўқиш ҳам жоиз эмас.

Савол: Қўшнининг ўқиган Қуръони бизнинг уйимизга бемалол эшитилади. Биз уйда ҳожатхонага киришимиз жоизми?

Жавоб: Ҳа, бунинг гуноҳи баланд овозда ўқиган кишига бўлади.

Савол: Қуръон ўқилаётганда тинглаш фарзи кифоя дея бемалол ўзаро гаплашиб ўтирадиганлар бўлади. Бу жоизми?

Жавоб: Гуноҳга ботадилар.

Савол: Ҳашр сурасининг охири қаердан бошланади?

Жавоб: "Ҳуваллоҳуллази"дан бошланади. "Лав анзална"дан ёки "Ла йастави"дан бошлаб ўқиш афзалроқ.

Савол: Қуръон ўқишни билмаган киши саҳифасини очиб қараса, савоб бўладими?

Жавоб: Қуръон ўқишни билмаган кишининг ҳам уйда баракат учун Мусҳаф сақлаши жуда яхши бўлади. Очиб унинг саҳифасига боқиш савобдир. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:  “Беш нарса ибодатдир: Оз ейиш, масжидда ўтириш, Каъбага, Мусҳафга ва олимнинг юзига боқиш.” (Дайламий)

Қуръони каримни ўрганиш қийин эмас. Ўрганиб ўқиш катта савоб. Ҳадиси шарифда“Умматимнинг қилган ибодатларининг энг қийматлиси Қуръони каримни Мусҳафга қараб ўқишдир” деб марҳамат қилинди. (Ширъа).

(Давоми бор)

Манба: https: //ahlisunnat.uz/article/462

 

Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина давоми...

4601 14:06 / 07.03.2018
Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар..Ким учун, дедик..Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У давоми...

5763 20:12 / 09.11.2017
Мусулмон уммати барча илмларни мударрис ва устозлардан ўрганишга одатланишган ва бу ишга алоҳида, катта аҳамият бериб, илмни китоблардан ва қоғозлардан ўзича давоми...

5349 05:58 / 29.09.2018
Аҳкамул Қуръон асарида шундай ёзилади .Имом ибн Арабий Моликий раҳимаҳуллоҳ .Агар кимса кек сақловчи, ҳасад қилувчи, ўзига бино қўйган ва мутакаббир бўлар экан у давоми...

2881 14:00 / 06 январь