1446 йил 4 рабиъус сони | 2024 йил 07 октябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида ўнта факт

09:00 / 14 февраль 5117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир.
Бобур ҳақида инглиз олими Уильям Эрскин шундай деган:
«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».


Бобур Мирзо таваллуди арафасида буюк олим ва саркарда ҳақида энг муҳим ўнта фактни ёдингизга соламиз:
Бобур портрети, 1605-1615 йиллар. Ушбу сурат Лондондаги Британия музейида сақланади.
1. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.
2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.
3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).
4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.
5. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.
6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг юз минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради. 
7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган.
8. «Бобурнома» воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.
9. Бир неча муддат олдин подшоҳликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди.
10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган.
Бобур 1521 йил «Мубаййин» номли фалсафий-диний асар ёзиб, унда Ислом шариатининг 5 устуни баён этилган. Ўша йил у «Мубаййин ул-закот» солиқ чиқими китобини ҳам ёзган. Унинг «Ҳарб иши», «Мусиқа илми» каби илмий асарлари ҳануз топилмаган.


Бобур туркий фонетикага доир араб графикаси асосида «Хатти Бобурий»ни тузган. Ушбу хат асосида Қуръони Карим ҳамда Бобурнинг шахсий асарлари қайта ёзилган.
У шунингдек, бадиий таржималар билан ҳам шуғулланган. У Баҳовуддин Нақшбандийнинг давомчиси, Хожи Аҳрор Валининг «Волидия» (Ота-оналар рисоласи) диний-фалсафий асарини шеърий кўринишда таржима қилган.


Бобур ижодини ўрганиш бўйича Халқаро илмий экспедиция аъзолари бир неча бор шоир «изи» бўйлаб илмий саёҳатлар ташкил этишган, улар томонидан 500 дан зиёд китоб ва ҳужжатлар топилган бўлиб, «Бобур ва унинг замонавий дунёдаги ўрни» мемориал музейида сақланади. Андижонда Бобур парки бўлиб, у ерда шоирнинг рамзий қабри ҳамда «Арк ичи» мемориал мажмуаси жойлашган.
Бобур жамоат ва тарихни юзаки кузатувчиси бўлмаган, у воқеа ва ҳодисаларни, ўзини ҳавотирга солган ўй ва ҳис-туйғуларни таҳлил қилишга интилган. Бу фикрлар ва ҳиссиётлар яхшилик ва адолат, ҳақиқат ва гўзаллик тамойилларига хизмат қилиш учун йўналтирилган эди.


Фойдаланилган манбалар:
Sof.uz
meros.uz
arboblar.uz


Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ бизни тупроқдан, Гўзал қилиб яратган. Омон борки жону тан, Яхшилик қил, яхшилик Ўн саккиз минг бу олам, Ичра улуғ зот одам Бўлганимиз учун ҳам, Яхшилик қил, давоми...

667 11:50 / 17 июль
Ушбу китоб Ибн Жавзий қаламига мансуб АлМавзуъотrdquo асарининг Шамсуддин Заҳабий томонидан ёзилган қисқача баёнидир. Китобнинг тўлиқ номи Талхийсу китаб Ал давоми...

4286 05:00 / 11.03.2017
Бешинчи бобИсломнинг оламларга раҳбарлик қилишиБиринчи фаслИслом оламининг уйғониши Бутун бошли оламнинг жоҳилиятга юз тутишиБиз юқорида зикр қилиб ўтган давоми...

3813 05:00 / 11.03.2017
Эй сен мўмин, эй мўмина, эй подшоҳ, эй ғуломБугун шундай улуғ кунки, еру осмон титрамиш,Яратгувчи Парвардигор, ҳамду сано Ўзингга,Ибодатга бошин эгиб, мўминларинг давоми...

3428 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

131234 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51737 14:35 / 11.08.2021