1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (218-дарс) Яхшиликнинг барча тури шу оятдадир

19:00 / 18.02.2023 2213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 

ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ

 

«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик – Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва молини яхши кўра туриб, яқин қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўқсил йўловчига, тиланчиларга ва қул озод қилишга берган ҳамда намозни тўкис адо этган, закотни берган киши ҳамда аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганларникидир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина тақводорлардир», деган (Бақара сураси, 177-оят).

Ўтган азизларимиздан Суфён Саврий ушбу оятни ўқиб туриб:

«Яхшиликнинг барча тури шу оятдадир», деганлар.

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи: «Ким шу оят билан сифатланса, Исломнинг барча соҳаларига кириб, яхшиликнинг бошидан тутган бўлади», деганлар.

Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида бундай деб марҳамат қилган...

Аллоҳ таоло яна шундай деб марҳамат қилади:

 

ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ

 

 

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар» (Тавба сураси, 119-оят).

Сўзларида, ишларида, ниятларида ва иймонларида садоқатли эркак-аёллар содиқлардир. Сўзда садоқатли бўлиш – рост сўзлаш, ёлғон гапирмасликдир. Содиқлик гўзал сифат бўлиб, ҳар бир эркак-аёл учун олий фазилатлардан бўлиб келган. Содиқлик иймоннинг аломатидир. Ким содиқ бўлса, нажотга эришади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики:

 

ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

 

«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъматлантирган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва улар қандай ҳам яхши рафиқлардир! Бу Аллоҳдан бўлган фазлдир ва ўта билувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур» (Нисо сураси, 69-70-оятлар).

Ушбу оятни ўқиган ҳар бир кишининг қалбида Аллоҳга ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш истаги туғилиши ва кучайиши турган гап. Чунки ўзини билган, эси бор ҳар бир одам учун набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва омма мусулмонлар ичидан етишиб чиққан солиҳлар (яхши ишлари ила машҳур бўлган кишилар) билан бирга бўлишдан ортиқ бахт йўқ! Бу бирлик, албатта, жаннатда бўлади.

Жаннатдаги мақомларда эса мазкур бахтиёр тоифаларнинг мақоми энг юксак мақомлардир. Бу дунёда баъзи бир солиҳлар билан бир марта кўришиб қўйган, бирорта мажлисда бирга бўлган кишилар бу нарсани умр бўйи эслаб, фахрланиб юрадилар. Бу оятда зикр қилинаётган биргалик эса у дунёда, бир эмас, барча набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва аҳли солиҳлар билан абадий бўлади.

Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:

 

ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ

 

 

«Аллоҳ: «Бу – ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор, уларда мангу қолувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Ана ўша буюк ютуқдир», деди», деган (119-оят).

Оятдаги «ростгўйлар»дан мурод иймони содиқлардир. «Кун»дан мурод эса қиёмат кунидир.

«Бу – ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун».

Аллоҳ таолонинг таъкидлашича, қиёмат куни иймонлиларга иймонлари манфаат беради. Мазкур манфаат қуйидаги шаклда зоҳир бўлади.

«Уларга остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор, уларда мангу қолувчидирлар».

Яъни қиёмат куни иймонлиларга дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Улар мазкур жаннатларда абадий қолурлар.

«Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлдилар. Ана ўша буюк ютуқдир».

Бундай бўлишида ҳеч шубҳа йўқ.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: عَلَيْكُمْ بِالصِّدْقِ، فَإِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ، وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ، وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَصْدُقُ وَيَتَحَرَّى الصِّدْقَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ صِدِّيقًا، وَإِيَّاكُمْ وَالْكَذِبَ، فَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ، وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ، وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَكْذِبُ وَيَتَحَرَّى الْكَذِبَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ كَذَّابًا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади.

Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Сиддиқ бўлиш катта бахт. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда сиддиқларни мадҳ этган. Каззоб бўлиш катта бадбахтлик. Аллоҳ таоло каззобларни ўз душмани деб эълон қилган.

Бас, ҳар бир мўмин-мусулмон сиддиқлардан бўлишга ҳаракат қилсин ва каззоб бўлишдан ўзини сақласин.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
161. Олтин олов билан синалади. Аёл олтин билан синалади. Эркак аёл билан синалади.162. Агар чиройли аёл бамисоли қимматбаҳо тош бўлса, фозила гўзал хулқли, илмли аёл давоми...

5246 19:58 / 27.04.2017
131. Саодатнинг тўрт қоидаси1. Сенинг ҳаққингда ҳар қанча хато қилса ҳам, ҳеч кимни ёмон кўрма2. Шаънинг ҳар қанча юксак бўлса ҳам, оддий яша3. Бало ҳар қанча кўпайса давоми...

5257 14:49 / 11.04.2017
Кунларнинг бирида бир гала қурбақаларнинг тўдасидан иккитаси чуқурликка тушиб кетибди. Ночор аҳволга тушиб қолган бечоралар юқорига сакрайверибдилар. Барча давоми...

6077 11:15 / 17.07.2018
Аллоҳ таоло.Ва сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими, деган .Зуҳо, сураси, 8оят.ҳақиқатда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч нарсаси йўқ камбағал одам давоми...

3833 05:00 / 06.03.2017
Аудиолар

230219 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148798 14:35 / 11.08.2021